Баскетбол
-расм. Шчит. Унинг ўлчовлари. Саватлар
Download 1.61 Mb.
|
Баскетбол уйинининг расмий коидалари
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6-расм
5-расм. Шчит. Унинг ўлчовлари.
Саватлар Саватлар ҳалқа ва тӯрлардан иборат. Ҳалқа қаттиқ металлдан тайёрланади, унинг ички диаметри 45 см га тенг бӯлиб, тӯқ сариқ (апельсин) рангга бӯялади. Ҳалқаларнинг металли ками билан 0,17 см ва кӯпи билан 0,2 см диаметрга эга бӯлиб, пастки қиррасида тӯпларни илиш учун қӯшимча бир хил кичик илмоқлар ёки шунга ӯхшаш илгаклари бӯлиши керак. Ҳалқалар майдонга нисбатан горизонтал ҳолатда, 3,05 м баландликда шчитларга мустаҳкам ӯрнатилади ва шчитнинг ҳар иккала вертикал чеккаларидан бир хил узоқликда жойлашади. Ҳалқалар ички чеккасининг яқин нуқтаси шчитнинг юза қисмидан 15 см узоқликда туриши керак. Ҳалқаларга илинадиган тӯрлар оқ канопдан тайёрланади, уларнинг тузилиши шундай бӯлиши лозимки, тӯп сават орасидан ӯтаётган вақтда бир лаҳза ушланиб қолиши мумкин бӯлсин. Тӯрларнинг узунлиги 40 см бӯлиши шарт. ИЗОҲ:
1. Улар ӯз ҳолатини ӯзгартирмайдиган ҳалқалар сингари, тӯпларнинг худди ӯшандай сакраб-сапчишини таъминлай олиши лозим. Оғирликнинг енгиллаштириш механизми бундай тавсифларни таъминлаш билан бир қаторда, шчит ва ҳалқани эҳтиёт қилиши керак. Ҳалқанинг кӯриниши ва тузилиши ӯйинчилар хавфсизлигини таъминлайдиган даражада бӯлиши шарт. 2. Аниқ бир оғирликда ишлайдиган механизмли ҳалқалар учун оғирликни енгиллаштирувчи механизм шчитдан нарироқдаги нуқтада ҳалқа тепасига 105 кглик статистик оғирлик ташлангунга қадар ҳалқани бӯшаштириш мумкин эмас. 3. Оғирлик таъсирида бӯшаштирилган ҳалқа дастлабки горизонтал ҳолатидан 30 градус пастга оғиши мумкин эмас. 4. Ҳалқа бӯшаштирилганидан сӯнг, агар оғирлик бошқа таъсир этмаса, ӯз-ӯзидан дастлабки ҳолатга қайтиши лозим. 6-расм. Ҳалқа. Тўп ашёси, ўлчови ва оғирлиги Тӯп шарсимон шаклда ва тасдиқланган қизғиш рангда бӯлиши керак: у сирти билан бирга чармдан, резина ёки сунъий хомашёдан тайёрланади; унинг айланаси узунлиги 749 см дан кам ва 780 см дан кӯп бӯлмаслиги лозим; у камида 567 г дан кам ва 650 г дан кӯп бӯлмаган оғирликка эга бӯлиши керак; унга ҳаво шундай тӯлдирилиши керакки, тӯп тахминан 1,8 м баландликдан (тӯпнинг пастки қиррасидан ӯлчанганда) ӯйин майдонига ёки қаттиқ ёғоч полга тушган вақтида тӯпнинг юқори қиррасидан ӯлчанганда 1,20 м дан кам ва 1,40 м дан ортиқ бӯлмаган баландликка кӯтарилиши лозим. Тӯпнинг чоклари ёки чуқурликларининг кенглиги 0,635 см дан ортиқ бӯлмаслиги керак.
Download 1.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling