Баскетбол


Download 1.61 Mb.
bet20/51
Sana07.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1244216
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   51
Bog'liq
Баскетбол уйинининг расмий коидалари

Ӯйинчини алмаштириш

Тӯп жонсиз ҳолатга ӯтиши ва ӯйин соати тӯхталиши билан, аммо тӯп ӯйинга киритишдан олдин котиб сигнал берганидан кейин майдондаги ҳакам рухсат берганидагина амалга ошиши мумкин. Ӯйинчиларни алмаштириш иккала жамоани хоҳлаган пайтида амалга оширилади.



  1. Жарима тўпи отиш пайтида ўйинчиларни жойлашиши

Ж арима тўпини отиш белгиланганда, ўйинчилар жарима тўпи отиладиган сават тагидаги 3 сонияли майдонча атрофида қуйидаги тартибда жойлашишлари шарт. Уч сонияли зонани, яъни трапецияни шчитга яқин томонидаги иккала биринчи жойни ҳимоячилар эгаллайдилар, бетараф зонада ҳеч ким турмайди. Бетараф зонадан кейинги иккинчи жойни ҳужумчилар эгаллайдилар, ундан кейинги учинчи жойлардан бирини битта ҳимоячи эгаллаши керак.
Ҳаммаси бўлиб 3 сонияли зона атрофида олтита ўйинчи жойлашиши керак. Қолган ўйинчилар орқа томонда жойлашадилар.

  1. Ӯйин натижаси

Ӯйин натижаси ӯйин давомида тӯпланган энг кӯп очколар сонига қараб аниқланади.



  1. Ӯйинни давом эттириш ҳуқуқидан маҳрум бўлиш туфайли тугатиладиган ўйин

Агар жамоа катта ҳакам кӯрсатмасидан кейин ҳам ӯйинда қатнашишдан бош тортса, ёки ӯз ҳаракатлари билан ӯйинни ӯтказишга халақит берса, жамоа ӯйинни давом эттириш ҳуқуқидан маҳрум этилганлиги сабабли мағлубиятга учрайди.
Агар ӯйин жараёнида жамоанинг майдондаги ӯйинчилари сони иккитадан кам қолса, ӯйин тугатилади ва жамоа ӯйинни давом эттириш ҳуқуқидан маҳрум бӯлганлиги туфайли мағлубиятга учрайди.
Агар ғолибликни қӯлга киритган жамоа ӯйинда ҳисобда олдинда бӯлган бӯлса, бу ҳисоб бошқа жамоа ҳисобида орқада бӯлган бӯлса, ҳисоб 2:0 деб, унинг фойдасига ёзилади.



  1. Ӯйин қачон тугайди?

Сония ҳисобловчининг ӯйин вақти тугаганлигини билдирувчи сигнали чалинган пайтида ӯйин тугайди.
Агар сония ҳисобловчининг ӯйиннинг ҳар бир ярми ёки қӯшимча даври тугаганлиги ҳақидаги сигнали чалиниши билан бир вақтда ёки ундан бевосита олдинроқ шахсий фол белгиланган бӯлса, шу хато учун бериладиган ҳар қандай жарима тӯпи ёки тӯплари саватга ташланиши керак.
Ӯйин вақти тамом бӯлиши билан тӯп саватга ташланган пайтда у саватга тушса, қуйидаги шароитда, яъни агар тӯп ӯйин вақти тугагунча ҳавода бӯлган бӯлса, бундай тӯп ҳисобланади (47-моддага қаранг).
26, 39-моддаларда кӯрсатилган барча шартларга тӯп ҳалқага теккунига қадар амал қилинади. Агар тӯп ҳалқага тегиб, сакраб ва кейин саватга тушса, бундай тӯп ҳисобланади. Агар тӯп ҳалқага текканидан сӯнг бирон жамоанинг ӯйинчиси уни ушласа, қоида бузилади. Агар бундай хатони ҳимоядаги ӯйинчи қилса, тӯп саватга тушган деб ҳисобланади ва ҳужум қилган жамоага 2 ёки 3 очко ёзилади. Агар хатони ҳужумдаги ӯйинчи қилса, унда тӯп жонсиз ҳолатга ӯтади ва тӯп саватга тушган бӯлса, у ҳисобланмайди. Тӯпнинг саватга тушмаслиги аниқ бӯлгунича бу шартларга амал қилинади.

ИЗОҲ:
Агар ӯйин охирида ӯйин вақти тугаган-тугамаганлиги ҳақида иккиланиш содир бӯлса, (масалан, сония ҳисобловчи хатога йӯл қӯйиб, қоида бузилганида, баҳсли тӯп ёки фол белгиланган вақтда ӯйин соатини тӯхтатмаган бӯлса) катта ҳакам ӯйнаш учун қолган аниқ вақтни аниқлаш учун тезда ҳакам билан маслаҳатлашиши шарт. Агар маслаҳатни давом эттириш зарур бӯлса, катта ҳакам техник комиссар билан, агар у шу ерда бӯлса, шунингдек, сония ҳисобловчи ва котиб билан маслаҳатлашади. Аммо катта ҳакам қатъий ҳукм чиқарувчи ягона шахс бӯлиб ҳисобланади. Шундан сӯнг, катта ҳакам сония ҳисобловчининг сигнали чалинган пайтдаги ҳисобни қайдномада кӯрсатади ва ӯйинни қолган вақтгача давом эттиришни таклиф этади.


Катта ҳакам ҳеч нарса содир бӯлмаган пайтдагидек, қоида бузилганлиги, фол учун жазо белгилаб ёки баҳсли тӯпни белгилаб бериб, ӯйинни қайтадан давом эттиради.
Агар жамоалардан бири норозилик билдирса, катта ҳакам тегишли ташкилотга кӯриб чиқиш учун бу жанжал ҳақида маълум қилади.
Ӯйиннинг иккинчи ярми ёки қўшимча вақт тугаши билан бир вақтда ёки тугашидан бевосита олдинроқ қилинган фоллар натижасида бажарилган жарима тӯпи (тӯплари)ни ташлаш тугаганидан сӯнг қӯшимча давр ёки кейинги қӯшимча давр ӯтказиладиган бӯлса ва ӯйин тугаганлиги тӯғрисидаги сигналдан сӯнг ва жарима тӯпи (тӯплари) ташланганидан олдин қилинган барча фоллар бӯлса, улар ӯйин танаффусида қилинган бӯлиб ҳисобланади ва 73-моддага мувофиқ жазо белгиланади.




  1. Download 1.61 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling