Баскетбол


Download 1.61 Mb.
bet19/51
Sana07.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1244216
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   51
Bog'liq
Баскетбол уйинининг расмий коидалари

Бир дақиқалик танаффус

Ӯйиннинг биринчи ярмида 2 та, иккинчи ярмида 3 та, шу билан бирга ҳар бир қӯшимча даврда ҳар бир жамоа бир дақиқали танаффус олиши мумкин. Фойдаланилмаган 4 дақиқали танаффус 1 чи чоракда олинмаса, 2 чи чоракка ӯтиши мумкин, ёки ӯйинчи чоракда олинмаган дақиқалик танаффус тӯртинчи чоракка ӯтиши мумкин, лекин ӯйиннинг биринчи ярмидаги олинмаган танаффуслар иккинчи ярмига ӯтмайди, берилмайди.



  1. Талаб қилиб олинадиган танаффус

Ӯйин вақтининг ҳар иккала ярмида ҳар бир жамоага иккита талаб қилиб олинадиган танаффуслар ва қӯшимча даврнинг ҳар бирида бир марта шундай танаффус берилиши мумкин.
Талаб қилиб олинмаган танаффуслар ӯйиннинг кейинги ярми ёки қӯшимча даврга кӯчирилиши мумкин эмас.
Тренер ва тренер ёрдамчиси талаб қилиб олинадиган танаффусни сӯрашига ҳаққилари бор. Буни улар шахсан котибга бориб, қоидаларда кӯрсатилган ишоралар орқали «танаффус» олишларини қӯллари билан кӯрсатишлари лозим.
Котиб талаб қилинган танаффус ҳақидаги илтимосни тӯп жонсиз ҳолатга ӯтган пайтда, ҳамда албатта, тӯп ӯйинга киритилишидан олдин ҳакамларга маълум қилади (22-моддага қаранг).
Шунингдек, тренер ёки тренер ёрдамчисининг талаб қилиб олинадиган танаффус ҳақидаги илтимосидан сӯнг, рақиб жамоаси майдондан саватга тӯп ташласа, бу илтимос саватга тӯп ташланишидан олдин, яъни тӯп отаётган ӯйинчининг қӯлидан чиқиб кетишидан олдин қилинган бӯлсагина, уларга танаффус берилиши мумкин. Бу ҳолда сония ҳисобловчи ӯйин соатини дарҳол тӯхтатиши лозим. Шундан сӯнг, котиб ӯз сигналини чалади ва талаб қилиб олинадиган танаффус ҳақида илтимос билдирилганлигини ҳакамларга маълум қилади.
Тӯп биринчи ёки ягона жарима тӯпи ташланганидан кейин, ӯйинга кирган пайтдаги дақиқадан то ӯйин вақти тугаб, тӯп яна жонсиз ҳолатга ӯтмагунча, қуйидаги ҳоллардан ташқари:
а) жарима тӯпларини ташлаш оралиғида фол қилинган пайтда жарима тӯпларини ташлаш охирига етказилади, танаффус эса фол учун янги жазо берилганда, тӯп ӯйинга киришидан олдин олинади;
б) ӯйин соати юргазилишидан олдин қоида бузилиши қайд қилинса, бунда баҳсли тӯп ташлаб бериш ёки майдоннинг эн чизиғи ташқарисидан тӯпни ӯйинга киритиш жазо бӯлиб ҳисобланади, талаб қилиб олинадиган танаффусни олишга рухсат берилмайди.
Бир дақиқа давом этадиган танаффус ушбу шартларга биноан жамоа ҳисобига ёзилади. Агар танаффусга жавобгар жамоа талаб қилиб олинган танаффус вақти тамом бӯлмасидан ӯйинни бошлашга тайёр бӯлса, катта ҳакам дарҳол ӯйинни бошлайди. Танаффус вақтида ӯйинчиларга ӯйин майдонини ташлаб чиқиш ва жамоа ӯриндиғида ӯтиришга рухсат этилади.




  1. Download 1.61 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling