Баскетбол


Download 1.61 Mb.
bet18/51
Sana07.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1244216
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   51
Bog'liq
Баскетбол уйинининг расмий коидалари

Ӯйинчиларни алмаштириш

Захирадаги ӯйинчи майдонга тушишидан олдин алмашиш ҳақида котибга мурожаат қилиши ва дарҳол ӯйинга кириш учун тайёр туриши лозим. Котиб тӯп жонсиз ҳолатга ӯтиши ва ӯйин соати тӯхтатилиши билан, аммо тӯп қайтадан ўйинга киритилишидан олдин, ӯз сигналини бериши шарт (22-моддага қаранг.)
Ӯйин қоидаси бузилганидан сӯнг қоидани бузмаган жамоа тӯпни майдон ташқарисидан тӯпни ӯйинга киритиши керак бӯлса, фақат шу жамоагина ӯз ӯйинчисини алмаштириши мумкин. Агар шундай вазият юзага келса, рақиб жамоаси ҳам кейинчалик ӯз ӯйинчисини алмаштириши мумкин. Захирадаги ӯйинчи ҳакам майдонга тушишга рухсат бергунига қадар майдон чегараси ташқарисида туриши лозим ва рухсат олинганидан сӯнг дарҳол ӯйинга тушиши мумкин.
Ӯйинчиларни алмаштириш имкони борича тез амалга оширилиши керак.
Агар ҳакамнинг фикрича, бирон бир жамоа ӯйин вақтини асоссиз чӯзаётган бӯлса, қоида бузаётган жамоа ҳисобига танаффус ёзилиши зарур.
Баҳсли тӯп учун курашда қатнашадиган ӯйинчи бошқа ӯйинчи билан алмаштирилиши мумкин эмас.
Алмаштирилган ӯйинчи бир алмаштириш даври ичида яна қайтадан майдонга чиқишга ҳаққи йӯқ.
Қуйидаги ҳолларда:
а) агар талаб қилиб олинадиган танаффус берилган ёки фол белгиланган бӯлмаса, майдондан ташланган тӯп саватга тушганидан сӯнг;
б) биринчи ёки ягона жарима тӯпини ташлаш учун тӯп ӯйинга киритилган пайтдан бошлаб, то ӯйин вақти ҳисобининг маълум бир давридан сӯнг тӯп яна жонсиз ҳолатга ӯтмагунича, фол ёки қоида бузилиши соатда ҳисоб қилишни бошлашдан олдин қайд қилинмагунича ӯйинчиларни алмаштиришга рухсат берилмайди. Бундай қоидабузарлик учун жарима тӯпини ёки тӯпларни ташлаш, галма-галлик қоидаси бериш ёки майдоннинг ён чизиғи ташқарисидан тӯпни ӯйинга киритиш жазо бўлиб ҳисобланади.
И С Т И С Н О Л А Р :
Бироқ, агар фол жарима тӯпларини ташлаш оралиғида содир қилинган бӯлса, ӯйинчиларни алмаштиришга рухсат берилади. Фақат бундай алмашиш аввалги фол учун жарима тӯплари ташланиб бӯлганидан сӯнг ва фол учун янги жазо белгиланган пайтда тӯп ӯйинга киришидан олдин қилиниши керак.
Охирги ёки ягона жарима тӯпи муваффаққиятли ташланганидан сӯнг фақат жарима тӯпини ташлаган ӯйинчигина алмаштирилиши мумкин, лекин шу шарт биланки, бундай алмаштириш ҳақидаги илтимос тӯп биринчи ёки ягона жарима тӯпини ташлашда ӯйинга киришидан олдин қилинган бӯлиши керак. Бу ҳолда рақиб жамоасига ҳам битта ӯйинчини алмаштириш имкони берилади, лекин шу шарт биланки, илтимос тӯп биринчи ёки ягона жарима тӯпини ташлашда ӯйинга киришдан олдин қилинган бӯлиши лозим.

ИЗОҲ:
Котиб ӯйинчини алмаштириш кераклиги ҳақида сигнал берганидан сӯнг, ӯйинчини алмаштириш ҳақидаги илтимос бекор қилиниши мумкин эмас. Бироқ ӯйинчини алмаштириш ҳақидаги илтимос ӯйиннинг хоҳлаган босқичида, котиб сигнали чалинишидан олдин бекор қилиниши мумкин.






  1. Download 1.61 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling