Берилди ушбу тавсиянома 30 умумий ўрта таълим мактабининг 11-"Б" синф ўқувчиси Абдуллаев Махмуджонга


Download 13.84 Kb.
Sana03.02.2023
Hajmi13.84 Kb.
#1153772
Bog'liq
maxmudjon




Taвсиянома
Берилди ушбу тавсиянома 30 – умумий ўрта таълим мактабининг 11-“Б” синф ўқувчиси Абдуллаев Махмуджонга
Абдуллаев Махмуджон масъулиятли, тиришқоқ, жавобгарликни ҳис этувчи, янгиликка интилувчан ўқувчи. Ўз устида тинмай ишлайди ва изланади ,мактаб жамоат ишларида , тадбирларда , дарсларда фаол қатнашади. У ўқиш давомида ўзининг фақат яхши томонларини кўрсатиб келмокда. Абдуллаев Махмуджон ўзининг аҳлоқи, одоби ва муомала маданияти билан барча устоз ва ўқувчиларнинг ҳурматига сазовор ўқувчи сифатида таълим олиб келмокда .
Абдуллаев Махмуджон мактабда ташкил этилган “Ёш математиклар” тўгарагига мунтазам ва фаол иштирок этиб келмокда.
Абдуллаев Махмуджон ҳар йили мактабда математика фанидан ўтказиладиган турли тадбирларда ўзининг креатив гоялари билан қатнашиб боради ва математика фанидан ўтказиладиган олимпиадада ҳам фаол катнашиб, мактаб босқичида юқори кўрсаткичларга эриша олди Шу сабабли мактаб маъмурияти томонидан бир неча марта “Фахрий Ёрлиқ” билан тақдирланди.
Ўқувчи Абдуллаев Махмуджон табиий фанларни қунт ва қизиқиш билан ўрганаётганини ҳисобга олиб, мен математика фани устози сифатида шу йўналишдаги ўзи танлаган ўқув юртига кириб ўқишини тавсия қиламан.

Математика фани ўқитувчиси:




TAВСИЯНОМА
Берилди ушбу тавсиянома 30 – умумий ўрта таълим мактабининг
11-“Б” синф ўқувчиси Абуллаев Махмуджон Миродилжон ўғли
Абуллаев Махмуджон масъулиятли, барча фанлардан аъло баҳоларга ўқийди, биология, кимё, алгебра,физика, тарих фанларга қизиқади. Табиий фанларга,айниқса,алгебраб геометрия , она тили, адабиёт, чет тили, рус тили фанларига қизиқиши баланд. Ўз устида тинмай ишлайди ва изланади ,мактаб жамоат ишларида , тадбирларда , дарсларда фаол қатнашади.Мактабда ўтказиладиган барча тадбирларда фаол иштирок этиб ,мактабнинг “Мақтов ёрлиғи” ҳамда “Фахрий ёрлиқ ”лар билан тақдирланиб келмоқда
Абуллаев Махмуджон ўз дўстларига фанларни ўзлаштиришда доимо кўмаклашади.Шунинг учун уни дўстлари ҳурмат қилишади.
Мактаб педагогик жамоаси ва синф рахбари сифатида мен
Абуллаев Махмуджонни келажакда етук инсон, танлаган касбининг эгаси, ўзи севган ва танлаган касбининг ривожи учун ҳиссасини қўшадиган инсон бўлиб етишишига ишонамиз хамда синф раҳбари сифатида табиий фанлар йўналишидаги ўзи танлаган олий ўқув юртига кириб ўқишини тавсия қиламан.
Мактаб директори: __________ Юлдашева Ф.Р.
Синф раҳбари : ___________ Юлдашева Г.
Download 13.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling