Билан фан дастури рўйхати тасдиқланган


I. Ўкув фанининг долзарблиги


Download 268.13 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/10
Sana11.02.2023
Hajmi268.13 Kb.
#1188695
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
намунавий дастур

I. Ўкув фанининг долзарблиги  
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида давлат бошқарув 
тизими, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий соҳаларда катта 
ўзгаришлар амалга оширилди. Шунингдек, таълим соҳасида ҳам бир қатор 
ислоҳотлар ўтказилиб, баркамол авлодни шакллантиришга йўналтирилган 
ислоҳотлар ривожлантирилиб борилмоқда. Бугун жаҳонда юз бераётган 
воқеа ва ҳодисалар, мафкуравий қарама-қаршиликларнинг мазмун-
моҳиятини таҳлил этиш, турли хил ёт ғоялардан ёшларни ҳимоя қилиш учун 
тарихий тафаккурни шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. Шу ўринда 
таъкидлаш керакки, Олий ўқув юртларида Ўзбекистоннинг энг янги даври 
тарихини чуқур ўрганиш ёш мутахассисларнинг бугунги давр сиёсатини, 
жаҳон ҳамжамиятидаги ўрнини,
давр қаҳрамонларини, айниқса ўзининг ҳам 
шу жараён иштирокчиси эканлигини тўғри ва тўлиқ англаши жамият 
тарақиётида муҳим аҳамият касб этади. 
Ўзбекистоннинг энг янги тарихи хақида сўз кетганда, аввало 1991 
йилдан бери мамлакатимиз босиб ўтган тарихий йўлнинг моҳияти ва 
аҳамиятини тушуниш керак. Ушбу жараён қандай ўтганини, мамлакатимиз 
мустақилликка эришгунга қадар ва мустақилликнинг дастлабки йилларида 
қандай муаммоларга дуч келганлигини тушуниш муҳимдир.
Ушбу дастурда Ўзбекистоннинг энг янги тарихи, яъни Ўзбекистоннинг 
давлат мустақиллигига эришиши арафасида юзага келган мураккаб вазият,
республика мустақиллигининг эълон қилиниши, мустақиллик йилларида 
мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий 
соҳалардаги ислоҳотлар ва уларнинг босқичларини, Ўзбекистоннинг жаҳон 
ҳамжамиятига ҳар томонлама интеграциясини, халқаро муносабатлар
хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, 
тинчликсевар ташқи сиёсат каби масалаларнинг илмий ва амалий аҳамияти 
очиб берилади. 
II. Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси 
Фанни ўқитишнинг мақсади – мустақиллик йилларида Ўзбекистон 
Республикасида юз берган муҳим ўзгаришлар, туб ислоҳотларнинг мазмун-
моҳиятини кўрсатиш ва жамият ҳаётида талабанинг ўрнини, ўзлигини 
англатишдан иборат.

Download 268.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling