Баскетбол


Орқа зонага қайтарилган тўп


Download 1.61 Mb.
bet27/51
Sana07.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1244216
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   51
Bog'liq
Баскетбол уйинининг расмий коидалари

Орқа зонага қайтарилган тўп

Жамоанинг олд зонада тӯпни назорат қилаётган ӯйинчиси тӯпни ӯйиннинг орқа зонасига узатиши мумкин эмас ёки ӯзи тӯп билан у зонага кирмаслиги керак. Жамоанинг тӯпни назорат қилаётган орқадаги охирги ӯйинчиси орқа зонага ӯтишидан олдин тӯпга тегиб, уни орқа зонага ӯтказиши, тӯпни орқа зонага ӯтишига сабаб ҳисобланади.
Бу чекланишни майдон ташқарисидан тӯпни ӯйинга киритиш билан бирга, жамоанинг олд зонасида содир бӯлаётган барча вазиятларда қӯллаш мумкин.
Аммо бу 52 (Жазо), 64 (Жазо), 65 (Жазо), 67 (Жазо), 72 (Жазо)-моддаларга мувофиқ тӯпни ён чизиқ ӯртасидан ӯйинга киритишга тааллуқли эмас. Тӯп танасининг бирор қисми билан марказий чизиққа ёки унинг орқасидаги майдонга тегиб турган ӯйинчига теккан пайтда ёки тӯп орқа зонага текканидан сӯнг ӯша жамоанинг ӯйинчиси унга биринчи бӯлиб тегса, тӯп орқа зонага ӯтган бӯлиб ҳисобланади.

ЖАЗО:
Тӯп ён чизиғи ӯртасидан ӯйинга киритиш учун рақибга берилади. У оёғини марказий чизиқ давомининг хоҳлаган тарафига қӯйиш ва тӯпни ӯйин майдонининг истаган нуқтасидаги ӯйинчига узатиши шарт.


ИЗОҲ:
Марказий доирада бевосита баҳсли тӯп ташланишидан жонли тӯп устидан назоратга эга бӯлган ӯйинчи тӯпни ӯз орқа зонасига узатиши ёки ӯтказиши мумкин эмас.


ИСТИСНО:
Агарда марказда баҳсли тӯп ташланган пайтда ӯйинчи ӯзининг олд зонасидан сакраса, ҳавода туриб бевосита баҳсли тӯп ташланганидан тӯпни назорат қилишга эришса ва бир ёки иккита оёғи билан орқа зонага келиб тушса, бу қоиданинг бузилиши бӯлиб ҳисобланади.


ОЛТИНЧИ ҚОИДА


ҚОИДАЛАРГА РИОЯ ҚИЛМАСЛИК ВА ЖАЗО



  1. Қоида бузилиши

Қоида бузилиши - бу қоидаларга риоя қилмасликдир. Бунда қоидани бузган жамоа томонидан тӯпнинг йӯқотилиши жазо бӯлиб ҳисобланади (Истисно: 26- моддага қаранг).



  1. Фоллар

Фол - бу қоидаларга риоя қилмаслик. У қоидани бузган ӯйинчи номига ёзиладиган ва қоиданинг моддалари шартларига мувофиқ муносиб даражада жазоланадиган рақиб билан шахсий мулоқотни ёки спортчиларга зид бӯлган хатти-ҳаракатларни ӯз ичига олади.




  1. Download 1.61 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling