Баскетбол


Шахсий тўқнашув. Тўқнашув


Download 1.61 Mb.
bet32/51
Sana07.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1244216
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   51
Bog'liq
Баскетбол уйинининг расмий коидалари

Шахсий тўқнашув. Тўқнашув

Баскетбол назарий жиҳатдан тӯқнашувсиз ӯйин бӯлиб ҳисобланса ҳам, шу нарса равшанки, чегараланган жойда ӯнта ӯйинчи катта тезликда ҳаракат қилаётган пайтда шахсий тӯқнашувдан бутунлай қутулиш мумкин эмас.
Агар шахсий тӯқнашув тӯп билан "виждонан" ӯйнаш натижасида содир қилинса, бунинг устига ӯйинчилар тӯқнашувсиз тӯпни эгаллаб олишлари мумкин бӯлган жойларда турган бӯлсалар ва агар улар ҳақиқатдан тӯқнашувдан қочишга ҳаракат қилсалар, унда бундай тӯқнашув тасодифий деб қаралади ва агар у тӯқнашиб кетилган ӯйинчини ноқулай аҳволда қолдирмаса, жазо берилмайди.
Бошқа томондан, агар бир ӯйинчи тӯпни деярли тутиб олса, орқада турган рақиби тӯпни эгаллаб олиш учун сакраса ва унинг орқаси билан тӯқнашиб кетса, унда рақиб, ҳатто тӯпга ӯйнаган бӯлса ҳам, фол содир қилади. Бундай ҳолларда, одатда орқада турган ӯйинчи тӯпга ва ӯзининг рақибига нисбатан ноқулай жойлашганлиги сабабли тӯқнашувга айбдор бӯлади.

ИЗОҲ:
Шахсий тӯқнашувларга тааллуқли кӯпгина қарорлар қуйидаги асосий принципларни эътиборга оладиган баҳолардан келиб чиқиб, қабул қилиниши керак:


1. Ҳар бир ӯйинчининг бурчи – имкони борича тӯқнашувни олдини олиш ҳисобланади.
2. Хоҳлаган ӯйинчи майдонда рақиб эгаллаган жойда жойлашиши мумкин. Аммо ӯйинчи шу жойни эгаллаб туриб, шахсий тӯқнашувга сабабчи бӯлмаслиги керак.
3. Агар тӯқнашув фоли рӯй берса, фол тӯқнашувга жавобгар ӯйинчи томонидан содир қилинган бӯлади.



  1. Икки томонлама фол

Икки томонлама фол - бу иккита рақиб ӯйинчи бир вақтнинг ӯзида бир-бирига қарши фол содир қилган вазият.

ЖАЗО:
Икки томонлама фол содир бӯлган ҳолда жарима тӯплари ташланмайди, аммо айбдор ӯйинчиларнинг ҳар бирига шахсий фол ёзилган бӯлиши шарт.


Агар бу вақтда тӯп майдондан саватга тушмаган бӯлса, ӯйин яқиндаги доирада баҳсли тӯпни отиш билан давом эттирилади, лекин агар тӯп саватга тушган бӯлса, у ҳолда тӯп ён чизиқ ташқарисидан ӯйинга киритилиши лозим.




  1. Download 1.61 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling