Баскетбол
Download 1.61 Mb.
|
Баскетбол уйинининг расмий коидалари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сония ҳисобловчининг вазифалари
Котибнинг вазифалари
Котиб тӯпланаётган очколар йиғиндисини кетма-кет тартибда қӯшиб бориши шарт. У майдондан ва жарима тӯплари ташланганда саватга тушган ёки тушмаган тӯпларни қайд қилиб бориши керак. Котиб ҳар бир ӯйинчига белгиланган шахсий ёки техник фолларни рӯйхатга олади ва ӯйинчиларнинг бирортасига бешинчи фол белгиланган вақтда, зудлик билан катта ҳакамга бу ҳақида хабар қилади. У ҳар бир жамоа илтимоси билан олинган бир дақиқали танаффусларни қайд қилиб боради, тренер ӯйиннинг ҳар бир ярмида иккинчи танаффус олганида, уни ҳакам орқали бу ҳақда огоҳ қилади. Шунингдек, у 12-д-моддада кӯрсатилганидек, рақамлар ёзилган кӯрсаткичлардан фойдаланиб, ҳар бир ӯйинчи томонидан содир қилинган фолларнинг сонини кӯрсатиб боради. Котиб ӯйинни бошлаб берадиган ӯйинчиларнинг ва ӯйинга тушадиган барча заҳирадаги ӯйинчиларнинг фамилиялари ва рақамларини рӯйхатга олади. Жамоа таркиби, ӯйинчиларнинг рақамлари ва заҳирадаги ӯйинчилар ҳақидаги рӯйхатни топширишга тааллуқли қоидалар бузилган вақтда, котиб тезда яқин турган ҳакамга бу ҳақда хабар қилади. Котиб сигналининг товуши ӯйин соатини ёки ӯйинни тӯхтатмайди, тӯпни жонсиз ҳолатга ӯтишга мажбур қилмайди. Котиб сигнал беришда жуда ҳушёр бӯлиши керак. Сигнал фақат тӯп жонсиз деб ҳисобланган ҳамда ӯйин соати тӯхтатилган вақтда ва тӯп ӯйинга қайта киритилишидан олдин берилиши керак. Энг муҳими, котиб сигналининг товуши қолган бошқа сигналларнинг товушидан ажралиб туриши лозим. Сония ҳисобловчининг вазифалари Сония ҳисобловчи ӯйиннинг ҳар бир ярмини бошланиш вақтини кузатади ва ӯйин бошланишидан камида уч дақиқа олдин катта ҳакамни бу ҳақда огоҳлантиради. Катта ҳакам ӯз навбатида ӯйинга тайёрланаётган жамоаларга ӯйин ярми бошланишига 3 дақиқа вақт қолганлиги ҳақида хабар беради. Сония ҳисобловчи, ушбу қоидаларда кӯзда тутилганидек, ӯйин вақтини ва ӯйинда бӯлган тӯхталишлар вақтини ҳисобга олиб боради. Сония ҳисобловчининг сигнали тӯпни жонсиз ҳолатга ӯтишга мажбур қилади, ӯйин соати эса тӯхтатилади. Талаб қилиб олинган танаффусда (31-моддага қаранг) сония ҳисобловчи сония ҳисоблагични юрғизиб қӯяди ва котибга танаффус бошланганидан 50 сония ӯтганидан сӯнг сигнал беришни тавсия қилади. Сония ҳисобловчи жуда баланд товушли сигнал орқали ӯйиннинг ҳар иккала ярми ёки қӯшимча вақт тугаганлиги тӯғрисида хабар беради. Агар сония ҳисобловчининг сигнали чалинмай қолса ёки яхши эшитилмаса, сония ҳисобловчи катта ҳакамни хабардор қилиш учун зудлик билан бошқа имкониятлардан фойдаланиши керак. Агар шу пайтда тӯп саватга тушган бӯлса ёки фол қайд қилинган бӯлса, лекин катта ҳакам саватга тушган тӯпни ҳисоблаш-ҳисобламаслик ёки фол учун жазо белгилаш-белгиламаслик масалаларида иккиланаётган бӯлса, унда у ҳакам билан маслаҳатлашиши лозим. Агар шундан кейин ҳам музокараларнинг давом эттирилиши зарур бӯлса, катта ҳакам сония ҳисобловчи ва котиб билан бир қаторда, техник комиссар билан ҳам (агар у иштирок этаётган бӯлса) маслаҳатлашиши керак. Бироқ қатъий ҳукмни катта ҳакам чиқаради. Download 1.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling