Бегленов Нукусбай Даyлетниязович " Хизматлар соҳасида маркетинг коммуникацияларидан фойдаланиш ва уни ривожлантириш истиқболлари (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)" мавзусидаги"


Download 0.88 Mb.
bet4/58
Sana09.02.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1181202
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58
Bog'liq
Анализ зависимости объемов валового регионального продукта от степени использования экспортно-импортного потенциала с позиции обеспечения эколого-экономической безопасности региона

Тадқиқот вазифалари. Белгиланган мақсадга мувофиқ илмий ишда қуйидаги тадқиқот вазифалари белгиланган:
- хизматлар кўрсатиш соҳасида маркетинг коммуникацияси тушунчасини назарий-лингвистик таҳлил қилиб чиқиш, маркетинг коммуникациясини ташкил этиш самарадорлигига таъсир этувчи омиллар ва улардан фойдаланишнинг назарий-услубий асосларини, тамойилларини ҳамда хусусиятларини ўрганиш;
- минтақада ва мамлакатда хизматлар соҳасининг шаклланиши ҳамда ривожланиши ҳолатини таҳлил қилиш, хизматлар соҳасини ривожлантиришда интеграциялашган маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш йўлларини кўриб чиқиш;
- хизматлар соҳасида маркетинг коммуникациясини жорий этишнинг илғор хорижий тажрибалари ўрганиш;
- минтақада хизматлар соҳасининг асосий кўрсаткичларини умумлаштириш ва улар асосида корреляцион-регрессион таҳлилни амалга ошириш;
- минтақада хизматлар соҳасида маркетинг коммуникацияси стратегиясини ривожлантириш йўлларини ишлаб чиқиш;
- минтақада хизматлар соҳасининг ривожланиш истиқболларини ва маркетинг коммуникациясидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўналишларини белгилаш.
Тадқиқот объекти бўлиб Қорақалпоғистон Республикасидаги хизматлар соҳасида фаолият юритувчи турли шаклдаги субъектлар ҳисобланади.
Тадқиқотнинг предметини хизматлар соҳасида маркетинг коммуникацияларидан фойдаланиш жараёни ва уни ривожлантириш билан боғлиқ ташкилий-иқтисодий муносабатлар ташкил этади.
Тадқиқот усуллари. Тадқиқотда билиш назарияси, иқтисодий-статистик усуллар, корреляцион-регрессион таҳлил, тизимли таҳлил, таққослаш, солиштириш, жадвал, график моделлар, башоратлаш ва бошқа усуллардан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:

  • Хизматлар соҳасида маркетинг коммуникациясидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш механизми маркетинг коммуникацияларининг тўрт омилли (MPAT&S, A&SD, SPPS ва RACE) синергетик тизимини яратиш асосида такомиллаштирилган;

  • Минтақадаги хизматлар соҳасининг маркетинг коммуникацияларидан фойдаланиш салоҳиятини корреляцион ва регрессион таҳлил қилиш натижасида ишлаб чиқилган тренд моделлари асосида минтақа хизматлар бозорини ривожлантиришнинг 2021-2025 йиллар учун прогноз қийматлари ишлаб чиқилган;

  • Минтақадаги хизматлар соҳасида маркетинг коммуникацияси стратегиясини ривожлантиришнинг аниқ йўналишларини белгилаш асосида SMC ни шакллантириш ва маркетинг коммуникациялари режасини тузиш босқичлари ишлаб чиқилган;

  • Минтақа хизматлар соҳасида маркетинг коммуникациясидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўллари интеграциялашган маркетинг коммуникацияларининг таққослама моделини қўллаш асосида такомиллаштирилган.


Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling