Баскетбол


Download 1.61 Mb.
bet35/51
Sana07.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1244216
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   51
Bog'liq
Баскетбол уйинининг расмий коидалари

Бир ва бир қоидаси

Ӯйин ярмида жамоа ӯйинчиларининг қилган фоллари 4 та бӯлганидан сӯнг ӯйинчи навбатдаги шахсий ёки техник фолни қилса, бир ва бир қоидаси кучга киради ва шунга мувофиқ қайси ўйинчига нисбатан фол қилинган бӯлса, ӯша ӯйинчига битта жарима тӯпини ташлаш имконияти берилади.
Агар бу жарима тӯпи муваффақиятли ташланса, шу ӯйинчининг ӯзи яна битта жарима тӯпини ташлайди. Аммо, агар биринчи жарима тӯпи саватга тушмаган бўлса, ӯйин 76-моддага мувофиқ давом эттирилиши лозим.
Тӯпни назорат қилаётган жамоанинг ӯйинчиси фол содир қилса, у ҳолда 69-модда қӯлланилади.



  1. Жамоаси тўпни назорат қилаётганида ўйинчи томонидан

содир қилинган фол
Жамоаси тӯпни назорат қилаётганида ӯйинчи томонидан содир қилинган фол ҳар доим айбдорга фол ёзилиши ва майдоннинг ён чизиғи ташқарисидан тӯпни ӯйинга киритиш учун рақибга тӯп берилиши билан жазоланиши керак (Истиснолар ҳақида 62, 63, 64, 65 ва 67-моддаларга қаранг).
Эслатма: тӯпни назорат қиладиган жамоани аниқлаш ҳақида 40-моддага қаранг.



  1. Айрим вазиятлардаги фоллар

Фоллар тахминан бир вақтда ёки икки томонлама фол кетидан келадиган жонсиз тӯп давр ичида содир қилинган пайтда, қоидаларда кӯзда тутилгандан фарқли вазиятлар келиб чиқиши мумкин. Бундай вазиятларда қуйидаги принциплар қӯлланиши лозим:
1. Фол ҳар бир айб учун ёзиб қӯйилиши шарт.
2. Ҳар иккала жамоа бир хил жазоланадиган фол олганида жарима тӯпларини ташлаш ёки тӯпни ён чизиқ ташқарисидан ӯйинга киритиш билан жазоланиши керак эмас. Шу мақсадда "бир ва бир" ва иккита жарима тӯпини ташлаш бир хил жазо сифатида баҳоланиши керак.
Агар тӯп майдондан саватга тушмаган бӯлса, ӯйин галма-гал тӯпни эгаллаш қоидаси билан давом эттирилиши лозим, лекин, агар тӯп майдондан саватга тушган бӯлса, бу ҳолда ӯйин тӯпни майдон ён чизиғининг ташқарисидан ёки унинг орқасидан ӯйинга киритиш билан давом эттирилади.
3. Ҳар иккала жамоа бир хил жазога лойиқ бўлмаган фол олганида, фоллар шу фолнинг содир бӯлиш тартибига мувофиқ берилиши ва бажарилиши лозим. Агар фоллар иккала жамоага бир вақтнинг ӯзида қайд қилинган бӯлса, ҳакамлар уларнинг қандай тартибда содир бӯлганлигини аниқлашлари зарур. Икки томонлама фол содир бӯлган пайтда буни қӯллаб бӯлмайди, бунинг учун жазо 77-моддага мувофиқ бажарилади.
4. Тӯпни олдинги фол учун жазо тариқасида майдонга киритиш белгиланса ва тўпни ӯйинга киритилмасидан олдин бошқа фол содир бӯлса, бу ҳолда тӯпни ӯйинга киритиш ҳуқуқи ӯз кучини йӯқотади.



  1. Муштлашиш

Агар ӯриндиқда ӯтирган ҳар қандай шахс муштлашиш пайтида ёки муштлашишга олиб келиши мумкин бӯлган турли вазиятда шартли жамоа ӯриндиғи зонаси чегарасидан чиқса, бундай шахс ӯйинда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши ва майдон жойлашган ердан, яъни жамоа ӯриндиғи ва ӯйин майдони зоналаридан чиқариб юборилиши лозим ҳамда у ӯз жамоаси билан бошқа ҳеч қандай алоқа қилиши мумкин эмас.
Шундай хусусиятли ҳар қандай жанжал учун тренерга қӯшимча техник фол қайд қилиниши керак.
Бироқ тренер муштлашиш пайтида ёки муштлашишга олиб келиши мумкин бӯлган вазиятда ҳакамларга тартиб ӯрнатишга ёки уни тиклашга ёрдам бериш учун жамоа ӯриндиғи зонаси чегарасидан чиқиши мумкин.
Агар тренер майдонга чиқса, аммо ҳакамларга тартиб ӯрнатишга ва уни тиклашга ёрдам бермаса, у жамоани бошқаришдан маҳрум қилиниши ва майдон жойлашган ердан, яъни жамоа ӯриндиғи ва ӯйин майдони зоналаридан чиқариб юборилиши лозим ҳамда у ӯз жамоаси билан бошқа ҳеч қандай алоқа қилиши мумкин эмас.
Ӯйинда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қиладиган фол(лар) жамоа фоллари сифатида ёзилмайди.




  1. Download 1.61 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling