Баскетбол


Download 1.61 Mb.
bet22/51
Sana07.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1244216
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   51
Bog'liq
Баскетбол уйинининг расмий коидалари

Тўпни назорат қилиш

Ӯйинчи жонли тӯпни ушлаб турган ёки майдонда олиб юрган вақтида, ёки майдон ташқарисидан тӯпни ӯйинга киритиш учун тайёр турганидан тӯп унинг ихтиёрида бӯлса, у тӯпни назорат қилаётган бўлиб ҳисобланади (22-в-моддага қаранг).
Жамоа ӯйинчиси тӯпни назорат қилаётган пайтда, шунингдек жамоа ӯйинчилари тӯпни ӯзаро узатаётганларида, шу жамоа тӯпни назорат қилаётган бӯлиб ҳисобланади.
Жамоанинг тӯп устидан назорати рақиб бу назоратни тӯхтатиб қӯймагунигача, тӯп жонсиз ҳолатга ӯтгунигача ёки саватга тӯп ташлангунигача, яъни тӯп ташлаётган ӯйинчининг қӯлидан бутунлай чиқиб кетгунга қадар давом этади.



  1. Тўп жонли ҳолатга ўтади

Тӯп қуйидаги вазиятларда:
а) баҳсли тӯп отилганида тӯп ӯзининг энг юқори нуқтасига чиққанидан сӯнг биринчи ӯйинчи томонидан уриб юборилган пайтда;
б) ҳакам тӯпни жарима тӯпини ташлайдиган ӯйинчининг қӯлига берган пайтда (76-моддага қаранг);
в) тӯп майдон ташқарисидан ӯйинга киритилганидан сӯнг, майдондаги ӯйинчига теккан пайтида жонли ҳолатга ӯтади.



  1. Жонсиз тўп

Тӯп қуйидаги вазиятларда:
а) ҳар қандай тўп саватга тушган пайтида (25-моддага қаранг);
б) тӯп жонли ҳолатда ёки ӯйинда бӯлганида ҳакам ҳуштак чалган пайтида;
в) тренер, тренер ёрдамчиси, захирадаги ӯйинчилар ёки жамоа ҳамроҳларининг техник фоллари, ӯйинчи томонидан атайлаб қилинган ёки ӯйинда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қиладиган фоллар учун белгиланган жарима тӯпини отаётганда унинг кетидан яна жарима тӯпларини ташлаш пайтида тӯпнинг саватга тушмаслиги аниқ бӯлса;
г) тӯп жонли пайтида 24 сония операторининг сигнали чалинса;
д) ӯйиннинг ярми ёки қӯшимча давр вақти тугаган пайтда;
е) ӯйиннинг ярми ёки қӯшимча давр вақти тугаганидан ёки фол белгиланганидан сӯнг, бирон-бир жамоанинг ӯйинчиси сават томон учиб келаётган тӯпга тегса, жонсиз ҳолатга ӯтади.

И С Т И С Н О Л А Р :


Узоқ давом этаётган ҳаракат вақтида тӯп жонсиз ҳолатга ӯтмайди ва ӯйиндан ташланган тӯп, агар саватга аниқ тушса, қуйидаги ҳолларда:

  1. Агар жарима тӯпи ташланганда ёки тӯп майдондан саватга ташланганда тӯп ҳавода бӯлса, б, в, г ёки д бандларида кӯрсатилган ҳолатлар рӯй берса;

  2. Агар тӯп ҳали тӯп ташлаш жараёнида турган ва фол содир бӯлишидан олдин бошлаган давомий ҳаракати билан ӯзининг тӯп ташлашини тугатган ӯйинчининг назорати остида турганида рақиб фол содир қилса ҳисобланади. Агар у хуштак чалганидан сӯнг аниқ янги ҳаракат бошласа, саватга тушиш ҳисобланмайди. Бу нарса давр охирида қӯлланилмайди (36-моддага қаранг).


Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling