Баскетбол


Фол ёки қоида бузилганидан сўнг ўйин қандай давом эттирилади?


Download 1.61 Mb.
bet28/51
Sana07.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1244216
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   51
Bog'liq
Баскетбол уйинининг расмий коидалари

Фол ёки қоида бузилганидан сўнг ўйин қандай давом эттирилади?

Қоидаларга риоя қилмаслик натижасида тӯп жонсиз ҳолатга ӯтганидан сӯнг ӯйин:
а) тӯпни майдон ташқарисидан ӯйинга киритиш ёки;
б) доираларнинг бирида баҳсли тӯпни ташлаб бериш ёки;
в) бир ёки бир неча жарима тӯпларини ташлаш ёки;
г) бир ёки бир неча жарима тӯплари ташланганидан сӯнг тӯпни майдон ташқарисидан котиб столи қаршисидаги ён чизиқ ӯртасидан ӯйинга киритиш билан давом эттирилади.



  1. Қоиданинг бузилиши содир бўлган пайтдаги тадбир

Қоида бузилган пайтда ҳакам ҳуштак чалади ва бир вақтнинг ӯзида ишора (ишораларнинг 5 рақами) орқали соат тӯхтатилишини кӯрсатади. Бундай пайтда тӯп жонсиз ҳолатга ӯтади. Тӯп қоида бузилган жойга яқин бӯлган майдоннинг ён чизиғи ташқарисидан ӯйинга киритиш учун рақиб жамоасига берилади. Қоида бузилганидан сӯнг тӯп жонсиз ҳолатга ӯтган пайтда, агар тӯп саватга тушса, очколарнинг ҳисобланиши мумкин эмас.



  1. Майдон ташқарисидан тўп ўйинга киритилаётганда қоиданинг бузилиши

Ўйинчи майдон ташқарисидан тўпни ўйинга киритиш тўғрисидаги шартларни бузмаслиги керак. Бу шартлар қуйидагиларни ман этади:
а) тўп берилган ёки ўйинга киритиш учун унинг ихтиёрига узатилаётган тўпни олаётган ўйинчи тўпга бошқа ўйинчидан олдин тегиши ёки тўпни қўлдан чиқариб юбориш вақтида майдонни босиб олиши, ёки тўпни отиш, сакратиб отиб бериш, ёки майдондаги бошқа ўйинчига юмалатиш учун тўпни қўлдан чиқариб юборишдан олдин 5 сониядан кўпроқ вақт сарфлаши мумкин эмас;
б) тўп берилган ёки ўйинга киритиш учун унинг ихтиёрига узатилаётган тўпни олаётган ҳар қандай ўйинчи тўпни ўйинга киритмасидан олдин ҳакам кўрсатган ердан ён чизиғи бўйлаб биттадан ортиқ қадам ташлаши мумкин эмас;
в) ҳеч бир ўйинчи тўп чизиқдан ўйинга киритилишидан олдин ўз танасининг бирон бир қисми билан чегараланган чизиқ устида туриши мумкин эмас;
г) тўп ўйинга киритилиши билан майдондаги ўйинчи тегишдан олдин майдон ташқарисига тушиши мумкин эмас.
Бу қоидага риоя қилмаслик қоида бузилиши бўлиб ҳисобланади.

ЖАЗО:
Тўп ён чизиғи ташқарисидан, тўпни ўйинга киритиш бажарилган жойдан ўйинга киритиш учун рақиб жамоасига берилади.






  1. Download 1.61 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling