Майдондан ташланган ёки сўнгги муваффақиятли ташланган жарима тўпидан кейин тўпни ўйинга киритиш
Тӯп майдондан саватга ташланганидан ёки охирги муваффақиятли жарима тӯпидан сӯнг, очколар тӯплаган жамоанинг хоҳлаган рақиби майдон ташқариси ва чеккасининг истаган жойидан тӯпни ӯйинга киритиш ҳуқуқига эга бӯлади. У эн чизиғида ёки унинг орқасида туриб хоҳлаган жойдан тӯпни ӯйинга киритиш, уни эн чизиғида ёки унинг орқасида турган шеригига узатиши мумкин. Тӯп 5 сония ичида ӯйинга киритилиши лозим. Ҳисоб тӯп майдон ташқарисида турган биринчи ӯйинчининг ихтиёрида бӯлганидан бошлаб саналади (Жазо: 56-модда, қоида бузилишига қаранг).
Агар ҳакам ӯйин бошланишини тезлаштириш мақсадида тӯпни қӯлига олмаса, бошқа ҳолларда у тӯпни қӯлига олиши мумкин эмас. Тӯпни ӯйинга киритаётган ӯйинчининг рақиблари тӯпга қӯлларини теккизишлари мумкин эмас.
Тӯпга беихтиёр ёки тасодифан тегиб кетиш бундан истисно, аммо, агар ӯйинчи тӯпни ушлаб, ӯйинни чӯзаётган бӯлса, бу техник фол бӯлиб ҳисобланади.
И С Т И С Н О :
Тренерга берилган техник фолдан, ӯйинчи томонидан атайлаб қилинган ва ӯйнаш ҳуқуқидан маҳрум қиладиган фоллардан сӯнг, охирги жарима тӯпи саватга тушган ёки тушмаганлигидан қатъий назар, тӯп котиб столи қаршисидан, майдоннинг ӯрта чизиғи ташқарисидан ӯйинга киритилади (63-64-66 ва 73-моддалардаги жазоларга қаранг).
Тўпни галма-гал ўйинга киритиш
Бу баҳс тӯпи вазияти содир бӯлганда баҳс тӯпи отиш ӯрнига тӯпни майдон ташқарисидан ӯйинга киритиб, тӯпни жонли қилиш усулидир.
Ӯ йин бошланганида бирон жамоа тӯпни назорат қилган заҳоти, тӯпни галма-гал ӯйинга киритилишини англатувчи стрелка тӯпни эгаллаб олган жамоа томонига қаратилади ( ). Яна баҳсли тӯп вазияти содир бӯлса, стрелканинг учи қаратилмаган жамоа ӯйинчиси шу жой яқинидаги ён чизиқ ташқарисидан тӯпни ӯйинга киритади. Тӯп ӯйинчининг қӯлидан чиққан заҳоти стрелка тӯп узатган ӯйинчининг жамоаси тарафга қаратилади ( ).
Do'stlaringiz bilan baham: |