Баскетбол


Download 1.61 Mb.
bet24/51
Sana07.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1244216
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   51
Bog'liq
Баскетбол уйинининг расмий коидалари

Тўп билан ҳаракатланиш

Ўйинчи тўп билан истаган йўналишда қуйидаги чекланишлар атрофида ҳаракатланиши мумкин.
I банд – тўпни қабул қилган ўйинчи хоҳлаган оёғидан таянч оёғи сифатида фойдаланиб, турган жойида бурилиши мумкин.
II банд – тўпни қабул қилган ўйинчи ҳаракатланаётган пайтида ёки тўпни олиб юришни тамомлаб, тўхташ ёки тўпдан озод бўлиш учун икки тактли ритмдан фойдаланиш мумкин.
Биринчи такт:
а) ўйинчи тўпни қабул қилиб олган пайтида, агар унинг бирон бир оёғи полга тегиб турган бўлса, у тўпни қабул қилиб олиши биланоқ, ёки;
б) ўйинчи тўпни қабул қилиб олган пайтида, агар унинг оёғи узилган бўлса, у тўпни қабул қилиб олганидан сўнг унинг бирон бир оёғи ёки иккала оёғи баравар полга тегиши биланоқ саналади.
Иккинчи такт биринчи тактдан сўнг бирон бир оёқ ёки иккала оёқ баравар полга текканидан сўнг саналади.
Икки тактли ритмнинг биринчи тактидан тўхтаган ўйинчининг иккинчи такт чегарасида янги ҳаракат қилишга ҳаққи йўқ.
Ўйинчи тўхташни бажарган пайтида, агар унинг бир оёғи иккинчи оёғидан олдинда турган бўлса, у бурилиши мумкин, лекин фақат орқа оёқ таянч оёғи сифатида фойдаланилиши мумкин. Аммо, агар оёқлардан бири иккинчисидан олдинда турган бўлмаса, ўйинчи хоҳлаган оёғидан таянч сифатида фойдаланиши мумкин.
III банд – тўпни қабул қилиб олган ўйинчи жойида турган пайтида ёки тўхташни бажарган ўйинчи тўпни ушлаб турганида:
а) ўйинчи саватга тўп ташланаётганида ёки уни узатаётганида таянч оёғини кўтариши ёки сакраши мумкин, лекин ҳатто ҳимоя қилаётган ўйинчи тўпни бир ёки иккала қўли билан текканида ҳам, тўп битта ёки иккала оёқлар полга қайтадан тегишидан олдин ўйинчи кетган бўлиши керак. Агар ўйинчилар тўпни қўл ёки қўллари билан қаттиқ ушлаб турган бўлсалар ва ҳеч бир ўйинчининг қўпол ҳаракатсиз тўпни эгаллай олмаслиги аён бўлса, баҳсли тўп ташлаш белгиланиши керак, ёки;
б) ўйинчи тўп олиб юришни бошлаётиб, тўп қўлидан чиқиб кетмагунигача таянч оёғини ердан узиши мумкин эмас.
Ушбу чекланишларга риоя қилмай, тўп билан ҳаракат қилиш қоиданинг бузилиши бўлиб ҳисобланади.
ЖАЗО:
Тўп қоида бузилган жойга яқин бўлган майдоннинг эн чизиғи ташқарисидан ўйинга киритиш учун рақиб жамоасига берилади.




  1. Download 1.61 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling