Билан боғлиқлиги ва
«Статистика»нинг умумий назарияси
Download 0.63 Mb.
|
1 мавзу марузаси Меҳнат статистика фанига кириш
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Меҳнат иқтисодиёти»
- «Меҳнат статистикаси» да қўлланиладиган усуллар
«Статистика»нинг умумий назарияси билан ўзаро алоқага келсак, у иқтисодий-статистик ахборотни тўплаш, ишлов бериш ва таҳлил қилиш методологиясини ишлаб чиқади. Бу, энг аввало, олинган ахборотни статистик кузатиш, назорат қилиш, маълумот тўплаш ва гуруҳлаш назариясига тегишлидир. Бундан ташқари, статистиканинг умумий назарияси статистик маълумотлар (динамика қаторлари статистик кўрсаткичларини ҳисоблаш; корреляцион-регрессив таҳлил, индексли усул ва б.) ни таҳлил қилиш усулларини тадқиқ қилади. «Меҳнат статистикаси» бу усуллардан фойдаланиб, меҳнат муносабатлари соҳасида содир бўлаѐтган ҳодиса ва жараѐнларга миқдорий тавсиф бериш; меҳнат бозори ишлашининг муҳим кўрсаткичларини башорат (прогноз) қилиш, амалий фаолият учун хулоса ва таклифларни шакллантириш имкониятига эга.
«Меҳнат статистикаси» халқ ҳўжалигини башорат қилиш масалалари билан ҳам боғлиқ, чунки иқтисодий фаолиятнинг ҳар қандай истеъмоли ишлаб чиқариш жараѐнининг ишчи кучи билан таъминланганлигини башорат қилишдан бошланади. «Меҳнат статистикаси»ни ўрганиш иш соҳасидаги амалий фаолият, электрон-ҳисоблаш машиналаридан фойдаланиш билан узвий боғланган. Бу меҳнат бозорида содир бўлаѐтган, амалий дастурларнинг стандарт ва ихтисослашган пакетлари ѐрдамида механик ишлов беришни талаб қиладиган оммавий ҳодиса ва жараѐнлар тўғрисидаги иқтисодий- статистик ахборотнинг кўплигидан келиб чиқади. «Меҳнат статистикаси»нинг назарий асосини «Меҳнат иқтисодиѐти» ташкил қилади. «Меҳнат иқтисодиёти» меҳнат муносабатлари соҳасида содир бўладиган ҳодиса ва жараѐнларни ўрганадиган, уларнинг ривожланиш қонуниятларини очиб, меҳнат соҳасидаги муҳим категория ва кўрсаткичларига таъриф берадиган, шунингдек, уларни таҳлил ҳамда башорат қилишнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқадиган фандир. «Меҳнат бозори иқтисодиѐти» меҳнат соҳасидаги оммавий ҳодиса ва жараѐнларнинг методологияларини сифат жиҳатидан ўрганса, «Меҳнат бозори» статистикаси шу сифат аниқлигига миқдорий таъриф бериш методологиясини ишлаб чиқади. Шундай қилиб, меҳнат ва меҳнат муносабатлари соҳасида содир бўлаѐтган ҳодиса ва жараѐнлар «Меҳнат статистикаси»нинг предмети бўлса, меҳнат бозори унинг тадқиқот объекти ҳисобланади. Шунга кўра, ҳозирги босқичда «Меҳнат статистикаси»нинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади: аҳолини мамлакат меҳнат потенциалини шакллантириш базаси сифатида статистик ўрганиш; аҳоли иқтисодий фаоллиги, бандлик ва ишсизлик кўрсаткичларини статистик таҳлил қилиш; меҳнат бозори ва унинг элементларига таъриф бериш; меҳнат бозорининг асосий тамойилларини ўрганиш; ишчи кучи таклифи, унга талаб ва меҳнат бозори конъюнктурасини статистик ўрганиш; аҳолининг нотўлиқ бандлиги ва иш вақтидан фойдаланишнинг статистик тавсифи; иқтисодиѐтнинг норасмий секторидаги бандликни ўрганиш; меҳнат бозоридаги ишчи кучи қиймати ва унинг динамикасини статистик ўрганиш; меҳнат унумдорлиги ва унинг динамикасини ўрганиш; ишчи кучининг мобиллиги(ходим ѐки ижтимоий касбий мақомининг ўзгариши ва аҳоли ҳамда ишчи кучининг ҳудудий жойдан-жойга кўчиши)ни статистик таҳлил қилиш; ишчи кучининг турмуш, меҳнат ва дам олиш шарт-шароитларини иқтисодий фаолият натижаси сифатида таҳлил қилиш; меҳнат статистикаси кўрсаткичларини қиѐслашни амалга ошириш. «Меҳнат статистикаси» да қўлланиладиган усуллар «Меҳнат статистикаси» ўз амалий фаолиятида «Статистиканинг умумий назарияси» ишлаб чиққан усуллардан фойдаланади. Аввало шуни таъкидлаш лозимки, меҳнат муносабатлари соҳасидаги барча ҳодиса ва жараѐнлар динамикада ҳамда ўзаро боғлиқликда кўриб чиқилади. «Меҳнат статистикаси» зарур ахборотни тўплашда олдиндан ишлаб чиқилган дастурларга кўра, белгиланган муддатда зарур ахборотни олиш имконини берадиган статистик кузатиш усулидан фойдаланади. Бу ахборотни олиш учун ялпи ва ноялпи кузатишнинг барча турларидан фойдаланилади. Кузатиш усулини танлаш кўп сонли омиллар: тадқиқот мақсади; тадқиқот дастури; моддий, молиявий ва меҳнат ресурсларига боғлиқ. Ахборот олингандан сўнг унинг назорати амалга оширилади. Бунда «Меҳнат статистикаси» назоратнинг қуйидаги турларидан фойдаланади: Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling