Бериладиган саволлар Жавоблар Эксплуатация, меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги бўйича


,07 МПа (0,7 кгс/см2) дан ортиқ буғ, газ ёки заҳарли портловчи суюқлик босими  остида ишлайдиган идишлар;  3


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/8
Sana14.12.2022
Hajmi1.18 Mb.
#1004384
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 5222004753839433073

2. 0,07 МПа (0,7 кгс/см2) дан ортиқ буғ, газ ёки заҳарли портловчи суюқлик босими 
остида ишлайдиган идишлар; 
3. 0,07 МПа (0,7 кгс / см2) дан юқори босим остида сиқилган, суюлтирилган ва эриган 
газларни ташиш ва сақлаш учун мўлжалланган балонлар учун; 
4. сиқилган ва суюлтирилган газларни ташиш ва сақлаш учун цистерналар ва 
бочкаларда, уларнинг парланиш босими 50 ° C гача бўлган ҳароратда 0,07 МПа (0,7 кгс / см2) 


30 
босимдан ошса; 
5. сиқилган, суюлтирилган газлар, суюқликлар ва бўш жисмларни ташиш ёки сақлаш 
учун цистерналар ва идишларда, уларни бўшатиш учун вақти-вақти билан 0,07 МПа (0,7 кгс / 
см2) дан юқори босим ҳосил бўлса; 
6. барокамералар. 
Электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни
ташкил этиш қоидалари бўйича саволнома: 

Корхонада ходимлар билан 
ишлаш нима асосида амалга 
оширилади? 
Ходимлар билан ишлаш корхонанинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланган йиллик 
режаларга мувофиқ ташкил қилинади ва амалга оширилади. 

Ходимлар билан ишлашни 
ташкил этиш режалари 
қайси йўналишларни ўз 
ичига олиши керак? 
Режалар қуйидаги йўналишларни ўз ичига олиши керак: 
янги ходимларни ўқитиш; 
ходимларни иккинчи ва бир-бирига яқин касблар бўйича қайта тайёрлаш ҳамда 
ўқитиш; 
малака ошириш; 
техник кутубхоналар, техник хоналар, хавфсизлик ва ёнғин хавфсизлиги хоналари, 
тренажер тайёргарлик марказлари ҳамда пунктлари ишларини ташкил этиш; 
ўқув-машқ базасини жиҳозлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш; 
раҳбар ва мутахассисларни имтиҳонга тайёрлаш; 
махсус тайёргарлик; 
билимини синаш; 
ёнғин ва аварияга қарши назорат машқларини ўтказиш; 
техника хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича йўл-йўриқлар бериш; 
техника хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича тадбирларни ўтказиш; 
касбий маҳорат мусобақаларини ўтказиш; 
иш жойларини текшириш; 
санитария-гигиена, даволаш-профилактика ва реабилитация чора-тадбирларини амалга 
ошириш; 


31 
даврий тиббий кўрикдан ўтказиш; 
ходимлар билан ишлашнинг жамоавий шакллари. 

Янги лавозимга тайёрлашга 
кимларга рухсат этилади? 
Янги лавозимга тайёрлашга соҳа бўйича касбий маълумотга эга бўлган шахсларга рухсат 
этилади. 

Янги ишга қабул қилинган 
ходимларни тайёрлаш 
нимага аосан амалга 
оширилади? 
Янги лавозимга ходимларни тайёрлаш ҳар бир лавозим ва ҳар бир иш жойи учун 
корхонанинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланган режа ва дастурларга мувофиқ амалга 
оширилади. 
Ходимларни тайёрлаш дастури уларнинг тоифасига қараб назарий ўқитиш, стажёрлик, 
билимлар синовидан ўтиш, дублёрлик, назорат машқлари, иш жойида қисқа муддатли 
ишлашни ўз ичига олиши керак. 

Қайси тоифадаги ходимлар 
стажировкадан ўтишлари 
карак. 
Тезкор, тезкор таъмирловчи, таъмирлаш, созлаш ходимлари ҳамда қурилиш-монтаж, қурилиш 
индустрияси, машинасозлик, шунингдек, созлаш, таъмирлаш ва ёрдамчи ишлаб чиқариш 
корхоналари ходимлари иш жойларида стажёрликдан ўтишлари керак. Стажёрликдан 
жавобгар ўргатувчи ходим раҳбарлиги остида ўтилади. 

Стажировкадан ўтиш учун 
қандай хужжатлар 
расмийлаштирилади. 
Стажёрликдан ўтишга рухсат бериш корхона (бўлинма) бошлиғи буйруғи билан 
расмийлаштирилади. Ҳужжатда стажёрлик муддатлари ва ўргатувчи жавобгар шахсларнинг 
фамилияси кўрсатилади. 

Стажировкадан ўтиш 
давомийлиги қанча бўлиши 
керак. 
Ҳар бир иш жойида стажёрликдан ўтиш давомийлиги ўргатиладиган ходимнинг касби 
(лавозими), ишга тайёрлиги ҳисобга олиниб, индивидуал равишда белгиланади ва икки 
сменадан йигирма сменагача бўлиши керак. 

Билим синовлар муддати 
қанча? 
Барча тоифадаги ходимларнинг даврий билимлар синовидан ўтказилиши камида уч 
йилда бир маротаба амалга оширилиши керак. 
Тезкор раҳбарлар, энергетика қурилмаларини бошқариш ва уларга техник хизмат 
кўрсатиш билан бевосита боғлиқ шахслар ҳамда қурилиш-монтаж корхоналарининг 
линиядаги муҳандис-техник ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва 
меъёрлари бўйича билимлар синови даврийлиги бир йилда камида бир маротаба бўлиши 
керак. 

Навбатдан ташқари билим 
Навбатдан ташқари билимлар синови қуйидаги ҳолатларда ўтказилади: 


32 
синови қачон ўтказилади? 
ходимлар томонидан қоидалар (меъёрлар, йўриқномалар) бузилганда; 
«Ўзэнергоинспекция» ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг талабига, 
шунингдек, қоида бузилиши ҳолатини ўрганаётган комиссия хулосасига кўра; 
ходимларнинг қоидалар (меъёрлар, йўриқномалар)ни етарли даражада билмаслиги ёки 
нормал ва аварияли ҳолатларда нотўғри ҳаракатлари аниқланган бўлса, юқори турувчи 
ташкилот раҳбарининг қарорига биноан; 
янги ёки қайта кўриб чиқилган қоидалар кучга кирганда; 
янги қурилмалар ўрнатилганда ва реконструкция ишлари бажарилганда ёки асосий 
электр ва технологик схемалар ўзгарганда (бунда навбатдан ташқари имтиҳон ўтказиш 
зарурати бош муҳандис томонидан белгиланади); 
қайтадан ўтказилган назорат (аварияга қарши ва ёнғинга қарши) машғулотларда 
қониқарсиз баҳо олганда; 
иш фаолиятида бир йилдан ортиқ танаффус бўлган ходимлар учун. 
10 
Имтихон комиссиясининг 
сони неча кишидан иборат 
бўлиши керак. 
Ҳар бир имтиҳон комиссияси аъзолари сони камида 5 нафардан иборат бўлиши керак. 
Имтиҳон комиссияси билим синовини камида 3 нафар аъзо иштирокида амалга ошириши 
мумкин. 
11 
Билим синовлари журнали 
қанча муддат сақланади. 
Ушбу журнал 10 йил муддатда сакланади. 
12 
Қайси ходимлар 
дублёрликдан ўтишлари 
керак ва дублёрлик 
муддатлари? 
Тезкор ва тезкор таъмирловчи ходимлардан бўлган шахслар дастлабки билимлар 
синовидан ўтгандан ёки ишдаги узоқ танаффусдан сўнг, шунингдек, бошқа ҳолларда 
дублёрликдан ўтишлари керак. 
Тезкор ва тезкор таъмирловчи ходимларнинг иш фаолиятида уч ҳафтадан икки ойгача 
танаффус бўлганда, улар ўз иш жойида бир-икки смена давомида ҳамда бундай танаффус икки 
ойдан олти ойгача бўлганда олти сменагача бўлган давр мобайнида дублёрликдан ўтишлари 
лозим. 
13 
Ходимлар дастлабки аврия 
ва ёнғинга қарши 
машғулотлар қачон иштирок 
этиши керак? 
Дастлабки билимлар синовидан ўтгандан кейин дублёрлик даврида ходим (якка 
равишда) аварияга ва ёнғинга қарши машғулотларда иштирок этиши керак. 
Машғулотларнинг сони ва мавзуларини корхона ёки таркибий бўлинма раҳбари 
белгилайди. 


33 
Агар ходим дублёрлиги даврида тезкор ишларни бажариш бўйича етарли кўникмаларга 
эга бўлмаган бўлса ёки аварияга қарши машғулот бўйича «қониқарсиз» баҳо олса, у ҳолда 
унинг дублёрлигини (асосий дублёрлик давомийлигидан кўп бўлмаган муддатга) узайтиришга 
ва қўшимча аварияга қарши машғулотлар ўтказишга рухсат этилади. Дублёрлик муддатини 
узайтириш 
корхона 
ёки 
таркибий 
бўлинманинг 
бошқарув 
ҳужжати 
билан 
расмийлаштирилади. 
14 
Ходимларнинг мустақил 
ишлашга қачон рухсат 
этилади? 
Ишга янги қабул қилинган ёки иш фаолиятида 6 ойдан кўпроқ вақт давомида танаффус 
бўлган тезкор ва тезкор таъмирловчи ходимларнинг мустақил ишлашига фақат йўл-йўриқдан, 
стажёрлик, билимлар синови ва дублёрликдан ўтгандан, таъмирлаш ва созлаш ходимларининг 
эса йўл-йўриқдан, стажёрлик, билимлар синовидан ўтгандан сўнг рухсат этилади. 
15 
Мустақил ишлашга қайси 
хужжат билан 
расмийлаштирилади? 
Мустақил ишлашга рухсат бериш корхона ёки таркибий бўлинма раҳбарининг 
бошқарув ҳужжати (буйруқ, фармойиш) билан расмийлаштирилади. 
Мустақил ишлашига рухсат берилган тезкор раҳбарлар мустақил ишлашига рухсат 
берилган маъмурий ҳужжат (буйруқ, фармойиш) мазмуни билан юқори турувчи ва 
бўйсунувчи тезкор ходимларни, шунингдек, тезкор мулоқотлар олиб борилаётган тегишли 
корхона ходимларини хабардор қилади. Юборилган ва қабул қилинган хабарлар тезкор 
журналда қайд этилади. 
16 
Корхонанинг қайси 
ходимлари йўл-йўриқдан 
ўтиши керак? 
Корхонанинг барча ходимлари, шу жумладан, раҳбарлари белгиланган тартибда 
меҳнатни муҳофаза қилиш, техник эксплуатация қилиш ва ёнғин хавфсизлиги бўйича йўл-
йўриқдан ўтишлари шарт. 
17 
Йўл-йўриқнинг қандай 
турлари бор? 
Йўл-йўриқлар қуйидагиларга бўлинади: 
кириш йўл-йўриғи; 
иш жойида бирламчи йўл-йўриқ; 
такрорий (даврий) йўл-йўриқ; 
режадан ташқари йўл-йўриқ; 
мақсадли (жорий) йўл-йўриқ. 
18 
Кириш йўл-йўриғи ким 
томонидан ўтказилади? 
Кириш йўл-йўриғини меҳнат хавфсизлиги бўйича муҳандис ёки корхона буйруғига биноан 
ушбу мажбурият топширилган шахс ўтказади. 
19 
Такрорий йўл-йўриқ 
Такрорий йўл-йўриқ календарь ойда камида бир марта ўтказилиши керак. 


34 
ўтказиш даврийлиги. 
20 
Мақсадли йўл-йўриқ қачон 
ўтказилади? 
Мақсадли (жорий) йўл-йўриқ қуйидаги ҳолларда ўтказилади: 
мутахассислиги бўйича мажбуриятлари билан тўғридан-тўғри боғлиқ бўлмаган бир 
марталик ишлар (юклаш, тушириш, ҳудудни тозалаш, корхона, цех ва бошқалардан 
ташқаридаги бир марталик ишлар) ёки ўта хавфли ишлар (электр қурилмаларида, буғ ва иссиқ 
сув қувурларида, иссиқлик каналларида ва шу каби жойларда) бажарилганда
авария, табиий офат ва фалокатлар оқибатини бартараф этишда; 
наряд-фармойиш расмийлаштириладиган оғзаки ёки ёзма фармойиш бўйича ишлар 
бажарилганда; 
экскурсиялар ўтказишда. 
Иш бажариш учун топшириқ бераётган шахс иш раҳбарини (бевосита топшириқ 
берилган шахсни) йўл-йўриқдан ўтказиши керак. 
Иш раҳбари иш бажарувчини, агар унинг ўзи иш бажарувчининг ҳам функцияларини 
бажараётган бўлса, бригаданинг ҳар бир аъзосини йўл-йўриқдан ўтказади. 
21 
Аварияга қарши назорат 
машғулотлари қанча 
муддатда ўтказилади? 
Тезкор ва тезкор таъмирловчи ходимлар уч ойда камида бир марта аварияга қарши 
назорат машқидан ўтишлари керак. 
22 
Ёнғинга қарши назорат 
машғулотлари қанча 
муддатдаўтказилади? 
Оператив ва оператив таъмирловчи, таъмирловчи ходимлар ёнғинга қарши назорат 
машкларни 6 ойда 1 марта ўзлари ишлаб турган корхонада ўтказилиши шарт. 
23 
Машқлардан қониқарсиз 
бахо олган шахслар нима 
қилинади. 
Амалий машқлар давомида ҳаракатлари учун қониқарсиз баҳо олган шахслар билан ўн 
кундан ортиқ бўлмаган вақт ичида такрорий назорат машқлари ўтказилиши керак. 
24 
Машқлардан такрорий 
қониқарсиз бахо олган 
шахслар нима қилинади? 
Такрорий назорат машқларидан ҳам қониқарсиз баҳо олган шахс мустақил ишлашдан 
четлаштирилади. У корхона ёки таркибий бўлинма раҳбари томонидан белгиланган ҳажмда ва 
муддатда навбатдан ташқари билимлар синовидан ўтиши керак бўлади. 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling