Баскетбол


Ӯйинда қатнашиш ҳуқуқидан


Download 1.61 Mb.
bet34/51
Sana07.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1244216
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   51
Bog'liq
Баскетбол уйинининг расмий коидалари

Ӯйинда қатнашиш ҳуқуқидан

маҳрум қиладиган фол
Қоидаларнинг 60 ёки 67-моддаларига спортчиларга хос бӯлмаган даражада риоя қилмаслик ӯйинда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қиладиган фол бӯлиб ҳисобланади.

ЖАЗО:
Иккита жарима тӯпи ташланади ҳамда тӯп майдон ташқарисидан котиб столи қаршисидаги ён чизиқ ӯртасидан ўйинга киритилади.


Бундай фол қилган ӯйинчи фол билан жазоланиши, ӯйинда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши ва майдон жойлашган ердан, яъни жамоа ӯриндиғи ва ӯйин майдони зоналаридан чиқариб юборилиши лозим. У бундан сӯнг ӯз жамоаси билан ҳеч қандай алоқада бӯлмаслиги керак.



  1. Тўп ташлаш жараёнида турган ўйинчига

нисбатан қилинган фол
Ўйинчи тўп отиш ҳаракатини бошлаганидан сўнг унга қарши фол қилинган пайтда, агар тўп саватга тушса, бундай тўп, ҳатто у ҳакам ҳуштак чалганидан сўнг ўйинчининг қўлидан чиққан бўлса ҳам ҳар доим ҳисобланади. Агар ўйинчи ҳакам ҳуштагидан сўнг аниқ янги ҳаракат қилса, саватга тушган тўп ҳисобланмайди.
Бу ўйин ва давр тугашига тааллуқли эмас (36-моддага қаранг).

  1. Ӯйинчининг техник фоли

Ӯйинчи ҳакам кӯрсатмаларини менсимаслиги ёки спортчиларга хос бӯлмаган тактика қӯллаши мумкин эмас. Масалан:
а) ҳакамларга тегиш ёки ҳурматсизларча муносабатда бӯлиш, ёки;
б) шахсиятга тегадиган қилиқ ёки имо-ишораларни ишлатиш, ёки;
в) рақибни масхара қилиш ёки унинг кӯзи олдида қӯлларини силкитиб, майдонни яхши кӯра олишига халақит бериш ёки;
г) тӯпнинг ӯйинга дарҳол киритилишига қаршилик кӯрсатиб, ўйинни чӯзиш, ёки;
д) ӯйинчига фол белгиланганидан сӯнг ҳакам унга қӯлини кӯтаришни таклиф этганда, дарров қӯлини кӯтармаслик (58-моддага қаранг), ёки;
е) котиб ва катта ҳакамга маълум қилмасдан рақамни ӯзгартириш, ёки;
ж) котибга маълум қилмасдан алмаштирилаётган ӯйинчи сифатида майдонга тушиш, ёки;
з) ноҳақ устунликка эришиш мақсадида майдонга чиқиш, ёки;
и) ӯйинчининг оғирлигини ҳалқа кӯтармайдиган даражада уни ушлаб олиш.
Бироқ, агар ҳакамнинг фикрича, ӯйинчи ӯзининг ёки бошқа ӯйинчининг жароҳатланишини олдини олишга ҳаракат қилаётган бӯлса, у ҳалқани ушлаши мумкин.
Қоидаларга техник жиҳатдан риоя қилмаслик, агар у атайлаб қилинмаганлиги ва ўйинга таъсир кӯрсатмаслиги аниқ бӯлса ёки у маъмурий хусусиятга эга бӯлса, техник фол ҳисобланмайди. Фақат худди шундай қоидага риоя қилмаслик, агар у атайлаб қилинган бӯлса, спортчиларга зид бӯлиб ҳисобланса ёки қоидани бузган ӯйинчига ноҳақ устунлик берса, тезда техник фол билан жазоланиши керак.

ЖАЗО:
I. Ҳар бир қоида бузилиши учун фол қайд қилиниши ва ёзиб қӯйилиши ҳамда рақибга иккита жарима тӯпини саватга ташлаш имконияти берилиши керак. Жамоа сардори жарима тӯпини ташлайдиган ӯйинчини тайинлайди.


II. Ӯйинчи бу моддага йӯл қӯйиб бӯлмайдиган даражада ёки доимий равишда риоя қилинмаганлиги учун ӯйинда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва ўйиндан чиқариб юборилади ҳамда 76-моддада кӯрсатилганидек жазо қӯлланилади.
Агар бундай фолни пайқаш фол кетидан тӯп ӯйинда тӯхтаб қолганидан сӯнг содир бӯлаётган бӯлса, жазо худди фол уни пайқаш вақтида содир бӯлганидек қӯлланиши керак.
Фол ва уни пайқаш орасида содир бӯлган ҳамма нарса ӯз кучида қолиши лозим.

ИЗОҲ:
Рақиб билан тӯқнашув натижасида ӯйинчилар томонидан қилинадиган фоллар, ҳатто улар тӯп жонсиз бӯлганида ёки соат тӯхтатиб қӯйилганида рӯй берган бӯлса ҳам, шахсий фоллар бўлиб ҳисобланади.


Бироқ захирадаги ӯйинчилар томонидан қилинган барча фоллар ва ӯйинчиларнинг рақиби билан тӯқнашуви натижасида қилинадиган барча фоллар техник фол бӯлиб ҳисобланади.
Ӯйинчилар деярли аҳамиятсиз хатоларга йӯл қӯйган пайтларида, масалан, улар котиб ва ҳакамни огоҳлантиришни унутиб, алмашиш мақсадида майдонга тушганларида, ҳакам ӯйинчиларни огоҳлантириб, техник фолларни қайд қилмаслиги мумкин.
Ӯйиндаги камчиликларни олдини олиш, айрим ҳолларда, агар қоида бузилиши атайлаб қилинмаган ҳамда у ӯйинга таъсир кӯрсатмаган бӯлса, уларга эътибор қилмаслик яхши ҳакамлик қилиш бӯлиб ҳисобланади.
Бошқа томондан, атайлаб қилинган ёки спортчиларга зид бӯлган, ёки ноҳақ устунлик берадиган техник фоллар дарров жазоланади.




  1. Download 1.61 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling