Баскетбол
Ўйинчи тўпни саватга ташлаш жараёнида
Download 1.61 Mb.
|
Баскетбол уйинининг расмий коидалари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тўпни саватга ташлаш
- Тўпни қайта ташлаш
Ўйинчи тўпни саватга ташлаш жараёнида
Ҳакам фикрича, ўйинчи ташлаш, юқоридан ташлаш ёки қайта ташлаш орқали тўпни саватга туширишга уринишни бошлаган ва бу уриниш ўйинчининг қўлларидан тўп чиқиб кетгунга қадар давом этаётган пайтда бундай ўйинчи тўпни саватга ташлаш жараёнида турган бўлади. ИСТИСНО:
ИЗОҲ:
ТАЪРИФ.
Тўпни саватга ташлаш: бу тўпни бир ёки икки қўл билан ушлаш ва кейин уни ҳаво орқали сават томон йўналтириш. Тўпни юқоридан саватга ташлаш: бу куч билан ёки шунга уриниб бир ёки икки қўлда тўпни юқоридан пастга сават ичига йўналтириш. Тўпни қайта ташлаш: бу тўпни қўл ёки қўллар билан сават томон йўналишда уриш. Уч сония қоидаси Тўпни эгаллаб турган жамоа ўйинчиси рақиб зонасининг чегараланган қисмида, яъни эн чизиғи ва жарима тўпини ташлаш чизиғининг ташқи томонигача бўлган оралиқда қаторасига уч сониядан ортиқ туриб қолмаслиги керак. Уч сонияли чекланишга тўпни майдон ташқарисидан ўйинга киритиш вазиятларида амал қилинади ва вақт тўпни ўйинга майдон ташқарисида турган ва тўпни назорат қила бошлаган пайтдан бошлаб саналади. Уч сонияли зонани чегаралаб турган чизиқлар шу зонанинг қисми бўлиб ҳисобланади ва шу чизиқларнинг бирини босиб турган ўйинчи зона ичида турган бўлиб ҳисобланади. Тўп саватга отилганида у ҳавода бўлган пайтда, шчитга ёки халқага урилиб қайтаётганида ёки жонсиз ҳолатга ўтганида, уч сонияли чекланиш қўлланилмайди, чунки бу пайтда тўп ҳеч қайси бир жамоанинг назорати остида бўлмайди. Зона ичида 3 сониядан камроқ вақт туриб тўпни саватга ташлаш мақсадида уни зонада олиб юрган ўйинчига қулайлик яратиш мумкин. Бу қоидага риоя қилмаслик қоиданинг бузилиши бўлиб ҳисобланади. ЖАЗО:
Download 1.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling