Баскетбол


Download 1.61 Mb.
bet43/51
Sana07.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1244216
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   51
Bog'liq
Баскетбол уйинининг расмий коидалари

Ӯйин якунини ясаш

Ӯйиннинг биринчи ярми охирида котиб қайдноманинг пастки қисмидаги тегишли жойга икки жамоа томонидан ӯрнатилган ҳисобни қӯяди, худди шу тарзда у ӯйиннинг иккинчи ярми ва мумкин бӯлган қӯшимча даврлар ҳисобини ёзиб қӯяди. Худди шу тарзда у ӯйиннинг иккинчи ярми ва мумкин бӯлган қӯшимча даврлар ҳисобини ёзиб қӯяди. Ӯйин охирида у ғолиб чиққан жамоанинг номини ёзиб, энг сӯнгги ҳисобни белгилаб қӯяди. Кейин котиб қайдномага имзо чекади ва уни сония ҳисобловчи, 24 сония оператори ва катта ҳакам имзолари билан тасдиқлатиб қӯяди. Катта ҳакам энг охирги бӯлиб қайдномага қӯл қӯяди ва шу билан ӯйин тугайди.
Агар сардорлардан бири норозилик билдирганлиги сабабли қайдномага («норозилик билдирган ҳолда сардор томонидан имзоланади» деб белгиланган жойдан фойдаланиб) имзо чекса, сония ҳисобловчи, оператор ва ҳакам, катта ҳакам рухсат бермагунча унинг ҳузурида қолишлари керак.
САККИЗИНЧИ ҚОИДА


ҲАКАМЛАР ВА УЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ



  1. Ҳакамлар ва уларнинг ёрдамчилари

Ҳакамлар дейилганда катта ҳакам ва ҳакам тушунилади. Уларга сония ҳисобловчи, котиб ва 24 сония оператори ёрдам берадилар. Шунингдек, техник комиссар ҳам қатнашиши мумкин.
Ҳакамлар ва уларнинг ёрдамчилари ўйинни қоидаларга ва бу қоидаларни ФИБАнинг расмий талқинига мувофиқ ўтказишлари керак.
Аниқ бир ўйиннинг катта ҳаками ва ҳаками етарли даражада чуқур билимли ҳамда одил бўлишлари, майдонда қатнашаётган жамоага қарашли бирон-бир ташкилот билан сира ҳам боғлиқ бўлмасликлари зарур. Ҳакамлар, уларнинг ёрдамчилари ёки техник комиссар ўйин қоидаларини ўзгартиришга розилик беришга ҳаққилари йўқ.
Ҳакамлар қора баскетбол пойафзали, узун кулранг шим ва кулранг кўйлакдан иборат спорт кийимини кийишлари шарт.

  1. Катта ҳакамнинг вазифалари ва ҳуқуқлари

Катта ҳакам барча жиҳоз ва асбобларни текшириш ҳамда тасдиқлаши керак. Шу билан бирга у стол атрофида ўтирадиган ҳакамлар ва уларнинг ёрдамчилари томонидан фойдаланиладиган барча сигналларни текширади ва тасдиқлайди. У ўйиннинг расмий соатини танлайди ва шу соат оператори, шунингдек, котиб ва 24 сония оператори билан танишади. У ўйинчиларга бошқа ўйинчилар соғлиғига зарар етказиши мумкин бўлган нарсаларни тақиб чиқишларига рухсат бермаслиги керак.
Катта ҳакам майдон марказидаги доирада тўпни юқорига отиб, ўйинни бошлаб беради.
Агар тўп саватга тушган ёки тушмаганлиги борасида ҳакамларнинг фикрлари қарама-қарши бўлса, бундай ҳолларда катта ҳакамнинг ўзи масалани қатъий ҳал қилади. У зарур бўлган шароитда ўйинни тўхтатиб қўйишга ҳақли, шунингдек, агар жамоа катта ҳакамнинг кўрсатмасидан кейин ҳам ўйинда қатнашишдан бош тортса ёки жамоа ўз хатти-ҳаракатлари билан ӯйинни давом эттирилишига қаршилик кўрсатаётган бўлса, бунда ҳакам, жамоа ўйинни давом эттирилишига қаршилик кўрсатаётган бўлса, бунда ҳакам, жамоа ўйинни давом эттириш ҳуқуқидан маҳрум этилганлиги сабабли мағлубиятга учради, деб белгилаши мумкин.
Котиб ва сония ҳисобловчи баъзи бир масалаларни ечишда бир фикрга кела олмаган пайтларида ҳам катта ҳакам қарор чиқаришни ўз зиммасига олади.
Катта ҳакам ўйиннинг ҳар иккала ярмидан сўнг ва ҳар бир қўшимча даврлар якунида ёки зарур деб топса, хоҳлаган вақтда қайдномани синчиклаб текширади, ҳисобни ва ўйин охиригача қолган вақтни тасдиқлайди. Ҳакамларнинг ўйин билан бўлган боғлиқликлари ўйин охирида қайдномани тасдиқлаш билан тугайди.
Қоидаларда зикр этилмаган саволлар туғилиб қолса, катта ҳакамнинг бундай саволларни ҳал этишга ҳаққи бор.


  1. Download 1.61 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling