Баскетбол


Download 1.61 Mb.
bet49/51
Sana07.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1244216
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51
Bog'liq
Баскетбол уйинининг расмий коидалари

ЎЙИН ҚАЙДНОМАСИ
Расмий қайдномани котиб ўйин бошланишидан 20 дақиқа аввал қуйидагича қилиб тайёрлаб қўйиши лозим:
а) қайдноманинг юқори қисмига иккала жамоанинг номини ёзиб қўйиши керак. Биринчи бўлиб майдон эгасини ёзиши шарт. Агар турнир ёки холис майдонда мусобақа ўтказилаётган бўлса, у ҳолда дастурда биринчи бўлиб кўрсатилган жамоа ёзилади. Биринчи жамоа «А» деб, иккинчи жамоа «Б» деб белгиланади;
б) агар мусобақа турнир шаклида ўтказилаётган бўлса, у ҳолда котиб ўйинни рақамлаб бориши лозим. У ўйин ўтказилаётган жойни, санани ва вақтни қайд қилиши шарт. Бундан ташқари котиб қайдномага катта ҳакам ва ҳакамни исм-шарифини ёзиб қўйиши керак;
в) сўнгра котиб иккала жамоа ўйинчиларининг исм-шарифини ёзади. «А» жамоа қайдноманинг юқори қисмига, «Б» жамоа пастки қисмига ёзилади. Колонкаларнинг биринчисига - котиб ўйинчиларнинг лицензияларини охирги учта рақамини, иккинчисига – ўйинчиларни исм-шарифининг бош ҳарфини, учинчисига ўйинчиларнинг рақамини ёзиб қўяди;
г) жамоаларнинг таркиби ёзилгандан кейин ҳар бирини кейинги қаторига шу жамоанинг тренери ва унинг ёрдамчисининг исм-шарифи қайд этилади;
д) ўйин бошланишига 10 дақиқа қолгунга қадар ҳар иккала тренер ўйинчиларнинг исм-шарифи ва рақамини тасдиқлаб, қайдномага имзо қўйиши лозим. Шу билан бирга ўйинни қайси бешта ўйинчи бошлашини ҳам қайд қилиши керак. Бу маълумотларни биринчи бўлиб А жамоанинг тренери беради.
Бир дақиқалик танаффус олинганда катакда диагонал бўйича иккита чизиқ ўтказилади ( Х ). Бир дақиқалик танаффус олинмаганда иккита параллел чизиқ ( = ) чизиб қўйилади.
Фоллар. Ўйинчини шахсий ва техник фоли бўлади. Улар ўйинчининг фамилиясини қаршисига ёзиб қўйилади.
Тренерларни, тренер ёрдамчисини, захирадаги ўйинчиларни ҳамда жамоани кузатиб келган вакиллар олган фоллари тренерга ёзилади.
Фоллар қуйидагидек белгиланади:
- Р - бу фол учун тўп ўйинга ён чизиқ ташқарисидан киритилади;
- Р2 - икки очко келтириладиган жойдан тўпни саватга отилаётганда қайд қилинган фол – икки марта жарима тўпи отилади.
- Р3 - уч очко келтирадиган зонадан тўпни саватга отаётган ўйинчига қарши қилинган фол – уч марта жарима тўпи отилади.
- Р+ - тўп саватга отилаётганда қайд қилинган фол, тўп саватга тушади, 1 та жарима тўпи отилади.
- Р - атайлаб қилинган фол.
- Р - ҳужумдаги жамоанинг фоли – тўп ён чизиғи ташқарисидан ўйинга киритилади.
- - майдондаги ёки захирадаги ўйинчига муштлашгани учун қайд этилган фол.
- Т - ўйинчига техник фол қайд этилади.
- С - тренерга (жамоа ўриндиғида ўтирганларнинг бирига) техник фол қайд этилади.
- В - тренер ахлоқ-одоб нормаларига риоя қилмаганлиги, ўзини тута билмаганлиги учун қайд этилган фол.
Котиб ҳар бир 10 дақиқалик чорак тугаганда қайд этилган фолларни кейинги чоракда олиниши мумкин бўладиган фоллардан йўғон чизиқ билан ажратиб қўйиши шарт.
Ўйиннинг ҳисоби қуйидаги тарзда ёзиб борилади. Ўйин жараёнида саватга тўп тушса, шу тўпни саватга туширган ўйинчини рақами, келтирган очкони кўрсатиб турувчи сон олдига (орқасига) ёзилиши лозим. Тўпланаётган очкони устига чизиқча ( / ) чизиб қўйилади. Уч очко келтирган ўйинчининг рақами айланага, ҳалқага олиб (5, 10) қўйилади. Жарима тўпи очкосини кўрсатувчи сонни ўртасига каттароқ нуқта (●) билан (4, 5, 6) белгиланади.

Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling