Савол: катта ўқитувчи Н.Пирниязова: - Сизнинг диссертация ишингизнинг авторефератини ўқиб чиқдим. Илмий ишингизда амалий натижаларини таъкидлаб ўтдингиз. Бу саволимга жавоб олдим. Менда яна битта савол туғилди, тажриба-синов ишлари давомида қўлланилган методларни, ва бу методларнинг илмий атамаларини таъкидлаб ўтсангиз, шунингдек, дарс жараёнида айнан қайси методлардан кўпроқ фойдаланилди.
Жавоб: Саволингиз учун раҳмат. Диссертация мавзуси бўйича тажриба-синов ишлари давомида адабиётларни қиёсий-танқидий ўрганиш, педагогик таҳлил, кузатиш, анкета, сўровнома (ёзма), тест синовлари, математик-статистик таҳлил ва тажриба-синов методларидан фойдаланилган. Дарс жараёнида фойдаланиладиган технологиялар, методлар диссертация ишимизда кўрсатилган моделда акс эттирилган.
Савол: доцент в.в.б. Г.Альджанова: - Диссертация ишингизда тадқиқот объекти ҳаққида маълумот берсангиз?
Жавоб: Саволингиз учун раҳмат. Тадқиқотимиз объекти сифатида Қорақалпоғистон Республикасида Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри, Нукус тумани, Хужайли тумани, Кегайли тумани, Қораӯзак тумани, Қӯнғирот тумани, Хоразм вилояти Урганч тумани, Бухоро вилояти Бухоро тумани умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилди.
Савол: доцент в.в.б. Г.Альджанова: - Илмий тадқиқот ишингизда сиз нечта респондентлар билан тажриба-синов ишларини олиб боргансиз?
Жавоб: Саволингиз учун раҳмат. Тажриба-синов ишларида жами 857 нафар ўқувчилар респондентлар сифатида иштирок этдилар. Шундан, назорат гуруҳида 429 нафар ўқувчи, тажриба гуруҳида 428 нафар ўқувчилар танлаб олинди.
Савол: катта ўқитувчи Н.Пирниязова: - Сиз ўз илмий ишингизда ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантиришга йўналтирилган қандай тадбирларни тавсия қилгансиз?
Жавоб: Саволингиз учун раҳмат. Илмий ишимизда синф раҳбарлари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари учун биз қуйидаги тадбирларни ташкил этишни тавсия қилганмиз:
1. Ўзбек халқининг қадрияти билан боғлиқ байрамлар,
2. Миллий қадриятларнинг ўзига хос белгилари,
3. Ўзбекистонда яшовчи турли миллатр вакилларига хос бўлган умумий қадриятлар,
4. Шахслараро мулоқот меъёрлари,
5. Миллатлар ва динлараро бағрикенгликнинг ўзига хос кўринишлари,
6. Миллий анъаналарнинг инсон камолотига таъсири,
7. Огоҳ элнинг – осмони тинч,
8. Ўзбекистонда фуқароларнинг бурч ва мажбуриятлари,
9. Хайрия тадбирларида қатнашиш,
10. Блогер сифатида фаолият кўрсатиш.
Мазкур тадбирларни ўтказишдан кўзда тутиладиган асосий мақсад – таълим-тарбия жараёнида ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантириш орқали уларни ижтимоий ҳаётга тайёрлашдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |