Бекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мантикий масалалар ўкув-услубий кўлланма


Download 386.5 Kb.
bet23/29
Sana16.01.2023
Hajmi386.5 Kb.
#1095500
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   29
Bog'liq
MANTIQIY MASALALAR 170717232409

қадрият, дарахт, онг, ақл, сичқон, шкаф, салобат, журнал.

  1. Рус ёзувчиси ва маърифатпарвар мутафаккири Н.Г.Чернишевский (1828-1889)нинг фикрича: «Қозиққа илиб қўйилган кийимнинг гўзаллигини англаб бўлмайди, одам унинг гўзаллигини кийилгандагина билади». Н.Г.Чернишевскийнинг фикри мантиқан тўғрими?

  2. Қуйидаги тушунчаларга номинал таъриф беринг.

мантиқ статистика
асимметрия менежмент
оптика комьпютер
ҳуқуқ конструкция

  1. Бир киши инсон ярим кечада йиғлаб, ўз-ўзига сўзларди: «Бу оламнинг нималигини айтайми? У бир сандиқча бўлиб, биз шу қутича ичидамиз. Ўз нодонлигимиз, жаҳолатимиз билан унинг ичида минг савдо пиширамиз, елиб-югурамиз, ғам чекамиз, олди-берди қиламиз». Унинг фикри тўғрими?

  2. Ушбу топишмоқларни топинг.

  1. Бир қоп ун, ичида устун.

  2. Думалоққина тош, ичини очсанг ош.

  3. Қозиқ устида қор турмас.

  4. Юмалоқ семиз, ёғи йўқ

Териси қалин, туки йўқ.

  1. Кундузи иззатда, кечаси хизматда.

  2. Ўзи йўқдек, товуши ўқдек.

  3. Бели ингичка от тоққа чиқса ҳам толмас,

Тўфон бўлса ҳам ўлмас.

  1. Ўт эмас, куйдирар, пичоқ эмас, сўйдирар.

  1. «Дунёда шундай нарса борки, «у» аччиқ, аммо фойда берувчи, суҳбати зерикарли, аммо мақсадга олиб борувчи, улфатдир, умиди узун, аммо охирги истакка элтувчи, уловдир юриши тахир, аммо манзилга етказувчи, туядир – қадами оғир, текин бекатга туширувчи, табъ ундан олинади, заминида мақсад ҳосил бўлади. У шодликнинг калитидир». У нима?

  2. Нима учун бахтнинг кўзини кўр дейдилар?

  3. Бир мусофир шаҳарга келгач, соч олдирмоқчи бўлибди. Шаҳарда иккита сартарош бўлиб, биринчи сартарош озода кийинган, хонаси шинам, тартибли экан, иккинчисининг хонасида тартиб йўқ, устанинг сочи ҳам бетартиб ҳолатда эди. Мусофир фикр қилди ва соч олдириш учун иккинчи сартарошхонани танлади. Нима учун?

  4. Лақманинг калласи – тарозининг палласи. Нима учун?

  5. Ушбу шеърий масалани ҳал қилинг:

Юзта хорижий меҳмон
Йиғилган турли ердан
Бирга сайр қилар шодон,
Бироз қийналар тилдан.
Улар етмиш бешига
Онадир немис тили
Саксон уч нафарига
Қадрдон фаранг тили
ўн меҳмон тили ўзга
Бу тилларни билмайди
Немис, фарангча сўзга
Сира парво қилмайди.
Меҳмонлар бир қанчаси
Икки тилни билади
Немис ҳамда фарангча
Муомала қилади.
Жам бўлишиб ўйласин
Қизиққанлар барчаси
Икки тилда сўзлашар
Меҳмонларнинг қанчаси?

  1. Икки сайёҳ йўлда ташна ва оч мусофирни кўриб қолишибди. Ундан ҳол-аҳвол сўрашибди. Биринчи сайёҳда учта нон, иккинчисида эса иккита нон бўлиб, биргаликда овқатланибдилар. Мусофир бу илтифотдан хурсанд бўлиб, уларга бешта олтин танга совға қилибди ва «Ҳар ким берган нонига қараб ўз улушини олсин» дебди. Сайёҳлар пулни олишибди, лекин бўлиша олмабдилар. Даъво қилиб, қозига борибдилар, қози тангаларни бўлишда адолатли йўл тутибди. Қози нима қилган бўлиши мумкин?

  1. «У»нинг тарихи жуда ажойиб. Биз унга шунчалик ўрганиб қолганмизки, ҳаётимизни усиз тасаввур қила олмаймиз. Унинг Ватани Африка. Европага келиши XVI асрда яшаган инглиз денгиз сайёҳи, вице-адмирал Френсис Дрейк номи билан боғлиқдир. XVII асрда Германия, Англияда XVIII, асрда Францияда ҳам унга ўргана бошладилар. Буюк Пётр I уни Голландиядан олиб келган. Аввалига фақат шаҳарликлар учун муҳим аҳамиятга эга бўлган бўлса-да, XIX асрнинг 30-40 йилларида деҳқонлар унга қарши «исёнлар» ўтказганлар. Кейинчалик ҳамма халқ, миллат, давлатларнинг муҳим аҳамият касб этадиган нарсасига айланди, ҳозир ҳам шундай. Айтинг-чи, «у» нима?

  2. Ушбу фикрларнинг қайси бири тўғри?


Download 386.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling