Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Педагогика ва психология кафедрасининг 2022 йил 28 cентябрь куни бўлиб ўтган мажлисининг сонли баённомасидан
Download 96.21 Kb.
|
08 28 09 2022 КМУ КАФЕДРА ПРОТОКОЛЫ 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Савол: доцент в.в.б. Г.Альджанова
Савол: доцент П.Абдимуратов: - Тадқиқод ишида ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини ҳосил қилишга кўмаклашадиган қандай дидактик воситаларни қўлландингиз?
Жавоб: Саволингиз учун раҳмат. Биз тадқиқот давомида ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини ҳосил қилишга кўмаклашадиган бир қатор дидактик воситаларни қўллашга интилдик. Улар: ўқувчиларнинг интуициясини ривожлантиришга хизмат қиладиган ўқув материаллари, савол ва топшириқлар; мазмунида ўзбек халқининг анъаналари, урф-одатлари, қадриятларни мужассамлаштирган ҳикоялар, эртаклар, шеърлар, достонларни ўқувчиларга мустақил ўқиш учун тақдим этиш (масалан, “Сахий ва бахил” ўзбек халқ эртаги, “Ойни олмоқчи бўлган сардор” турк халқ эртаги, “Ўғрининг омонати”, “Ота васияти” номли ривоятлар, “Алпомиш”, “Гўрўғли” туркумидаги достонлар ва б.); аждодларимиз ва замонамиз кишиларининг қаҳрамонликлари ҳақида ҳикоя қилувчи асарлар (масалан, Ж.Мангуберди, Тўмарис, Широқ, Темур Малик ва б.); аждодларимиз меросида ифодаланган қадриятларни ижтимоий-маънавий аҳамиятлилигини англаган ҳолда баҳолаш имконини берадиган дидактик воситалар; қадриятларни амалий фаолиятларда қўллаш имконини берадиган топшириқлар. Савол: доцент в.в.б. Г.Альджанова: - Мавзунинг долзарблиги нималардан иборат? Жавоб: Саволингиз учун раҳмат. Дунёда ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантиришга йўналтирилган педагогик стратегияларини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш методикаларини лойиҳалаштиришга доир қатор тадқиқотлар амалга оширилмоқда. Бунда шахсни ривожланишига йўналтирилган таълим-тарбия жараёнларини ташкил этишга алоҳида эътибор берилиб, ўқувчиларининг ёш ва психофизиологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларда қадриятли муносабат тажрибасини таркиб топтириш муҳим аҳамият касб этади. Республикамизда миллий тарихимиз ва маданиятимизга, интеллектуал ва маънавий салоҳиятга чуқур ҳурмат билан ёндашиш, уни асраб-авайлаш ва бойитиш, шу асосда ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш масаласига катта эътибор қаратиб келинмоқда. Шу билан бирга, ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантиришда оила, маҳалла ва мактаб ҳамкорлигини жадаллаштириш, китобхонлик ва мутолаа маданиятини ривожлантириш, ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини таркиб топтириш технологияларини такомиллаштириш зарурати мавжуд. Бу эса, умумтаълим мактаби ўқувчиларида қадриятли муносабат тажрибасини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитларини аниқлаш, синф ва синфдан ташқари машғулотлар жараёнини мақбул уйғунлаштириш, ўқувчиларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш технологиясини ишлаб чиқиш долзарб аҳамият касб этишини кўрсатади. Download 96.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling