Баскетбол


Download 1.61 Mb.
bet26/51
Sana07.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1244216
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   51
Bog'liq
Баскетбол уйинининг расмий коидалари

Беш сония қоидаси

Тўпни эгаллаб турган, рақиб томонидан яқиндан таъқиб қилинаётган ўйинчи тўпни беш сония ичида узатмаса, саватга ташламаса, юмалатмаса ёки майдонда олиб юрмаса, қоида бузилиши қайд қилиниши зарур.

ЖАЗО:
Тўп қоида бузилган жойга яқин бўлган майдоннинг ён чизиғи ташқарисидан ўйинга киритиш учун рақиб жамоасига берилади.





  1. 8 сония қоидаси

Агар ўйинчи ўзининг орқа зонасида жонли тўп устидан назорат ўрнатса, унинг жамоаси саккиз сония ичида тўпни олд зонасига албатта ўтказиши керак.
Агар тўп майдоннинг марказий чизиғини орқа томонига ёки шу жамоанинг шу ерда турган ўйинчисига тегса, тўп жамоанинг олд зонасига ўтган бўлиб ҳисобланади.

ЖАЗО:
Тўп қоида бузилган жойга яқин бўлган майдоннинг ён чизиғи ташқарисидан ўйинга киритиш учун рақиб жамоасига берилади.





  1. 24 сония қоидаси

Агар ўйинчи майдонда жонли тўп устидан назорат ўрнатса, унинг жамоаси 24 сония ичида сават томон тўп ташлаши лозим.
Ушбу қоидага риоя қилмаслик қоиданинг бузилиши бўлиб ҳисобланади.

ЖАЗО:
Тўп қоида бузилган жойга яқин бўлган майдоннинг ён чизиғи ташқарисидан ўйинга киритиш учун рақиб жамоасига берилади.


Қачонки:
а) тўп майдон ташқарисига чиқиб кетса ва тўп бундан олдин қайси жамоанинг қўлида бўлган бўлса, у шу жамоанинг ўйинчиси томонидан ўйинга киритилса;
б) ҳакамлар жароҳатланган ўйинчини ҳимоя қилиш мақсадида ўйинни тўхтатишса ва тўп жароҳатланган ўйинчи қатнашаётган жамоа ўйинчиси томонидан ўйинга киритилса, тўпни ён чизиқ ташқарисидан ўйинга киритиш билан янги 24 сонияли давр қайтадан саналмайди.
Бундай ҳолларда 24 сония оператори мосламани ўйин тўхтатилган вақтдан ва тўп ўйинга киритилганидан сўнг шу жамоанинг ўйинчиси тўпни назорат қила бошлаган пайтдан юргизиб юборади.
Ўйин вақти тугашига тааллуқли бўлган жамоа қоидалар 24 сония қоидалари бузилганида ҳам қўлланилади (36 ва 42-моддаларга қаранг).

ИЗОҲ:
Агар жамоа, рақиби тӯпга енгил тегиб кетганлигига қарамай, тӯпни назорат қилишда давом этса, бунда янги 24 сонияли давр белгиланмайди.






  1. Download 1.61 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling