Баскетбол
Download 1.61 Mb.
|
Баскетбол уйинининг расмий коидалари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тўпни майдонда олиб юриш
БЕШИНЧИ ҚОИДА
Майдон ташқарисидаги ўйинчи, майдон ташқарисидаги тўп Агар ўйинчи майдонни чегаралаб турган чизиқларни ёки майдон ташқарисини босиб олса, бу ӯйинчи майдон ташқарисида турган ҳисобланади. Тӯп: а) майдон ташқарисида турган ӯйинчига ёки бошқа бирон-бир шахсга, ёки; б) майдонни чегаралаб турган чизиқ устидаги ёки ташқарисидаги бирон-бир нарсага ёки полга, ёки; в) шчитлар мустаҳкамланган қурилмаларга ёки унинг орқа томонига теккан пайтда майдон ташқарисига чиққан ҳисобланади. Тўпни майдонда олиб юриш Тўп устидан назорат қилаётган ўйинчи теккунга қадар ўз назоратида сақлаб, тўпни ҳаракатга келтирган пайтда тўпни майдонда олиб юриш бажарилади. Тўпни олиб юрилганда у майдон полига тегиши керак. Тўп юқорида айтилганидек ҳаракатга келтирилганидан сўнг, ўйинчи бир йўла икки қўли билан тўпга теккан пайтида ва бир ёки иккала қўли билан тутиб қолган заҳоти, у тўп олиб юришни тугатади. Тўп ўйинчининг қўлига тегмаган пайтда унинг қадамларини сони чегараланмайди. Ўйинчи биринчи марта тўп олиб юришни тугатган бўлса, у тўпни иккинчи марта олиб юриши мумкин эмас. Лекин бу нарса ўйинчи: а) саватга тўп ташланганлиги, ёки; б) рақиб томонидан тўп қайтарилганлиги, ёки; в) тўп узатилганлиги ёки тўсатдан йўқотилганлиги, шундан кейин эса у бошқа ўйинчига текканлиги оқибатида тўп устидан назоратни йўқотганидан сўнг содир бўлмаётган бўлиши керак. Агар тўп, ҳакам фикрича, саватга йўналтирилмаган бўлса, тўпни шчит томонга отган ва унга бошқа ўйинчидан олдин теккан ўйинчи қоидани бузган ҳисобланади. И С Т И С Н О : Қуйидагилар тўпни олиб юриш бўлиб ҳисобланмайди: а) саватга кетма-кет тўплар ташлаш; б) тўпни бехосдан йўқотиш, кейинчалик эса ўйинчи томонидан тўп олиб юришнинг бошида ёки охирида («фамбл») тўп устидан назоратни тиклаш; в) тўп учун курашиб, уни бошқа ўйинчининг қўли остидан уриб чиқариб юбориш билан тўп устидан назорат қилишга уриниш; г) тўпни бошқа ўйинчининг назоратидан уриб чиқариб юбориш; д) ўйинчининг тўп узатишга қаршилик кўрсатиш ва тўпни тутиб олиш ёки; е) тўпни қўлдан (қўллардан) қўлга (қўлларга) ўтказиш ва унга полга тегишидан олдин ушланиб қолишига имконият яратиш. Лекин шу шарт биланки, ўйинчи бу пайтда майдонда ҳаракатланиш қоидасини бузмаётган бўлиши лозим. Тўпни иккинчи марта майдонда олиб юриш қоиданинг бузилиши бўлиб ҳисобланади. ЖАЗО:
Айланиш Агар тўпни эгаллаб турган ўйинчи бир оёғи билан бир ёки икки мартадан ортиқ хоҳлаган томонга қадам қўйса, бу бурилиш бўлиб ҳисобланади; бошқа, таянч оёғи деб аталувчи оёқ майдон, полдан узилмайди. Download 1.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling