Билет 1 Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонуннинг мақсади


Download 147.08 Kb.
bet20/80
Sana28.01.2023
Hajmi147.08 Kb.
#1136344
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   80
Bog'liq
3-ИЛОВА ТЕСТ САВОЛ-ЖАВОБ

17. Инцидент нима?
А) хавфли ишлаб чиқариш объектларида ишлатиладиган техник ускуналарнинг шикастланиши ёки тўхташи, технологик жараён режимидан четга чиқиши, қонунчилик ҳужжатларида бўлган, шунингдек, саноат хавфсизлиги соҳасидаги меъёрий техник ҳужжатлардаги талабларнинг бузилишга.
Б) Иншоотлар ва (ёки) Хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техника қурилмаларининг бузилиши, назорат қилиб бўлмайдиган портлаш ва (ёки) хавфли моддалар ажралиб чиқиши.
В) Хавфли ишлаб чиқариш объектларида газ тармоқлари ва қурилмаларидан газ сизиб чиқиши ёки ёрилишига.
Г) Хавфли ишлаб чиқариш объектларида газ тармоқлари ва қурилмаларидан ишдан чиқиши ёки шикастланиши.


18.Суюлтирилган углеводород газ сақланадиган босим остида ишлайдиган сиғимлар ҳамда ҳажми 150 литрдан юқори бўлган баллонлар гуруҳини монтаж қилиш фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома неча йилга берилади.
А) бир йил муддатга берилади.
Б) олти ой муддатга берилади.
В) икки йил муддатга берилади.
Г) бир умр муддатга берилади.


19.Ер ости пўлат газ қувурларини техник текшириш қандай амалга оширилади.
А) Ер ости пўлат газ қувурларини техник текшириш вақтида унинг герметиклиги, пайванд чокларининг сифати, емирилиш хавфи борлиги, қувурларнинг ҳимояловчи қопламаси ҳамда металлнинг ҳолати текширилади.
Б) Ер ости пўлат газ қувурлари металл ҳимоя қобиғи ҳолатини аниқлаш мақсадида фақат ҳимоялаш қопламаси шикастланган, шунингдек, асбоблардан фойдаланиш путур етказмайдиган назорат усули билан техник текширувни ўтказиш қийин бўлган ҳолатларда (қувурлар тепасида камида 2,5 метр узунликда назорат шурфлари қазилиб) текшириш ишлари амалга оширилади.
В) кўз билан текширилади.
Г) текширилмайди.


20. Ҳимоя тизими ишга туширилганда қуйидаги ҳолатларда газ берилиши автоматик тарзда тўхтатилади:
А)Ёндиргичлар олдида газ босимининг кўтарилиши ёки пасайишида;
дудбурондаги ҳаво сўришининг пасайишида;
мажбурий ҳаво бериш билан жиҳозланган қозон ёндиргичлари олдида ҳаво босими пасайганда;
қозон ишлаб турганда ёндиргичлар олови ўчиб қолганда;
ҳимоя тизимларида носозлик юзага келганда;
ўлчов воситаларида, автоматик ва оралиқ бошқарув қурилмаларида электр токи берилиши тўхтатилганда ёки унинг кучланиши йўқолганда;
газланиш сезилганда, газ жиҳозлари ва қувурларда газ сизиб чиқиши ҳолатлари аниқланганда;
ёндиргичлар олдидаги беркитувчи арматураларни зичлиги йўқолганда ва сақловчи қурилмалар ишдан чиққанда.
Бундан ташқари, саноат объектларида хизмат кўрсатувчи ходимлар томонидан газ берилиши қуйидаги ҳолатларда зудлик билан ўчирилиши керак:
газ йўлларидаги портлаш клапанлари ўрнатилган жойлар зичлиги бузилганда;
газ ишлатувчи қурилмаларнинг ёндиргичларида носозликлар пайдо бўлганда;
назорат-ўлчов асбоблари, автоматик ишлайдиган ва сигнализация воситалари носоз ҳолатга келганда;
ўтхона бўшлиғида портлаш юз берганда, газ портлаганда ёки газ йўлларидаги ёнувчи қатламлар ёнганда;
беркитиш арматураларини масофадан бошқариш, ҳимоя тизимлари ҳамда жиҳоз ёки ишчи ходимларга хавф туғдирадиган ёнғин содир бўлганда;
газ жиҳозларида режали огоҳлантирув таъмирлаш ишлари ўтказилаётганда.
Б) назорат-ўлчов асбоблари, автоматик ишлайдиган ва сигнализация воситалари носоз ҳолатга келганда;
ўтхона бўшлиғида портлаш юз берганда, газ портлаганда ёки газ йўлларидаги ёнувчи қатламлар ёнганда;
беркитиш арматураларини масофадан бошқариш, ҳимоя тизимлари ҳамда жиҳоз ёки ишчи ходимларга хавф туғдирадиган ёнғин содир бўлганда;
газ жиҳозларида режали огоҳлантирув таъмирлаш ишлари ўтказилаётганда.
В) барчаси.
Г) дудбурондаги ҳаво сўришининг пасайишида;
мажбурий ҳаво бериш билан жиҳозланган қозон ёндиргичлари олдида ҳаво босими пасайганда;
қозон ишлаб турганда ёндиргичлар олови ўчиб қолганда;
ҳимоя тизимларида носозлик юзага келганда;
ўлчов воситаларида, автоматик ва оралиқ бошқарув қурилмаларида электр токи берилиши тўхтатилганда ёки унинг кучланиши йўқолганда;
газланиш сезилганда, газ жиҳозлари ва қувурларда газ сизиб чиқиши ҳолатлари аниқланганда;
ёндиргичлар олдидаги беркитувчи арматураларни зичлиги йўқолганда ва сақловчи қурилмалар ишдан чиққанда.
Бундан ташқари, саноат объектларида хизмат кўрсатувчи ходимлар томонидан газ берилиши қуйидаги ҳолатларда зудлик билан ўчирилиши керак.

________________________ ___________________


Ф.И.Ш. имзо


Download 147.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling