Баскетбол
Майдонни ташлаб чиқаётган ўйинчи
Download 1.61 Mb.
|
Баскетбол уйинининг расмий коидалари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сардор вазифалари ва ҳуқуқлари
Майдонни ташлаб чиқаётган ўйинчи
Ноҳақ устунликка эга бӯлиш ниятида ӯйин майдонини ташлаб чиқиб кетишга ӯйинчининг ҳаққи йӯқ. Жазо чоралари ҳақида 65-моддага қаранг. Сардор вазифалари ва ҳуқуқлари Сардор зарурияти туғилганда майдонда ӯз жамоасининг вакили бӯлиб ҳисобланади. Бу қоидаларни изоҳлаш билан боғлиқ бӯлган саволлар бӯйича ёки керакли маълумот олиш учун ҳакамга мурожаат қилиш мумкин. Бу нарса хушмуомалалик билан қилиниши лозим. Сардор бирон-бир узрли сабаб билан майдондан чиқиб кетишдан олдин, катта ҳакамга ӯйинчилардан қайси бири унинг ӯрнига сардор сифатида қолаётганлигини маълум қилади. Тренерлар Тартиб бӯйича ӯйин бошланишига ҳеч бӯлмаганда 20 дақиқа қолганида ҳар бир тренер котибга ӯйинда қатнашадиган ӯйинчиларнинг фамилиялари ва рақамларини, шунингдек жамоа сардори, тренери ва тренер ёрдамчисининг фамилияларини маълум қилиши керак. Ӯйин бошланишига 10 дақиқа қолганида тренерлар ӯз ӯйинчиларининг фамилиялари ва рақамларни тасдиқлайдилар ва қайдномага қӯл қӯядилар ҳамда шу вақтнинг ӯзида ӯйинни бошлайдиган 5 та ӯйинчини белгилаб қӯядилар. «А» жамоаси тренери шу маълумотни биринчи билдираётган бӯлиб ҳисобланади. Агар ӯйинчи ӯйин жараёнида ӯз рақамини ӯзгартирадиган бӯлса, унда бу ҳақида котиб ва катта ҳакамга маълум қилиши зарур. Бир минутлик танаффуслар ҳақидаги илтимосларни тренер ёки тренер ёрдамчиси қилишлари мумкин. Агар тренер ёки тренер ёрдамчиси ӯйинчини алмаштириш кераклиги тўғрисида бир қарорга келсалар, унда заҳирадаги ӯйинчи шу илтимосни етказиш учун котибга мурожаат қилиши керак ва ӯйинга дарҳол тушиш учун тайёр туриши зарур (13, 30, 28-моддаларга ва ӯйин бошланишидан олдинги тадбирга қаранг). Агар жамоада тренер ёрдамчиси мавжуд бӯлса, унинг фамилияси ӯйин бошланишидан олдин қайдномага ёзилган бӯлиши шарт. Агар тренер турли сабабларга кӯра ӯз вазифасини давом эттира олмаса, бунда тренер ёрдамчиси тренер вазифасини бажаради. Жамоа сардори тренердек ҳаракат қилиши мумкин. Агар у бирон бир узрли сабаб билан майдондан чиқиб кетиши керак бӯлса, унда у тренер сифатида ҳаракатини давом эттириши мумкин. Лекин, агар у қоидани бузганлиги туфайли ӯйинда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум этилган бӯлса ёки оғир жароҳатланганлиги сабабли тренерлик вазифасини бажара олмаса, унинг ӯрнига сардор сифатида ӯйинга тушган ӯйинчи уни тренер сифатида ҳам алмаштириш керак. ИЗОҲ:
Ӯйинга кеч қолиб келган захирадаги ӯйинчилар ӯйинда қатнашишлари мумкин, аммо шу шарт биланки, тренер ӯйин олдидан котибга топшириладиган рӯйхатга киритган бӯлиши керак. ТРЕНЕР ВА ТРЕНЕР ЁРДАМЧИСИНИНГ СТОЛ АТРОФИДАГИ ҲАКАМЛАР БИЛАН МУЛОҚОТИ Тренер ёки тренер ёрдамчиси ӯйин пайтида стол атрофида ӯтирган ҳакамлар билан мулоқот қила оладиган жамоанинг ягона вакили бӯлиб ҳисобланади. У истаган пайтида, масалан, ҳисоб, вақт таблога ёки фоллар сонига тегишли бӯлган маълумотни олмоқчи бӯлганида ҳамда бир дақиқали танаффус олиш учун мурожаат қилганида бу ишни қилиши мумкин. Унинг ҳакамлар столи атрофида ӯтирган ҳакамлар билан ӯзаро мулоқот ҳар вақт ӯйиннинг бир меъёрда кечишига халақит бермайдиган бӯлиши ва осойишталик ҳамда вазминлик билан ӯтиши керак (70-моддага қаранг). Агар тренер ӯйинчини алмаштирмоқчи бӯлса, у захирадаги ӯйинчига алмашиш тӯғрисида котибга мурожаат қилишни таклиф этади. Бу илтимосни айтиш учун тренер ҳакамлар столи олдига бориши шарт эмас. Download 1.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling