Баскетбол


Ўйиннинг бошланиши ва тугаши


Download 1.61 Mb.
bet14/51
Sana07.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1244216
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   51
Bog'liq
Баскетбол уйинининг расмий коидалари

Ўйиннинг бошланиши ва тугаши

I-II чоракдан кейин жамоалар ҳужум қилиш томонларини алмаштирадилар. Қўшимча чоракларда ҳужум қилиш томонлари билан алмашинмайди. Тўртинчи чоракда қайси сават томон ҳужум бўлган бўлса, шу томонга ҳужум қиладилар.



  1. Тўпни ўйинга киритилиши

а) ҳакам баҳсли тўпни отиб бериш учун доира ичига кирган пайтда ёки;
б) ҳакам жарима тўпи отилишини бошқариш учун жарима тўпини ташлаш майдонига кирган пайтда (76-моддага қаранг), ёки;
в) майдон ташқарисидаги вазиятда, тўп тўпни ўйинга киритиш жойида турган ўйинчининг ихтиёрида бўлган пайтда, тўп ўйинга киритилди деб ҳисобланади.



  1. Баҳсли тўп

Баҳсли тўп жуда тез қайд қилиниши, бу билан ўйин тўхтатилиши ва тўп тўпни эгаллашга тайёр турган ёки шунга интилаётган ўйинчидан асоссиз олиб қўйилиши мумкин эмас. Рақиб жамоаларининг биттадан ёки ундан ортиқ ўйинчилари тўпни бир ёки икки қўллари билан маълум муддат ичида маҳкам ушлаб қолсалар ва тўпни ҳеч ким қўпол ҳаракатсиз эгаллай олмаслиги аён бўлган тақдирда баҳсли тўп қайд қилинади.
Баҳсли тўп ҳақидаги қарор фақат ҳимоя қилаётган ўйинчи қўлини тўпга қўйганлиги сабаби билан асосланиши мумкин эмас. Одатда, бундай қарор тўпни ишончли эгаллаб турган ўйинчига нисбатан ноҳақ ҳисобланади.
БАҲСЛИ ТЎПНИ ОТИШ қуйидаги ҳолларда рўй беради:
а) баҳсли тўп қайд қилинган вақтда. Агар бунда иккитадан ортиқ ўйинчи қатнашган бўлса, баҳсли тўп тахминан бир хил бўйга эга бўлган рақиблар орасида отилиши керак;
б) агар тўп майдон ташқарисига чиқиб кетса ва охирги марта унга икки рақиб баравар теккан бўлса, ёки ҳакам тўпга охирги бўлиб теккан ўйинчини аниқлашда иккиланса, ёки ҳакамларнинг фикрлари турлича бўлса, ўйин яқиндаги доирада баҳсда қатнашувчи икки ўйинчи ўртасида тўп отиш билан давом эттирилиши керак;
в) тўп ҳаво таянчида ётган (ҳалқа ёнида қисилиб қолган) пайтда ўйинчи ҳар доим жарима тўпини ташлаш чизиғи яқинида икки рақиб ўртасида баҳсли тўп отиш билан давом эттирилади (истиснолар: 66 ва 72-моддаларга қаранг).




  1. Download 1.61 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling