Баскетбол


Икки томонлама ва қўшимча фол


Download 1.61 Mb.
bet33/51
Sana07.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1244216
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   51
Bog'liq
Баскетбол уйинининг расмий коидалари

Икки томонлама ва қўшимча фол

Икки томонлама ва бошқа фол бир вақтнинг ӯзида содир бӯлган пайтда, фоллар ёзилиб ва тегишли жазо бажарилганидан сӯнг ӯйин худди икки томонлама фол бӯлмагандек давом эттирилиши керак.



  1. Атайлаб қилинган фол

Атайлаб қилинган фол - бу, ҳакамнинг фикрича, ӯйинчи томонидан тӯп билан ёки тӯпсиз ҳаракатланаётган рақибга нисбатан қасддан қилинган шахсий фол ҳисобланади. Бу қилинган хатти-ҳаракатнинг жиддийлиги билан белгиланмайди; балки олдиндан ӯйланган ёки мӯлжаллангандек кӯринадиган тӯқнашув бӯлиб ҳисобланади.
Атайлаб қилинадиган фолларни такрорлаган ӯйинчи ӯйинда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.

ЖАЗО:
Айбдорга шахсий фол қайд қилиниши керак. Айбдор бӯлмаган жамоага жарима тӯпларини ташлаш ҳуқуқи берилиши лозим. Жарима тӯп(лар)и ташлаб бӯлинганидан сӯнг, уларни тушган ёки тушмаганлигидан қатъий назар, шу жамоанинг ӯзи тӯпни майдон ташқарисидан котиб столи қаршисидаги ён чизиқ ӯртасидан ӯйинга киритади.


Белгиланган жарима тӯпларининг сони қуйидагича бӯлиши керак:
Агар тӯп отиш (ташлаш) жараёнида турмаган ӯйинчига қарши фол қилинса, 2 та жарима тӯпларини ташлаш белгиланиши керак.
Агар тӯп отиш жараёнида турган ӯйинчига қарши фол қилинса, бу вақтда тӯп саватга тушган бӯлса, у ҳисобланиши лозим ҳамда қӯшимча жарима тӯпини ташлаш белгиланиши керак.
Агар тӯп отиш жараёнида турган ӯйинчига қарши фол қилинса, бу вақтда тӯп саватга тушмаган бӯлса, тӯп қаердан саватга ташланганлигига қараб, иккита ёки учта жарима тӯпларини ташлаш белгиланиши шарт (58, 60-моддаларга қаранг, Жазо).
Жарима тӯп(лар)и ташланаётган пайтда ӯйинчилар жарима майдончаси бӯйлаб ёнма-ён жойлашмасликлари керак. Жарима тӯп(лар)и ташланганидан сӯнг, жарима тӯп(лар)и саватга тушган ёки тушмаганлигидан қатъий назар, тӯп жарима тӯп(лар)ни ташлаган ӯйинчининг жамоасидаги хоҳлаган ӯйинчи томонидан котиб столи қаршисидаги ён чизиқ ӯртасидан ўйинга киритилади (70-моддага қаранг).
Тӯпни ӯйинга киритаётган ӯйинчи шундай туриши керакки, унинг бир оёғи марказий чизиқ давомининг бирон бир томонида туриши лозим ва у тӯпни ӯйинчига, ӯйин майдонининг истаган ерига узатиши мумкин.

ИЗОҲ:
Ҳакамлар атайлаб қилинган фолларни, (айниқса бундай фоллар ӯйин охирида тактикавий устунликка эришиш учун атайлаб қилиниши мумкин) қоидаларнинг маъноси ва руҳига қараб қайд қилишлари лозим.


Агар шундай атайлаб қилинган фоллар аниқланмаса ва жазоланмаса, бундай фол қилган жамоа ноҳақ устунликка эиришиши мумкин.
Бунинг устига, ҳакамлар томонидан ӯйинни назорат қилиш сусайиб кетиши мумкин.
Агар, ҳакам фикрича, қуйидаги методлардан бирини қӯллаш мумкин бӯлса, фол атайлаб қилинган фол сифатида қайд қилиниши керак.
Фоллар:
1) ӯйин соатини тӯхтатиш мақсадида, асосан ӯйин охирида;
2) саватга тӯп ташлашга халақит бериш мақсадида сават томон йӯли очиқ бӯлган рақибга қарши;
3) тӯпни назорат қилаётган рақибга қарши, агар бу бевосита тўпга ӯйнаш учун табиий ҳаракат бӯлмаса;
4) ӯйин соати тӯхтатилган пайтда, масалан, тӯпни ӯйинга киритишдан ёки баҳсли тўпни отиб беришдан олдин;
5) ҳаводаги рақибнинг тагига хавфли ӯтаётган ӯйинчи томонидан;
6) тирсаги билан ураётган ӯйинчи томонидан;
7) тӯпсиз ўйинчини ушлаб турган ёки уни итариб юборган ӯйинчи томонидан содир қилинган.
Юқорида айтилган мезонларни қӯллаш учун шахсий фол атайлаб, яъни мақсад билан қилинган бӯлиши керак.




  1. Download 1.61 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling