Баскетбол
III. Ҳар бир жамоа томонидан содир қилинган фоллар сонининг намойиш қиладиган ёруғлик мосламаси; унда 1 дан 7 гача бӯлган рақамлар бӯлиши керак. IV
Download 1.61 Mb.
|
Баскетбол уйинининг расмий коидалари
- Bu sahifa navigatsiya:
- УЧИНЧИ ҚОИДА ЖАМОАЛАР, ЎЙИНЧИЛАР, ЗАХИРАДАГИ ЎЙИНЧИЛАР, САРДОР, ТРЕНЕРЛАР Жамоалар
III. Ҳар бир жамоа томонидан содир қилинган фоллар сонининг намойиш қиладиган ёруғлик мосламаси; унда 1 дан 7 гача бӯлган рақамлар бӯлиши керак.
IV. Турли товушларга эга бӯлган учта ҳар хил сигнал: бири сония ҳисоблаш учун. Бу сигнал ӯйин тугаганлигини билдириш учун ӯйиннинг ҳар иккала ярми ёки даврида ӯз-ӯзидан чалинади; бири котиб учун, яна бири эса 24 сония вақтни кузатувчи оператор учун. Учта сигналнинг ҳаммаси ноқулай ва шовқинли шароитда ҳам осон ва яхши эшитиладиган даражада баланд товушга эга бӯлиши керак; з) чегараланган зоналар ва марказий доиранинг ранги ӯйин майдони рангидан яққол ажралиб туриши зарур. Юқорида белгиланган меъёрлар бошқа муҳим мусобақалар учун ҳам тавсия қилинади. УЧИНЧИ ҚОИДА ЖАМОАЛАР, ЎЙИНЧИЛАР, ЗАХИРАДАГИ ЎЙИНЧИЛАР, САРДОР, ТРЕНЕРЛАР Жамоалар Ҳар бир жамоа тренер ва кӯпи билан 10 та ӯйинчидан иборат бӯлади. Ӯйинчилардан бири сардор бӯлиб ҳисобланади. Ҳар бир жамоа таркибида тренер ёрдамчиси бӯлиши мумкин. Агар жамоа бирон бир турнирда учтадан ортиқ ӯйинда иштирок этадиган бӯлса, ҳар бир жамоанинг ӯйинчилари сони 12 тагача ортиши мумкин. Ӯйин пайтида ҳар иккала жамоадан бештадан ӯйинчи майдонда бӯлиши керак. Улар қоидаларга мувофиқ алмашишлари мумкин. Агар жамоа аъзоси майдонда бӯлса, у ӯйинчи бӯлиб ҳисобланади ва ӯйинда қатнашиш ҳуқуқига эга. Бошқа ҳолларда у захирадаги ӯйинчи бӯлиб ҳисобланади. Агар ҳакам заҳирадаги ӯйинчига майдонга тушиш учун рухсат берса, унда у ӯйинчига айланади. Ҳар бир ӯйинчининг кӯкрак ва орқа томонида рақами бӯлиши керак. Бу рақамлар тушунарли ва бир хил рангда, майканинг рангидан яққол ажралиб туриши зарур. Рақамлар аниқ кӯриниб туриши лозим: орқадаги рақамларнинг баландлиги камида 2 см, кӯкракдаги рақамларнинг баландлиги камида 1 см бӯлиши шарт. Рақамлар учун ишлатиладиган ашёнинг эни 0,2 см дан кам бӯлмаслиги керак. Жамоалар 4-чидан 15-чигача бӯлган рақамларни ишлатишлари лозим. Бир жамоа ӯйинчилари такрорланадиган рақамли майкани кийиб чиқишлари мумкин эмас. Ӯйинчининг спорт кийими қуйидагилардан иборат: бир жамоанинг ҳамма ӯйинчилари олд ва орқа томонлари бир хил ва умумий рангда бӯлган майкаларни кийишлари шарт. Йӯл-йӯл майкаларни кийиш ман этилади; бир жамоанинг ҳамма ӯйинчилари бир хил ва умумий рангда бӯлган шортик кийишлари керак; майкалар тагидан калта енгли майкалар кийиш мумкин. Лекин калта енгли майкалар кийилса, уларнинг ранги майка рангига мос бӯлиши шарт; калта шим тагидан пастга чиқиб турадиган ички кийим кийилса, унинг ранги калта шим рангига мос келиши керак. ИЗОҲ:
Майканинг бирор жойига реклама ёзуви ёзилган бӯлса, у майканинг олди ва орқа томонларидаги рақамларнинг кӯринишига халақит бермаслиги керак. Ҳеч қандай шароитда майкалардаги рақамларнинг ӯлчовлари кичрайтирилиши мумкин эмас. Икки жамоанинг майкалари ранги бир-бирига мос келиб қолган ҳолда, мезбон жамоа ӯз майкаларини ӯзгартириши шарт. Агар ӯйин бетараф майдонда ёки турнирда ӯтказилаётган бӯлса, расмий дастурда, демак қайдномада ҳам биринчи бӯлиб кӯрсатилган жамоа ӯз спорт кийимини сӯзсиз ӯзгартириши лозим. Турнирларда жамоалар камида икки комплект майкаларга эга бӯлишлари керак, бири оч рангда ва иккинчиси тӯқ рангда. Ойнаи жаҳон орқали кӯрсатиладиган ӯйин учун дастурда биринчи бӯлиб кӯрсатиладиган жамоа (мезбонлар) оч рангдаги майкалар, иккинчи жамоа эса (меҳмонлар) тӯқ рангдаги майкаларни кийиб чиқишлари керак. Шу қоидаларнинг 12-моддасида (ИЗОҲ) кӯрсатилганидек, ФИБАнинг энг муҳим мусобақалари учун бир жамоа ӯйинчилари: 1. Бир хил ранг ёки ранглардаги спорт пойафзалларини киядилар. 2. Бир хил ранг ёки ранглардаги пайпоқ киядилар. Download 1.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling