Бекназаров Фарход Абдувахидович


Download 56.83 Kb.
bet1/2
Sana23.03.2023
Hajmi56.83 Kb.
#1289683
  1   2

Бекназаров Фарход Абдувахидович - Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти мустақил тадқиқотчиси. E-mail: beknazarov_f@sies.uz


ЗИЁРАТ ТУРИЗМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ТАШКИЛИЙ, ИҚТИСОДИЙ ВА ИЖТИМОИЙ ОМИЛЛАР


Аннотация: мақолада зиёрат туризмини ривожлантиришнинг ташкилий, иқтисодий ва ижтимоий омиллари бўйича илмий-тадқиқот натижалари келтирилган.
Калит сўзлар: туризм, туристик ресурслар, туризм турлари, зиёрат туризми, моддий-маданий мерос, туристик маҳсулот, туризм бозори, зиёрат турлари.
Аннотация: В статье представлены результаты исследования организационных, экономических и социальных факторов развития паломнического туризма.
Ключевые слова: туризм, туристские ресурсы, виды туризма, паломнический туризм, материально-культурное наследие, туристский продукт, рынок туризма, виды посещений.
Annotation: The article presents the results of a study of organizational, economic and social factors in the development of pilgrimage tourism.
Key words: tourism, tourist resources, types of tourism, pilgrimage tourism, material and cultural heritage, tourist product, tourism market, types of visits.

Дунёда туризм мамлакатлар иқтисодиётидаги барча тегишли инфратузилмаларнинг ривожланишига бевосита ва билвосита таъсир кўрсатадиган ижтимоий-иқтисодий жараён сифатида қаралмоқда. Бугунги кунда, замонавий туризм транспорт, овқатлантириш, ижтимоий ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг юқори даражада ривожланишига асосланади. Бу эса натижада туризмни иқтисодиётнинг юқори даромадли, стратегик тармоғига айлантиради.


Пандемиядан олдин, “2019 йилда дунёда 1,5 миллиард халқаро саёҳат амалга оширилган ва туризм жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 7%ини таъминлаган. Аммо 2020 йилги пандемия асосидаги инқироз туфайли бутун туризм тармоғи том маънода ҳаракатсиз қотиб қолди. Жаҳон ялпи ички маҳсулоти пасайишининг 70%и туризмдаги йўқотишлар билан боғлиқ. Инқироз натижасида айнан туризм соҳаси энг кўп зарар кўрди. Бу нафақат соҳанинг ўзи, балки туризм тирикчилик манбаи бўлган ҳар бир киши учун оғир кечди”1.
Тадқиқочи олимларнинг фикрича, хозирги кунда туризм соҳасининг тез суръатларда ўсиши, унинг бошқа тармоқ ва соҳаларга таъсири доирасининг кучайиши ҳамда бутун дунё мамлакатлари ўртасидаги алоқаларнинг ривожланиб боришида муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Статистик ва таҳлилий маълумотларга кўра, туризм соҳаси иқтисодиётнинг деярли барча тармоқ ва соҳаларига ижобий таъсирини кўрсатаётганлигига гувоҳ бўлишимиз мумкин. “Туризм соҳаси маҳаллий аҳоли ёки хорижий фуқароларнинг ташриф буюрган мамлакат ёки минтақаларнинг тарихи, тарихий-архитектура объектларлари, урф-одатлари, анъаналари, маросимлари, этнографияси билан танишиши, дам олиши ва даволаниши учун шароитлар яратиб беради ва шу орқали мамлакат ёки минтақа иқтисодиётига бевосита валюта оқимини олиб келади, маҳаллий аҳолининг яшаш шароитини яхшилашга кўмаклашади”2.
Дунё мамлакатлари каби, Ўзбекистон Республикасида ҳам туризм соҳасини ривожлантириш, туристик хизматлар сифати, самарадорлиги, ассортименти ва уларнинг экспорт хажмини ошириш замон талаби бўлиб қолмоқда. Кўп йиллик олиб борилган илмий-тадқиқотлар натижаларига кўра туризм соҳасида яратилган битта иш ўрни турдош тармоқларда еттитагача янги иш ўрларининг яратилишига олиб келади. Шундай экан ушбу соҳада барқарор ўсиш суръатларига эришиш мамлакатимиз аҳолисининг иш билан бандлик даражасини оширишимиз имкониятини яратади.
Ўзбекистон - туризм соҳасида улкан салоҳият ва имкониятга эга мамлакат ҳисобланади. Шу туфайли, мамлакатимизда соҳа ривожи йўлида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада, Президентимизнинг 2016 йил 2-декабрдаги “Ўзбекистон республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-4861-сонли ва 2018 йил 3-февралдаги “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-5326-сон Фармонлари, 2018 йил 6-февралдаги “Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3509-сон ва 2018 йил 7-февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”3 ПҚ-3514-сон Қарорлари ҳамда “Ҳаракатлар стратегияси”4да ҳам соҳани ривожлантириш масаласининг қўйилганлиги мамлакатимизда туризм соҳасини, унинг алоҳида турларини ривожлантиришга кенг имкониятлар яратиб ва бу орқали туризм соҳасини ривожлантиришнинг янги босқичини бошлаб берди5.
Бугунги кунда, мамлакатимизда туризмни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар барча туризм турларини ривожлантиришга асос яратмоқда. Хусусан, Республикамизнинг деярли барча ҳудадларида экотуризм, зиёрат туризми, гастрономик туризм, тарихий обидалар туризми каби турларини ривожлантириш учун катта туристик салоҳият мавжуд.
Бугунги кунда Ўзбекистонда зиёрат турзимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, уни ривожлантириш учун барча зарурий шарт-шароитлар яратилмоқда ва меъёрий-ҳуқуқий асоси мустаҳкамланмоқда. Шу туфали, ислом динига эътиқод қилувчи ва мусулмон аҳолига эга бўлган кўплаб давлатлардан мусулмон туристлар ташриф кун сайин ошиб бормоқда.
Маълумки ишлаб чиқариш бўладими ёки хизмат кўрсатиш соҳаси бўладими қатиий назар уларнинг ривожланишига маълум бир омиллар таъсир қилади. Шунингдек, мазкур соҳа ёки жараёнларнинг таъсири остида иқтисодиётнинг қайсидир тармоғини ривожлантириш имконияти яратилади. Шундай экан, мамлакатимизда туризм соҳаси, жумладан, зиёрат туризми ҳам бир ташкилий, иқтисодий ва ижтимоий омиллар асосида ривожланади (1-расм).


Download 56.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling