Баскетбол
Ӯйин пайтида олинган танаффус вақтидаги техник фол
Download 1.61 Mb.
|
Баскетбол уйинининг расмий коидалари
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЕТТИНЧИ ҚОИДА УМУМИЙ ҲОЛАТЛАР
Ӯйин пайтида олинган танаффус вақтидаги техник фол
Техник фоллар ӯйиндаги танаффус пайтида берилиши мумкин. Ӯйиндаги танаффус – бу ӯйин бошланишидан олдинги вақт даври, ӯйин ярмилари орасидаги танаффус ва ҳар бир қӯшимча даврдан олдинги танаффусдир. Агар ӯйинчига ёки захирадаги ӯйинчига фол белгиланса, у унинг фамилияси қаршисига ёзилади ва жазоси иккита жарима тӯпини ташлаш бӯлиши керак. Агар фол тренер, тренер ёрдамчиси ёки жамоа ҳамроҳига белгиланган бӯлса, у тренер фамилияси қаршисига ёзилади ва иккита жарима тӯпини ташлаш белгиланиши билан жазоланади. Иккита жарима тӯпини ташлашга уриниш бӯлганидан сӯнг ӯйин марказий доира ичида баҳсли тӯпни отиш билан давом эттирилади (20 ва 70-б-моддаларга қаранг). Агар биттадан ортиқ техник фол белгиланган бӯлса, 70-моддага қаранг. Талаб қилиб олинган танаффус ӯйиндаги танаффус бӯлиб ҳисобланмайди. ИЗОҲ: Шахдам қадамлар билан тренерлар, ӯйинчилар ва жамоа ҳамроҳларининг ӯйин жиҳозларини бузилишига олиб келадиган ҳаракатлари – ҳалқага осилиш ва қоидани бузиб, тӯпни юқоридан саватга ташлаш – ҳакамлар томонидан ман қилиниши лозим. Ӯйинчининг ӯзи жароҳатланиши, ӯйиннинг тӯхтаб қолиши ва томошабинлар учун ноқулайликлар бўлиши мумкинлигини эътиборга олиш зарур бӯлган тафсилот бӯлиб ҳисобланади. Ҳакамлар томонидан бундай хусусиятли ҳаракатлар пайқаб қолинган пайтда, айбдор жамоанинг тренери бундай ҳаракатлар спортчиларга муносиб эканлиги ва унга йӯл қӯймаслиги кераклиги ҳақида огоҳлантирилиши лозим. Агар бундай ҳаракатлар қайтарилса, техник фол зудлик билан белгиланиши зарур (72-моддага (жазо) қаранг). Жарима тӯплари ташланганидан сӯнг ӯйин марказий доирада баҳсли тӯпни отиш билан давом эттирилади. ЕТТИНЧИ ҚОИДА УМУМИЙ ҲОЛАТЛАР Ҳар бир ҳакам мустақил равишда ӯйин пайтида хоҳлаган вақтда, бунда тӯп ӯйинда, жонли ёки жонсиз бӯлган ёки бӯлмаганлигидан қатъий назар, фол қайд қилишга ҳаққи бор. Бир вақтнинг ӯзида бир ёки иккала жамоада хоҳлаганча фол қайд қилиниши мумкин. Жазодан қатъий назар, ҳар бир қоидага риоя қилганлик учун берилган фол қайдномага айбдорнинг фамилияси қаршисига ёзиб қӯйилиши лозим. Download 1.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling