Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Педагогика ва психология кафедрасининг 2022 йил 28 cентябрь куни бўлиб ўтган мажлисининг сонли баённомасидан


Савол: т.ф.б.ф.д. (PhD.) А.Матжанов


Download 96.21 Kb.
bet9/14
Sana22.10.2023
Hajmi96.21 Kb.
#1715162
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
08 28 09 2022 КМУ КАФЕДРА ПРОТОКОЛЫ 2

Савол: т.ф.б.ф.д. (PhD.) А.Матжанов: - Илмий ишингизда ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини ҳосил қилиш учун қандай педагогик воситалар, усул ва методлардан фойдаланишни мақсадга мувофиқ деб кўрсатгансиз?
Жавоб: Саволингиз учун раҳмат. Ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини хосил қилиш учун қуйидаги педагогик воситалар, усул ва методлардан фойдаланиш алоҳида аҳамиятга эга.
Усуллар: жамоа бўлиб ишлаш, якка тартибда ишлаш, гуруҳли фаолият, жуфтликларда ишлаш, дарс ва дарсдан ташқари машғулотлар, мустақил билим олиш, тарихий обидалар ва қадамжоларга саёҳат.
Методлар: суҳбат, савол-жавоб, диалог, далилларни изоҳлаш, “ақлий ҳужум”, рефератлар ёзиш, мулоқот матнлари яратиш, қадриятлар занжиирин тузиш, қадриятлар иштирокида матн тузиш.
Воситалар: Оммавий ахборот воситалари орқали қадриятларни ўзлаштириш, мустақил китоблар ўқиш, оммавий тадбирларда иштирок этиш, бахс-мунозара, дебатларда қатнашиш.
Бундай воситалар ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини уларнинг ҳиссиётларига таъсир кўрсатиш орқали шакллантиришга кўмаклашади. Натижада ўқувчилар ўз руҳиятларига яқин бўлган қадриятларга таянадилар. Улар қадриятли муносабат тажрибасини нафақат ўқув фаолияти, балки мустақил билим олиш, шахслараро ва оилавий муносабатлар, ўзаро мулоқот, табиат қўйнида саёҳат жараёнларида ҳам эгаллай оладилар.
Раис: Яна саволлар борми? (Овозлар: етарли). Саволлар бўлмаса Мана диссертация юзасидан савол-жавоблар ҳам тугади, энди тақризчиларнинг фикрини билиш учун уларга сўз берсак.
1. Тақризчи педагогика фанлари номзоди, доцент Л.Х.Бектурсинова:
Ўсиб келаётган ёш авлодда ижобий нуқтаи назарлар, ҳаётий кўникмалар қадриятларга йўналтирилган тақдирдагина вужудга келади. Ҳозирги мавжуд вазиятда ўқувчи-ёшлар саросимага тушмаслиги, уларда худбинлик кайфиятининг кучаймаслиги учун ҳам, шахслараро қадриятли мулоқот кўникмаларини эгаллашлари муҳим.
Инсонга олий қадрият сифатида ёндашиш кўникмасини эгаллаш айниқса,5-9-синф ўқувчилари учун муҳим ҳаётий аҳамиятга эга. Чунки, бу даврда ўқувчиларнинг қизиқишлари доираси кенгаяди, улар ижтимоий фаолиятнинг ранг-баранг турлари билан таниша бошлайдилар. Уларнинг онгида ижтимоий воқеликнинг мураккаб шакллари ва имкониятлари акс этади. Шунинг учун ҳам бу даврда шахсга қадриятли муносабатда бўлиш кўникмаларини эгаллаш имкониятлари кенгроқдир. Ўқувчиларда маънавий ахлоқ меъёрларини эгаллашга бўлган қизиқишнинг ортиши, ўзлари ва бошқаларнинг ташвишларини ҳис этишга бўлган интилишнинг кучайиши уларда инсонга олий қадрият сифатида ёндашиш кўникмасини шакллантириш имконини беради.
Шунга кўра, бугунги кунда ўқувчиларда инсонга олий қадрият сифатида ёндашиш кўникмасини шакллантириш умумтаълим мактаблари ўқув-тарбия жараёнининг муҳим вазифаларидан бири. Бу жараёнда ўқитувчи ўқувчиларни қадриятларни эгаллашга йўналтиришда муҳим ўрин тутади. Мазкур жараёнда ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантириш ҳодисаси фалсафа, социология, психология ва педагогикага оид билимлар ҳамда қонунчилик асослари уйғунлигида таҳлил этилиши керак. Ушбу билимлар ёрдамида инсоннинг қадрият сифатидаги моҳияти турли йўналишларда очиб берилади.
“Қадриятли муносабат” тушунчасининг моҳиятини очиш бугунги кунда мутахассисларнинг диққат марказида турибди. Бу ўринда шахсда қадриятли муносабат тажрибасини ҳосил қилиш, уни қадрият сифатида баҳолаш тушунчаларининг моҳиятини очиш талаб этилади. Илмий иш шу жиҳатдан эътиборга лойиқ.
Масалага айнан шу нуқтаи назардан ёндошганда тадқиқотчи Алланиязов Арман Бахитовичнинг «Ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари» номли диссертацияси муҳим ва долзарб масала тадқиқотига бағишланган.Тадқиқот ишининг илмий натижаларига эришишда талабгор фаннинг тaдқиқoтдa мaвзугa oид илмий мaнбaлaр, ўқув-меъёрий ҳужжaтлaр, ўқув-услубий aдaбиётлaрни ўргaниш вa тaҳлил қилиш, педaгoгик кузaтув, ижтимoий сўрoв, илғор тажрибаларни ўрганиш, аналитик обзор, педагогик прогностика, педагогик ташхислаш, педагогик эксперимент, математик-статистик таҳлил мантиқийлик, тарихийлик, тизимли ёндашув, қиёсий-ҳуқуқий, статистик маълумотларни ўрганиш каби усулларидан кенг фойдаланган.
Диссертациянинг таркибий тузилиши: диссертация кириш, учта боб, умумий хулоса ва тавсиялар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда иловалардан таркиб топган.
Диссертация авторефератида тадқиқотнинг асосий моҳияти, мавзунинг долзарблиги ва зарурияти илмий асослаб берилган. Авторефератда талабалар қадриятли муносабат тажрибасини шакллантириш билан боғлиқ тадқиқотларнинг ўзига хос хусусиятлари таҳлил этилган ва уларга нисбатан тадқиқотчининг ўз нуқтаи назари ва мустақил ёндашуви мавжуд. Талабалар ҳуқуқий компетентлигини шакллантиришнинг аҳамияти илмий-амалий, тизимли ва узлуксиз тарзда ёритиб берилган. Шунингдек, мамлакатимиздаги қадриятли муносабат тажрибасини шакллантириш тўғрисидаги илмий тадқиқотлар хорижий давлатлар билан таққосланиб илмий таҳлил қилинган, қиёсий ўрганилган.
Тадқиқотчи Алланиязов Арман Бахытовичнинг «Ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари (5-9 синфлар мисолида)» мавзусидаги диссертация иши таркибий тузилиши, мазмуни, муаммонинг қўйилиши, унинг асосланиши, якуний хулоса чиқарилиши нуқтаи назардан юқори савияда ёзилган. Илмий ишда тадқиқотчи томонидан илгари сурилган ҳар бир ғоя чуқур асосланган.
Шу билан бирга диссертация автореферати юзасидан айрим фикр-мулоҳазаларни ҳам баён этмоқчимиз. Бизнингча, айрим илмий атамаларнинг кенгроқ изоҳини бериш мақсадга мувофиқдир. Диссертант амалий ишларни кенгроқ очиб берганда илмий ишнинг қиймати янада ошган бўларди. Адабиётлар сони қисқартилса ҳам мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Шунингдек, автореферат яна бир марта кўриб чиқилиб, баъзи орфографик ва грамматик хатоларни тузатилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Download 96.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling