Баскетбол


Ўйинчилар ва ҳакамлар жароҳат олган ҳолда


Download 1.61 Mb.
bet47/51
Sana07.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1244216
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51
Bog'liq
Баскетбол уйинининг расмий коидалари

Ўйинчилар ва ҳакамлар жароҳат олган ҳолда

Ҳакамлар ўйинчилар жароҳат олган ҳолларида ёки бошқа турли сабабларга кўра ўйинни тўхтатишлари мумкин.
Агар ўйинчи жароҳатланган пайтда тўп жонли бўлса, яъни тўпни эгаллаб турган жамоа уни саватга ташламагунча, тўпни йўқотилмагунча, тўпни ўйиндан чиқариб юбормагунгача ёки тўп жонсиз ҳолатга ўтмагунича ҳуштак чалишга сабр қилишлари лозим.
Агар жароҳатланган ўйинчини ҳимоя қилиш зарур бўлса, ҳакамлар ўйинни дарҳол тўхтатишлари мумкин.
Агар жароҳатланган ўйинчи ўйинни ўша заҳоти давом эттира олмаса ва тиббий ёрдам олаётган бўлса, у ҳолда аввал алмашиш бўлмаган бўлса, у бир дақиқада ёки имкони борича тез алмашиши керак.
Агар жароҳатланган ўйинчи жарима тўпларини отиши лозим бўлса, улар алмаштирилган ўйинчи томонидан бажарилади; агар охирги жарима тўпи саватга аниқ тушса, жароҳатланган ўйинчини алмаштирган ўйинчи ўз жамоасида алмашиш учун кейинги фурсат туғилгунга қадар алмаштирилмайди.
Агар жароҳатланган ўйинчи ушбу моддада кўрсатилганига мувофиқ алмаштирилмаса, унинг жамоасига танаффус ёзилади. Лекин жамоа ўйинни бештадан кам ўйинчи билан давом эттириши лозим бўлган ҳолат бундан истисно.
Агар жароҳатланган ўйинчи жамоаси ҳисобида бошқа танаффуслар қолмаган бўлса, тренерга техник фол қайд қиилинади.

ИЗОҲ:
Агар ҳакам жароҳатланган бўлса, бошқа ҳакам ўйинчи жароҳатланган ҳолда белгиланган ўша шартларга амал қилиши шарт. Агар жароҳатланган ҳакам ўйин тўхтатилганидан 10 дақиқа ўтганидан кейин ўйинни давом эттира олмаса, ўйин давом эттирилади ва бошқа ҳакам ўйинни охиригача давом эттиради.





  1. Ўйин қандай давом эттирилади?

Турли сабабларга кўра тўп жонсиз ҳолатга ўтганидан сўнг ўйин қуйидагича давом эттирилади:
а) агар жамоа тўп устидан назорат қилаётган бўлса, шу жамоанинг хоҳлаган ўйинчиси тўп жонсиз ҳолатга ўтган жойга яқин бўлган майдоннинг ён чизиғи ташқарисидан тўпни ўйинга киритади;
б) агар ҳеч қайси бир жамоа тўп устидан назорат қилмаётган бўлса, тўп жонсиз ҳолатга ўтган жойга яқин бўлган доира ичида баҳсли тўп отилиши билан ўйин давом эттирилади;
в) 58-моддада кўрсатилганидек, фолдан сўнг;
г) 23-моддада кўрсатилганидек, баҳсли тўпдан сўнг;
д) 20 ва 19-моддаларда кўрсатилганидек, ўйиннинг ярми ёки қўшимча давр тугаганидан сўнг;
е) 28-моддада кўрсатилганидек, майдондан саватга тўп ташланганидан сўнг;
ж) 65, 66, 73, 74, 77, 78-моддаларда кўрсатилганидек, жарима тўпи ташланганидан сўнг;
з) 57-моддада кўрсатилганидек, тўп майдон ташқарисига чиқиб кетганидан сўнг;
и) 57-моддада кўрсатилганидек, ўйин қоидаси бузилганидан сўнг.

ӮЙИН ОЛДИДАН БАЖАРИЛАДИГАН ТАДБИРЛАР


Ӯйинчи алмаштиришни тез амалга оширишни таъминлаш мақсадида жамоа ӯриндиқларини ва алмаштирилувчилар учун ӯриндиқлар (стуллар)ни қуйидагича жойлаштириш тавсия қилинади. Бундай жойлаштириш ФИБА томонидан ёки ФИБА номидан ташкил қилинадиган барча ӯйинлар учун мажбурий бӯлиб ҳисобланади.






1=

24 сония оператори

3=

Комиссар







2=

Сония ҳисобловчи

4=

Котиб













5=

Котиб ёрдамчиси




Майдон








































Жамоа ўриндиғи зонаси

Захирадагилар учун ўриндиқ

Захирадагилар учун ўриндиқ

Жамоа ўриндиғи зонаси










Х

Х

1

2

3

4

5

Х

Х


























Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling