Баскетбол
Download 1.61 Mb.
|
Баскетбол уйинининг расмий коидалари
Жамоа фоллари
Котиб, ӯйинчи, шахсий ёки техник фол содир қилган пайтида фолни қайдномада шу мақсадда мӯлжалланган айбдор ӯйинчининг қаршисидаги жойга, яъни жамоанинг номи тагига ва ӯйинчиларнинг фамилиялари юқорисига ёзиб қӯйилиши лозим. 7 та катакдан иборат иккита жой кӯзда тутилган, биринчиси ӯйиннинг биринчи ярми учун, иккинчиси – иккинчи ярми учун мӯлжалланган. Котиб катакларни 1 нчидан 4 нчи рақамгача кетма-кет ӯчириб чиқиши керак. 5 нчи фол содир бӯлган пайтда котиб қолган катакка вақтни (дақиқани) ёзиб қӯйиши лозим. 5 нчи фол содир бӯлганидан сӯнг ушбу қоидаларнинг 68-моддаси кучга киради. ҲИСОБНИНГ ӮЗГАРТИРИЛИШИ Котиб ҳар бир жамоа томонидан саватга туширилган очколар йиғиндисини ӯзгартиришни хронологик ёзиб бориши керак. Ҳисобни ӯзгартириш учун қайдномада бешта устун мавжуд. Биринчи иккита устун ӯйиннинг биринчи ярми учун, кейинги иккита устун иккинчи ярми учун ва охирги устун бӯлиши мумкин бӯлган қӯшимча даврлар учун мӯлжалланган. Ҳар бир устун бешта вертикал қаторлардан иборат. Қуюқ қилиб чизиб ажратилган ва «М» ҳарфи билан белгиланган марказий қатор вақтни ёзиш учун захирага олиб қӯйилган. Унинг чап ва ӯнг томонидаги иккитадан ва бир хил қаторлар иккала жамоа учун мӯлжалланган. Биринчи қатор тӯпни майдондан саватга туширган ёки жарима тӯпини ташлаб саватга туширган (ёки туширмаган) ӯйинчининг рақамини ёзиш учун мўлжалланган. Иккинчи қатор шу жамоа томонидан туширилган очколарнинг умумий сонини белгилаб ҳамда янги туширилган очколарни қӯшиш билан умумий сон ҳосил қила туриб, ҳисобни мос равишда ӯзгартириш учун мӯлжалланган. Бир хил жазога тааллуқли жарима тӯпларини ташлаш қаторда ӯйинчининг рақами ва ҳисобни ӯзгартириш билан бирлаштириб қӯйилади ва шундай қилиб, ӯйинчининг рақамини такроран ёзишга ҳожат қолмайди. Муваффақиятсиз ташланган жарима тӯпи тегишли катакка қисқа горизонтал чизиқни чизиш билан белгиланади. Ҳар бир горизонтал қаторда фақат битта ёзув бӯлиши мумкин. Қуйидаги қӯшимча кӯрсатмаларга котиб томонидан амал қилиниши лозим: а) майдондан ӯйинчи томонидан саватга туширилган 3 очколи тӯп ҳисоб ӯзгартиришнинг мос устунидаги ӯзгаришнинг умумий йиғиндиси рақамлари атрофини айлана билан чизиб чиқиш орқали белгиланади; б) майдондан ӯз саватига отиб туширилган тӯп рақиб жамоасининг сардори томонидан туширилгандек ёзиб қӯйилади; в) тӯп саватга кирмаган пайтда саватга туширилган очколар (30-модда «Ҳимояда тӯп билан ӯйналганда қоиданинг бузилиши») саватга тӯп ташлашни бажарган ӯйинчи томонидан туширилгандек ёзиб қӯйилади; г) ӯйиннинг ҳар бир ярми охирида котиб сӯнгги ёзувни тагига қуюқ қилиб, горизонтал чизиқ чизиб қӯяди; д) ӯйиннинг иккинчи ярми бошланишидан олдин (ва мумкин бӯлган қӯшимча давр олдидан) котиб устуннинг юқорисига (биринчи горизонтал қаторга) жамоаларнинг жойларини алмаштириб қӯйиб, ӯйиннинг биринчи ярмида ӯрнатилган умумий ҳисобни ёзиб қӯяди; е) котиб имкон туғилганда ҳар доим ӯзининг ҳисоб ӯзгартиришини ҳисоб таблосига кӯрсатаётган ҳисоб билан солиштириб туриши лозим. Агар фарқ бор бӯлса ва унинг ҳисоб юритиши тӯғри бӯлса, у ҳисоб таблосидан тӯғрилаб қӯйиш учун зудлик билан чора кӯриши керак. Шубҳаланган пайтида ёки, агар бирон бир жамоа бундай тузатишга норозилик билдирса, у тӯп жонсиз ҳолатга ӯтиши ва ӯйин соати тӯхтатилиши билан катта ҳакамни бу ҳақда хабардор қилиши зарур. Download 1.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling