30 - расм.Керамзит тузилиши. 30 - расм.Керамзит тузилиши. - 1-керамзит шагал доналари; 2-коришма
- - боғловчи модда,сув, майда ва йирик тўлдиргичлардан тайёрланадиган оддий енгил бетон; бунда йирик тўлдиргичларнинг доналари орасидаги бўшлиқлар қоришмага тўлдирилади (30-расм);
Вазифасига қараб ғовакли тўлдиргичлар асосида тайёрланган енгил бетонлар қуйидаги турларга бўлинади: - ҳавода қуритилган ҳолатида ўртача зичлиги 500 кг/м3 дан кам, иссиқлик ўтказувчанлиги ортиғи билан 0,25 Вт/(м°С) иссиқлик изоляцион енгил бетонлар.
- ўртача зичлиги 500-1400 кг/м3 мустаҳкамлиги камида М35, иссиқлик ўтказувчанлиги ортиғи билан 0,6 Вт/(м°С), тутиб турувчи ва ўзини-ўзи тутиб турувчи қурилмаларга (деворлар ва бостирмаларда) фойдаланиладиган конструкцион-иссиқлик изоляцион енгил бетонлар; - ўртача зичлиги 1400-1800 кг/м3, мустаҳкамлиги камида М50, совуққа чидамлилиги СЧ15 ва бундан юқори, тутиб турувчи қурилмаларга ишлатиладиган конструкцион енгил бетонлар. Енгил бетон Енгил бетон - Енгил бетонлар туташ девор блоклари, яхлит девор панеллари, ичи ковак блоклар ва юк кўтарадиган бетон ва темирбетон конструкцияларни тайёрлашда ишлатилади. Кўпгина иншоот деворлари ва бино қисмларини қуришда қулай бўлган енгил бетон тошлари ишлаб чиқаришда кенг қўлланилади. Турли тузилишга эга бўлган енгил бетонлар кўриниши 12.2-расмда келтирилган.
Қотган оғир бетоннинг асосий хоссаларига мустахкамлиги, зичлиги, сув ўтказмаслиги, совуққа чидамлилиги, чўкиш ва кенгайиши, емирилишга чидамлилиги ва оловбардошлиги киради. Сиқилишга мустаҳкамлиги бетон механик хоссаларининг асосий кўрсатгичи ҳисобланади. У айни бетон аралашмасидан тайёрланган ва синашга қадар меъёрий шароитларда 28 кун давомида қотган 150х150х150 мм ўлчамли стандарт намуна-кублар сиқилгандаги мустахкамлик чегарасини аниқлаш орқали топилади. Бетоннинг мустаҳкамлик чегарасини ёқларининг ўлчами 300, 200,100 ва 75 мм бўлган намуна - кубларда ҳам аниқлаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |