Баскетбол


Саватга тушган тўп қачон рўй беради ва унинг баҳоси


Download 1.61 Mb.
bet16/51
Sana07.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1244216
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   51
Bog'liq
Баскетбол уйинининг расмий коидалари

Саватга тушган тўп қачон рўй беради ва унинг баҳоси

Агар жонли тӯп юқоридан саватга тушиб, унинг ичида қолса ёки ундан ӯтиб пастга тушса, тӯп саватга тушди деб ҳисобланади. Тӯп ӯйин жараёнида майдондан саватга тушса, 2 очко, уч очко келтирадиган чизиқ орқасидан саватга тушса 3 очко ҳисобланади.
Жарима тӯпи ташланганда саватга тушган тӯп I очко ҳисобланади.
Қайси жамоа ҳужум уюштириб саватга тӯп туширса, майдондан ташланган бундай тӯп шу жамоа ҳисобига ёзилади.
Агар тӯп пастдан юқорига чиқаётиб бехосдан сават ичига кириб қолса, бу тӯп жонсиз ҳисобланади ва ӯйин тӯпни ӯйинга галма-гал киритиш қоидаси билан давом эттирилади.
Лекин агар ӯйинчи атайлаб тӯпни пастдан саватга киритса, бу қоиданинг бузилиши бӯлиб ҳисобланади ва рақиб ӯйин жамоаси томонидан тӯпни қоида бузилган жойга яқин бӯлган майдоннинг ён чизиғи ташқарисидан ӯйинга киритиш билан давом эттирилади.

ИЗОҲ:
Майдондан 3 очколи тӯпни саватга ташлашга уриниш тӯп ҳалқага ва ҳужум илаётган ва ҳимояланаётган ӯйинчи тӯпга тӯғри текканидан сӯнг ӯз мақомини олади.





  1. Ҳимояда тўп билан ўйнашда қоиданинг бузилиши

Ҳимоя қилаётган ӯйинчи тӯп юқоридан сават томон пасайиб келаётганида ва у бутунлай ҳалқа сиртидан баландроқда бӯлган вақтида тўпга тегиши мумкин эмас. Бундай чекланиш фақат тӯп ҳалқага теккунига ёки ҳалқага тегмаслиги аниқ бӯлгунга қадар қӯлланилади.
Майдондан тӯп отилган вақтда тӯп ҳали ҳалқа устида турган бӯлса, ҳимоя қилаётган ӯйинчи ӯз савати ёки шчитига, тӯп шу сават чегарасида турган бӯлса, тӯпга ёки саватга тегиши мумкин эмас.
ЖАЗО:
Қоида бузилган вақтда тӯп жонсиз ҳолатга ӯтади. Ҳужумдаги ӯйинчи 3 очко келтирадиган ярим доиранинг ичидан тӯп ташлаган бӯлса, унга 2 очко, агар шу чизиқ ташқарисидан ташлаган бӯлса, 3 очко олади. Ўйин майдоннинг эн чизиғи ташқарисидан тӯпни киритиш билан давом эттирилади.
Агар қоида жарима тӯпи ташланаётганида бузилса, тӯп ташлаётган ӯйинчига I очко ёзилиб, ӯйин майдоннинг эн чизиғи ташқарисидан тӯпни ӯйинга киритиш билан давом эттирилади.




  1. Download 1.61 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling