Баскетбол


Download 1.61 Mb.
bet21/51
Sana07.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1244216
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   51
Bog'liq
Баскетбол уйинининг расмий коидалари

Ӯйин ва ҳакамнинг ўрни

Ӯйинчи майдоннинг қайси жойига тегиб турган бўлса, шу жой унинг ӯрни бӯлиб ҳисобланади.
Ӯйинчи сакраганлиги туфайли ҳавода бӯлган пайтида, у шу мақомни чегараловчи чизиқлар, марказий чизиқ, 3 очко чизиқлари, жарима тӯпини ташлаш чизиғи ва жарима тӯпини ташлаш майдончасини белгилайдиган чизиқларга нисбатан охирги марта полга теккан пайтдагидек сақлаб қолади.
Ӯйинчининг ӯрни қандай аниқланса, ҳакамнинг ӯрни шундай аниқланади. Тӯп ҳакамга тегиб кетган пайтда, бу нарса тӯп у турган жойнинг полига теккан сингари баҳоланади.



  1. Тўп билан қандай ўйналади?

Баскетболда тӯп қӯллар билан ӯйналади. Тӯп билан югуриш, уни оёқ ёки мушт билан уриш қоиданинг бузилиши бӯлиб ҳисобланади. Жазолар ҳақида 56-моддага қаранг.
Оёқ билан тӯпни тӯсиш, фақат атайлаб қилингандагина, қоиданинг бузилиши бўлиб ҳисобланади.
Тӯпга оёқ ёки (оёқнинг) товони бехосдан тегиб кетса, бу қоиданинг бузилиши бӯлиб ҳисобланмайди.



  1. Ҳужумда тўп билан ўйнашда қоиданинг бузилиши

Ҳужум қилаётган ӯйинчи, тӯпнинг узатилганлиги ёки саватга отилганлигидан қатъий назар, тӯп учаётган ва пастлашаётган ҳамда бутунлай ҳалқа ва бевосита чегараланган доира устида турган вақтда тӯпга қӯл теккизишга ҳаққи йӯқ. Бундай чекланишга фақат тӯп ҳалқага теккунга қадар амал қилинади.
Ӯйинда тӯп ташланганда ёки узатилганда тӯп ҳалқа ичига тушган вақтда, ҳужум қилаётган ӯйинчи рақиб саватига ёки шчитга тегиши керак эмас.

ЖАЗО:
Қоида бузилганида тӯп жонсиз ҳолатга ӯтади. Бунда ҳеч қандай очколар ҳисобланиши мумкин эмас. Тӯп қоида бузилган жойга яқин бӯлган майдоннинг ён чизиғи ташқарисидан ӯйинга киритиш учун рақиб жамоасига берилади (56-моддага қаранг).


Ҳужумда тӯп билан ӯйналганда жарима тӯпини ташлаш пайтидаги қоиданинг бузилиши учун жазони 67-моддадан кӯринг.




  1. Download 1.61 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling