Бериладиган саволлар Жавоблар Эксплуатация, меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги бўйича
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
2 5222004753839433073
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари буйича
№ Аттестация учун бериладиган саволлар Жавоблар Эксплуатация, меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари буйича: 1 Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари кимларга мажбурий хисобланади? Мазкур Қоидаларнинг талаблари идоравий мансублиги ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, барча электр энергетикаси объектлари, шунингдек, энергетика объектларига тааллуқли ишларни бажарувчи илмий-тадқиқот, лойиҳалаш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш ва созлаш ташкилотлари ҳамда уларнинг ходимлари учун мажбурий ҳисобланади. 2 Электр энергетикаси соҳаси ходимларининг асосий мажбуриятларига нималар киради? истеъмолчилар энергия таъминотининг шартномавий шартларига риоя қилиш; узатиладиган энергиянинг нормал сифатини — электр токининг меъёрланган частотаси ва кучланишини, иссиқликнинг босими ва ҳароратини сақлаб туриш; тезкор-диспетчерлик интизомига риоя қилиш; ускуналар, бино ва иншоотларни эксплуатация қилишга тайёр ҳолатда сақлаш; энергия ишлаб чиқаришнинг максимал тежамкорлиги ва ишончлилигини таъминлаш; ускуналар ва иншоотларни эксплуатация қилишда саноат ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиш; меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси қоидалари талабларини бажариш; табиатни муҳофаза қилиш қонунчилиги талабларини бажариш; ишлаб чиқаришнинг одамлар ва атроф муҳитга зарарли таъсирини камайтириш; энергетика объектларининг тежамкорлиги, ишончлилиги, хавфсизлигини ошириш, экологик ҳолатини яхшилаш мақсадида илмий-техник тараққиёт ютуқларидан фойдаланиш. 2 3 Қандай шароитда комлекс синаб куриш тугалланган ҳисобланади? Комплекс синовлар буюртмачи томонидан утказилиши лозим. Комплекс синовларда асосий агрегатларни ва барча ёрдамчи ускуналарни биргаликда юклама остида ишлаши текшириб курилиши лозим. Энергетика қурилмасини комплекс синаб куришнинг бошланиши деб, уни тармоққа ёки юклама остига уланган вақт хисобланади. Ускуналарни лойихада кузда тутилмаган схемалар буйича комплекс синаб кўриш тақиқданади. Электр станцияларнинг ускуналарини комплекс синаб кўриш ўтказилганлиги бўлиб, гидроэлектростанциялари учун ишга тушириш мажмуасида кузда тутилган сувнинг сарфи ва босими билан асосий ускуналар 72 соат давомида номинал юклама билан нормал ва узлуксиз ишлаши, шунингдек ишга тушириш мажмуасига киритилган барча ёрдамчи ускуналарнинг доимий ёки навбатма-навбат ишлаши хисобланади. Комплекс синаб куришда лойиҳада кузда тутилган назорат-ўлчов асбоблари, блокировка, сигнализация ва масофадан бошқариш, ҳимоя ва режим созланишини талаб қилмайдиган автоматик ростлаш қурилмалари уланган булиши шарт. 4 Хизматчиларнинг тоифасига қараб ходимлар билан ишлашнинг қанақа шакллари ўрнатилган? Хизматчиларнинг тоифасига қараб ходимлар билан ишлашнинг қуйидаги шакллари ўрнатилади: -иш жойида уқитиш (стажировка) билан янги лавозим (касб) буйича тайёрлаш; -техник эксплуатация, меҳнат муҳофазаси, саноат ва ёнғин хавфсизлиги буйича қоидалар, меъёрлар ва йўриқномалар бўйича билимларини текшириш; - дублёрлик -авария ва ёнғинга қарши назорат машқлари; -ХТ ва ЁХ бўйича дастлабки, бирламчи, даврий, навбатдан ташқари, мақсадли йўл- йўриқлар; -махсус тайёргарлик; -малака ошириш учун узлуксиз касбий ўқиш; Ходимларнинг тоифасига боғлиқ равишда ходимлар билан ишлаш шакллари амалдаги “Энергетика ишлаб чиқариш корхоналарида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш 3 қоидалари”га мувофиқ белгиланади. 5 Энергетика соҳасида асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлар нималардан иборат? Энергетика соҳасида асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлар сифатида қуйидагилар ўрнатилган: ишлаб чиқарилган ва узатилган электр (актив ва реактив) ва иссиқлик энергиясининг миқдори; ишчи электр қуввати ва ўрнатилган қувватдан фойдаланиш самарадорлигининг кўрсаткичлари; авариялар, ишламай қолишгача бўлган ишлаш муддати; электр ва иссиқлик энергиясининг таннархи; энергетика тизими бўйича фойда; узатилган электр ва иссиқлик энергияси учун шартли ёқилғининг солиштирма сарфи; ГЭСларда ишлаб чиқарилган ва ягона энергетика тизимига узатилган электр энергияси учун сувнинг солиштирма сарфи ва сув оқимидан фойдаланиш коэффициенти; электр энергиясини ишлаб чиқариш ва иссиқлик энергиясини узатишга алоҳида ҳисобланган электр станциясининг ўз эҳтиёжлари учун электр энергиясининг сарфи; электр энергиясини электр тармоқларига узатиш бўйича технологик сарф; иссиқлик тармоқларидаги иссиқлик энергияси йўқотишлари; энергетика тизимлари орасида электр энергиясининг ўзаро оқиб ўтиши; ишлаб чиқариш ходимларининг солиштирма сони ва хизмат кўрсатиш коэффициенти. 6 Техник ва технологик назорат буйича ходим вазифалари қайси йуналишлар буйича тасдиқланиши шарт? Ҳар бир энергетика объектида энергетика қурилмаларининг (ускуналар, бино ва иншоотларнинг) техник ҳолатини мунтазам ва даврий назорат қилишнинг (кўрикдан ўтказиш, техник шаҳодатлаш) ташкил этилиши, уларнинг ҳолати ва хавфсиз эксплуатацияси учун жавобгар шахслар белгиланиши, шунингдек, техник ва технологик назорат бўйича ходим тайинланиши ва унинг лавозим вазифалари қуйидаги йўналишлар бўйича тасдиқланиши шарт: технологик жараёнларни бошқариш; ускуналар, бино ва иншоотларнинг техник ҳолати устидан назоратни ташкил этиш; объектнинг хавфсиз ва тежамкорлик билан эксплуатация қилинишини таъминловчи чора- 4 тадбирларнинг ишлаб чиқилиши, ташкил этилиши ва ҳисобга олиниши; эксплуатациядаги барча бузилишларни текшириш ва ҳисобга олиш; эксплуатация қилиш, таъмирлаш ва созлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш. Энергетика тизими таркибида электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, ўзгартириш, узатиш ва тақсимлашни амалга оширувчи барча энергетика объектлари махсус ваколатли орган томонидан идоравий техник ва технологик назорат қилиниши лозим. 7 Меҳнат муҳофазаси бўйича йуриқномада нималар кўрсатилган булиши шарт? Меҳнат муҳофазаси бўйича йуриқномада қўйидагилар кўрсатилган бўлиши шарт: умумий хавфсизлик талаблари; ишни бошлашдан олдин, иш давомида ва ишни тугатишдан кейин хавфсизлик талаблари; авария вазиятларида хавфсизлик талаблари. 8 Қанақа алмашлаб улашлар бланклар бўйича бажарилиши шарт? Мураккаб алмашлаб улашлар, шунингдек блокировка қурилмалари билан жиҳозланмаган ёки носоз блокировка қурилмаларига эга бўлган электр қурилмалари алмашлаб улаш дастурлари, бланклари бўйича бажарилиши шарт. 9 Деблокировка бажариш тартиби? Алмашлаб улашларни бевосита бажарувчи тезкор ходимларга хавфсизлик блокировкаларини узбошимчалик билан ишдан чиқаришлари тақиқланади. Фақат ўчиргичнинг ўчиқ ҳолати жойида текширилиб, блокировканинг ишдан чиқиш сабаби аниқланганидан сўнг, энергетика объекти бўйича ёзма кўрсатма билан ваколатланган шахсларнинг рухсати ва раҳбарлиги остида блакировкадан чиқариш учун рухсат берилади. Блакировкаларни чиқариш зарур бўлган тақдирда алмашлаб улашлар бланки тўлдирилади ва унга блокировкадан чиқариш бўйича операциялар киритилади. 10 Ёнғин ўчиришнинг тезкор режаси нималарни уз ичига олади? Ҳар бир энергетика корхоналарида ёнғинга қарши режими ўрнатилиши ва ишлаб чиқилишининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ёнғинга қарши чора-тадбирлар бажарилиши, шунингдек энергетика объектининг ёнғиндан сақлаш ходимлари билан биргаликда ёнғин ўчиришнинг тезкор режаси ишлаб чиқилиши шарт. Ёнғин учиришнинг тезкор режаси, ёнғин пайдо бўлган вақтда энергетика объекта ходимларининг харакатларини, кучланиш остидаги электр қурилмаларида ёнғинни учириш тартибини, келадиган ёнғин учириш булинмаларининг шахсий таркиби билан биргаликда 5 ҳаракат қилиш тартибини, ҳамда ёнғин учиришнинг бошқа кучлари ва воситаларини белгилаб берувчи асосий хужжат бўлиши шарт. 11 Гидроагрегатнинг автоматик ростланишини эксплуатация қилишда нималар таъминланиши шарт? Гидроагрегатнинг автоматик ростланишини эксплуатация килишда қуйидагилар таъминланиши шарт: гидроагрегатни и автоматик равишда ва қўлда ишга тушириш ва тухтатиш; барча режимларда гидроагрегатнинг барқарор ишлаши; тизим оператори топшириғи бўйича 4,5-6,0 % чегарасида статизм ва частота бўйича ишлатилмайдиган зонани ўрнатган ҳолда энерготизимда частотани ростлашда иштирок этиш; гидроагрегатнинг қуввати ўзгарганда ростловчи органларни бир холатдан бошқа холатга (мой қувурларида туртки ва гидрозарбаларсиз) равон ўзгартириш; ростлаш кафолатларининг бажарилиши; босим ўзгарганда қувват бўйича йуналтирувчи аппаратнинг максимал очилишини автоматик равишда чеклашни узгартириш; босим бўйича комбинаторлик боғланишни автоматик ва қулда узгартириш (бурилувчан- парракли гидротурбиналар учун). 12 Гидроагрегатлар неча йилда 1 марта капитал таъмирлашдан ўтказилади? Гидроагрегатларни капитал таъмирлаш 5-7 йилда 1 марта ўтказилиши шарт. Капитал таъмирлаш хужжатлари ва таъмирлаш хажми амалдаги «Электр станция ва тармоқларнинг ускуналари, бинолари ва иншоотларига техник хизмат курсатиш ва таъмирлаш қоидалари» га мувофиқ белгиланади. Айрим холларда энергетика тизими бошқарув органларининг рухсати билан белгиланган муддатлардан четга чиқишга рухсат этилади. 13 Автоматик қўзғатиш ростлагичлари ва ишчи қўзғатишни жадаллаштириш тузилмалари, тармоқдаги кучланишнинг белгиланган пасайишида нималар таъминланган булиши Автоматик қўзғатиш ростлагичлари ва ишчи қўзғатишни жадаллаштириш тузилмалари, тармоқдаги кучланишнинг белгиланган пасайишида қуйидагилар таъминланган бўлиши шарт: Ўрнатилган чегаравий қузғатиш кучланиши, агар айрим эски турдаги машиналар учун меъёрий-техник хужжатлар билан бу қиймат чегараланга бўлмаса, иш режимида икки каррадан кам бўлмаслик; Қузғатиш кучланишининг номинал ўсиб бориш тезлиги; Жадаллаштиришнинг белгиланган давомийлигини автоматик чеклаш. 6 керак? 14 Генераторнинг рухсат этилган иш режимлари хақида гапиринг? Генератор ва синхрон компенсаторларда кучланишни ошиш тезлиги чекланмайди. Актив юкламани олиш ва узгариши тезлиги барча генераторлар учун қозон ёки турбинанинг ишлаш шароитлари билан белгиланади. Чулғами билвосита совитиладиган генератор ва синхрон компенсаторлар, газ турбина ускуналарининг турбогенераторлари ҳамда чулғамлари бевосита совитиладиган гидрогенераторларнинг реактив юкламасини ўзгариши тезлиги чекланмайди чулғамлари бевосита совитиладиган турбогенераторларда бу тезлик нормал режимларда актив юкламани олиш тезлигидан юқори булмаслиги керак, авария холатларида эса - чекланмайди. Генераторларнинг номинал қувват коэффициентидаги номинал қуввати (қуввати 30 МВт ва ундан ортиқ булган барча турбогенераторлар ва газ турбина ва буғ-газ қурилмали барча турбогенераторлар учун), қувват коэффициенти ва совитиш параметрларининг белгиланган қийматларида давомли максимал қуввати ва синхрон компенсаторларнинг номинал қуввати бир вақтнинг узида номинал қийматлардан кучланиш ±5 % ва частота ±2,5 % гача узгарганда қўйидаги шарт билан сақланиши керак, агар айрим машиналар учун стандартларда кучланиш ва частотанинг узгариши талаблар келтирилмаган булса, юқори кучланиш ва паст абсолют қиймати 6% дан ошмаслиги шарт. Номинал қуввати ишлаганда ва кучланиш ±5 % га четга чиққанда, роторнинг номинал токи совутувчи мухитларнинг номинал параметрлар билан ишлаганда, давомли бўлишига рухсат этилади. Давомли максимал қувват билан ишлаганда, кучланиш ±5 % гача оғиб роторнинг энг катта ток қиймати билан давомий ишлаши, фақат совутишнинг тегишли параметрларида, мумкин. Барча генераторлар ва синхрон компесаторлар учун ишчи кучланиши номиналга нисбатан 110 % дан ортиқ бўлмаслиги шарт. 15 Трансформаторнинг газ релеси сигнал берганда ходимлар ҳатти-ҳаракати Газ релеси сигнал берганда трансформатор (реактор)ни ташқи кўрикдан ўтказиш, таҳлил қилиш ва ёнишга текшириш учун реледан газ олиниши керак. Газ релесидан газ олишда ва унинг ишлаганлиги сабабини аниқлашда, ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун 7 қандай булади? трансформатор (реактор) юксизлантирилиши ва ўчирилиши керак. Трансформаторни юксизлантириш ва ўчириш бўйича чораларни бажариш вақти энг кам бўлиши керак. Агар реледаги газ ёнувчан бўлмаса, трасформатор (реактор)да шикастланиш белгилари булмаса, унинг учирилиши электр энергияси етказиб берилишини чекланишини келтириб чиқарса, газ релеси сигналга таъсир этиш сабаби аниқлангунча трансформатор (реактор) дархол ишга туширилиши керак. Бу холда трансформатор (реактор)нинг ишлаш муддати энергетика объектининг техник раҳбари томонидан белгиланади. Газ релесидан олинган газнинг таҳлили, мойнинг хроматографик таҳлили ва бошқа улчов (синов) натижалари бўйича газ релесини сигналга ишлаганлиги сабабини, трансформатор (реактор)нинг техник ҳолатини ва унинг нормал эксплуатация қилиш имкониятини аниқлаш керак. 16 Аккумулятор хонасининг эшикларида қанақа ёзувлар осиб қуйилиши керак? Аккумулятор хонасининг эшикларида «Аккумулятор хонаси», «Ёнғиндан хавфли», «Чекиш ман этилади», «Аланга билан кирилмасин» деган ёзувлар осиб қуйилиши керак. 17 Электр станцияларда қанча миқдорида трансформатор мойининг захираси сақланиши шарт? Электр станцияларда энг катта сиғимдаги мойли ўчиргичнинг сиғимига тенг (ёки ундан ортиқ) миқдорида ва тўлдириб туриш учун ускуналарга қуйилган барча мой хажмининг камида 1 % миқдорида трансформатор мойининг захираси сақланиши шарт. Фақат ҳаво ёки кичик хажмдаги мойли ўчиргичлари бўлган электр станцияларида- энг катта сиғимли трансформаторга қуйиладиган мой хажмининг ками 10 % миқдорда . Электр тармоқларини эксплуатация қилувчи ташкилотларда ускуналарга қуйилган камида 2 % миқдорида трансформатор мойининг захираси доимий равишда сақланиши шарт. 18 Электр станцияларда турбина мойининг доимий захираси қанча микдорда сақланиши шарт? Электр станцияларда энг катта агрегат мой тизимининг сиғимига тенг (ёки ундан купроқ) миқдорда, хамда тўлдириб туриш учун 45 кунлик эхтиёжга тенг турбина мойининг доимий захираси сақланиши шарт; электр тармоқларини эксплуатация қилувчи ташкилотларда мойнинг доимий захираси битта синхрон компенсатор мой тизимининг сиғимига тенг микдорда ва тўлдириб туриш учун 45 кунлик эҳтиёжга керак булган миқдорда сақланиши шарт. 8 19 Диспетчернинг тезкор бошқарувига нималар киради? Диспетчерлик бошқаруви функциялари қуйидагиларни бажариши шарт: бирлашган энергетика тизимида (бундан кейин - БЭТ) - мувофиқлаштирувчи диспетчерлик маркази (бундан кейин - «Энергия» МДМ); энергетика тизимида - тизим оператори; электр тармоғида - ушбу тармоқнинг тезкор диспетчерлик хизмати (бундан кейин - ТДХ), иссиқлик тармоғида - ушбу тармоқнинг диспетчерлик хизмати. 20 Диспетчернинг тезкор тасарруфига нималар киради? Диспетчернинг тезкор тасарруфида, ҳолати ва режими электр станцияларининг ва бутун энергетика тизимининг ихтиёридаги қувват ва захирага, тармоқларнинг режимига ва ишончлилигига, шунингдек аварияга қарши автоматикани созлашга таъсир қиладиган ускуналар иссиқлик қувурлари, электр узатиш линиялари, релели ҳимоя қурилмалари, аварияга қарши ва режим автоматикаси тизимларининг аппаратуралари, диспетчерлик ва технологик бошқарув воситалари, тезкор-ахборот комплекслари бўлиши шарт. Курсатилган ускуналар ва қурилмалар билан бажариладиган операциялар диспетчернинг рухсати билан бажарилиши шарт. 21 Гидротехника цехи (участка)си таркибига қайси объектлар киради? Гидротехника цехи (участка)си таркибига қуйидаги объектлар киради: - тўғон; - босимли сув ҳавзаси; - дерривация, сув олиб келувчи ва сув олиб кетувчи каналлар; - сув ташлаш иншооти, муз сув ташлаш иншооти, чиқиндиларни ювиш галереяси, сифонлар; - босимли сув қувурлари; - гидроузел ҳудуди жумладан йўллар, кўприклар, тошқин сувларини ўтказиш иншооти; - гидротехника иншоотларини гидромеханика ускуналари; - иншоотнинг назорат ўлчаш қурилмалари; - фундаментлар, қурилиш иншоотлари ва ишлаб чиқариш биносининг томлар; - дурадгорлик ва бошқа устахоналар ва омборхоналар. 22 ГТИ эксплуатция қилишда зарур хужжатлар таркиби - лойиҳалаш ва қурилиш ҳужжатлари; 9 - ГТИ хавфсизлик декларацияси ҳужжати; - ГТИ кадастри; - ГТИ техник паспорти; - ГТИ эксплуатация қилиш , ускуналар, бино ва иншоотлар йўриқномалари; - лавозим йўриқномалари; - ГТИ хавфсизлик меъзонлари; - ГТИ да натура кузатувларини ўтказиш жадвали ва журналлари; - ГТИ йиллик иш режаси; - ГТИ йиллик капитал таъмир режаси; - ГТИда иншоотларнинг ҳолати бўйича йиллик хисобот; - иншоотларни текшириш далолатномалар ва кўрсатмалри; - бахтсиз ҳодисалар хақида хабарлар; - ГТИ эксплуатация қилишга таълуқли бўлган буйруқ ва фармойишлар; 23 ГТИ қандай турдаги коммисия текширувлари ўтказилади. - баҳорда ГТИ сел тошқин сувларин хавфсиз ўтказишга тайёрлигини текшириш; - кузда ГТИ ҳолатини қиш шаротида нормал ишлашини тайёрлаш мақсадида текшириш; - табий офатлардан кейин (5 ва ундан ортиқ балли зилзилар, бўронлар, кучли жала, қор ва ёнғинлар) текшириш; - мутахассислар иштирокида марказланган текшириш. 24 ГТИни натура кузатуви давомида қандай параметлари назорат қилинади? - хақийқий қийматлари рухсат этилган максимал қийматларига мувофиқлиги; - сув омборини тўлдириш ва туширишда тезлигига риоя қилиш; - бетон конструкцияларини вертикал ва горизонтал силжишлари; - тупроқ тўғонлари ва дамбаларининг деформациялари; - тўғон ва дамба танисидаги фильтрация ҳолатлари; - дренаж сувининг сифатини назорат қилиш (ҳажми, лойқалиги, кимёвий таркиби, ҳарорати); 25 ГТИни визуал кузатув - иншоотнинг бетон ва металл конструкцияларининг ҳолати; 10 давомида қандай параметрлари назорат қилинади? - иншоотнинг сув ўтказиш қобилияти; - каналнинг ҳолати (дамбани намланганлиги, қиялик бетон қопламаларидаги чокларини очилиши, бегона ўтларни ўсиши, лойқаланиши); - босимли сув қувурларини ҳолати; - дренаж қурилмаларини ҳолати; - ГЭСни гидромеханик ускуналарини ҳолати; - НЎҚ назорат ўлчаш қурилмаларини ҳолати; - ҳудуднинг санитар ҳолати; - сувни муҳофаза қилиш зоналарини ва қирғоқ бўйи чегараларига риоя қилиш. 26 Корхоналарни сел тошқин даврига тайёрлашда қўйиладиган умумий талабларни санаб ўтинг? - гидротехника иншоотлари унга туташган сой, коллекторлар ва бошқа иншоотларни текшириш ва зарурат бўлганда таъмирлаш; - гидромеханика ва электротехника ускуналарини қайта кўриб чиқиш, синовдан ўтказиш ва заруратга кўра таъмирлаш (затворлар ва уларни приводлари, чиқиндиларни ушлаш панжаралари, панжараларни тозалаш машиналари), сув сатҳини ўлчовчи датчиклар ҳолати; - ГТИ ва авария материаллари ва асбобларини сақлаш омборларига транспорт воситаларини ўтишини таъминлаш; - ёмғир сувларини ўтказиш тармоқларини тозалаш; - босим сув ҳавзаси ҳудудининг етарли даражада ёритилишини таъминлаш; - аварий захира материаллар ҳамда зарурий асбоб-ускуналар билан таъминлаш; - аварияни олдини олиш гуруҳини жамлаш; - транспорт воситалари, механизмлар тайёрлаш; - диспетчерлик хизматларини алоқа воситаларининг ишончли ишлашини таъминлаш; - тезкор ходимлар билан фавқулоддаги вазиятларда машғулот ўтказиш; - ходимлар билан йўл-йўриқ ўтказиш; - маъсул шахслардан иборат кун тун навбатчилигини ташкил этиш. 27 Дреннаж тизимига фильтрация сувларини - дренаж тизими ишчи ҳолатида бўлиши ва сув ўлчаш асбоблари билан таъминланиши; - дренаж тизимидан сув тўхтатмасдан доимий олиб ташлаш таъминлаш; 11 ўтказиш учун қўйиладиган талаблар. - фильтрация сувда тупроқ зарралари мавжуд бўлганда суффозия жараёнини олдини олиш чораларини кўриш. 28 Босимли сув қувурларини ишлатишда қандай шартларга риоя қилиниши керак? - вакуум ва зарба ҳодисалари пайдо бўлишини олдини олиш мақсадида сув қувурини босқичма-босқич тўлдириш ва бўшатиш; - таянчларини нормал ҳолатда бўлиши; - компенсатор қурилмалари ва деформация чокларидаги зичлагичларини ишончлилиги; - қобиқларини тебранишни кучайтиришини истисно қилиниши; - коррозияга қарши бўялганлиги; - темир - бетон қувурларида ёриқлар бўлмаслиги; - текшириш ва техник ҳизмат кўрсатиш учун қулай шароит таъминланганлиги; - компенсаторлардан чиқаётган сувларни тўғри йўналтиришни ташкиллаштириш; - қувурларда ёриқ пайдо бўлганда ГЭС биносини сув босишдан ҳимоя қилиш; - 25 йилдан ортиқ ишлаган металл қувурлар учун инструментал текширувлар камида 5 йила бир маротаба. 29 Деривация каналларини ишлашида қўйилган асосий талаблар. - каналлар туби лойқаланиши ва қиялигини емирилишини олдини олиш мақсадида рухсат этилган сув сарфи нормаларига риоя қилиш; - каналларни тўлдириш ва бўшатишда рухсат этилган тезлигига риоя қилиш, канал қопламаси орасидаги ёриқ пайдо бўлишига ва тупроқнинг емирилишига йўл қўймаслик. 30 Механик ускуналарнинг ишлашига қўйиладиган асосий талаблар (затворлар, чиқинди ушловчи панжаралар ва уларни кўтариш механизмлари). - затворларнинг тўсқинликларсиз ҳаракатланишини таъминлаш; - асосий затворлар очилиш баландлиги кўрсаткичлари билан жиҳозланган бўлиши керак; - пастки қисмига (порог) тўғри ўрнатилиши; - затворларда тебранишларни олдини олиш; - чиқинди ушлаб қолувчи панжаралар чиқиндилардан тозаланиб туриши шарт; - чиқинди ушлаб қолувчи панжараларда чегаравий сув сатҳлари фарқининг қийматлари белгиланган бўлиши шарт; 12 - гидротехника иншоотларининг механик ускуналари ва металл қисмлари коррозиядан ҳимояланиши керак; - 25 йилдан ортиқ ишлаган металл қувурлар учун инструментал текширувлар камида 5 йила бир маротаба. Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling