Билет 1 Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонуннинг мақсади


Билет 6 Ишлаб чиқаришдаги қандай бахтсиз ходисалар текширилмайди


Download 147.08 Kb.
bet21/80
Sana28.01.2023
Hajmi147.08 Kb.
#1136344
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   80
Bog'liq
3-ИЛОВА ТЕСТ САВОЛ-ЖАВОБ

Билет 6

  1. Ишлаб чиқаришдаги қандай бахтсиз ходисалар текширилмайди.

А) Табиий ўлим, ўзини ўзи ўлдириш, жабрланувчининг ўз саломатлигига қасддан шикаст етказиши, шунингдек, жабрланувчининг жиноят содир қилиш чоғида шикастланиши ҳолатлари (суд-тиббий экспертиза хулосаси ёки тергов органларининг маълумотларига кўра) текширилмайди ва ҳисобга олинмайди.
Б) Авто авария натижасида олинган жароҳат, жабрланувчининг ўз саломатлигига қасддан шикаст етказиши, шунингдек, жабрланувчининг жиноят содир қилиш чоғида шикастланиши ҳолатлари (суд-тиббий экспертиза хулосаси ёки тергов органларининг маълумотларига кўра) текширилмайди ва ҳисобга олинмайди.
В) Иш жараёнида ходимнинг эҳтиётсизлиги билан қилинган ҳаракатлар натижасида олинган жароҳати ёки оқибати ўлим билан тугаган бахтсиз ходисалар текширилмайди ва ҳисобга олинмайди.
Г) Иш вақтида содир бўлган ҳар қандай ўлим ёки олинган жароҳат текширилмайди ва ҳисобга олинмайди.

  1. Газ хўжалигидан хавфсиз фойдаланиш қоидалари қандай талабларни белгилайди ?

А)Қоида ёқилғи сифатида фойдаланиладиган босими 1,6 мега-паскалдан юқори бўлмаган табиий газ ва босими 1,6 мегапаскалдан юқори бўлмаган СУГ билан таъминлаш тизимларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишда қўйиладиган талабларни белгилайди.
Б) Қоида ёқилғи сифатида фойдаланиладиган табиий газ ва СУГ билан таъминлаш тизимларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишда қўйиладиган талабларни белгилайди.
В) Қоида ёқилғи сифатида фойдаланиладиган босими 1,2 мега-паскалдан юқори бўлмаган табиий газ ва босими 1,6 мегапаскалдан юқори бўлмаган СУГ билан таъминлаш тизимларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишда қўйиладиган талабларни белгилайди.
Г) Қоида табиий ва суюлтирилган газ транспорти ва таъминоти тизимларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишда қўйиладиган талабларни белгилайди.

  1. Газ сигнализаторлари қандай объектларга ўрнатилади.

А) Аҳоли хонадонларига.
Б) Фақат марказий қозонхоналарга.
В) Ҳажми 50 литрдан ортиқ бўлган баллонли қурилмалар гуруҳига ва суюлтирилган углеводород газидан фойдаланувчи қозонхона ва бошқа қурилмаларга.
Г) Ҳажми 150 литрдан ортиқ бўлган баллонли қурилмалар гуруҳига;
- автоном тизимли газ таъминотига;
- суюлтирилган углеводород газидан фойдаланувчи қозонхона ва бошқа қурилмаларга.

  1. Шаҳар ва аҳоли яшайдиган жойлардаги газ тармоқларида босим йилига неча маротаба ва ким томонидан текширилади.

А)Шаҳар ва аҳоли яшайдиган жойлардаги газ тармоқларида босим ойига камида икки маротаба газ сарфи энг кўп бўлган соатларда ва турли нуқталарда газ хўжалиги ташкилотлари томонидан текширилади.
Б) Шаҳар ва аҳоли яшайдиган жойлардаги газ тармоқларида босим йилига камида икки маротаба (қишда ва ёзда) газ сарфи энг кўп бўлган соатларда ва турли нуқталарда газ хўжалиги ташкилотлари томонидан текширилади.
В) Шаҳар ва аҳоли яшайдиган жойлардаги газ тармоқларида кунига газ сарфи энг кўп бўлган соатларда ва турли нуқталарда газ хўжалиги ташкилотлари томонидан текширилади.
Г) Шаҳар ва аҳоли яшайдиган жойлардаги газ тармоқларида босим ҳар уч ойда газ сарфи энг кўп бўлган соатларда ва турли нуқталарда газ хўжалиги ташкилотлари томонидан текширилади.

  1. Газ қувурларини текшириш муддати ким томонидан белгиланади ?

А)Ер остидаги газ қувурларини текшириш муддати газ таъминоти ташкилоти бош муҳандиси томонидан белгиланиб, текшириш газ қувурларининг техник ҳолати, босим ва йил фаслига кўра амалга оширилади.
Б) Ер остидаги газ қувурларини текшириш муддати газ таъминоти ташкилоти бош муҳандиси томонидан белгиланиб, текшириш газ қувурларининг техник ҳолати, улардан қачондан бери фойдаланилаётгани, емирилиш хавфи ва электр кимёвий ҳимояловчи воситаларнинг ишлаш самарадорлиги, газ босими, ертўлаларнинг газланиши, газанализаторларнинг мавжудлиги, тупроқнинг ҳолати, тоғ силжиш ва сейсмик ҳолатлар, жойнинг тафсилоти ва ундаги қурилмаларнинг жойлашиш зичлиги, шунингдек, йил фаслига кўра амалга оширилади.
В) Ер остидаги газ қувурларини текшириш муддати газ таъминоти ташкилоти бош директори томонидан белгиланиб, текшириш газ қувурларининг техник ҳолати, улардан қачондан бери фойдаланилаётгани, емирилиш хавфи ва электр кимёвий ҳимояловчи воситаларнинг ишлаш самарадорлиги, газ босими, ертўлаларнинг газланиши, газанализаторларнинг мавжудлиги, тупроқнинг ҳолати, тоғ силжиш ва сейсмик ҳолатлар, жойнинг тафсилоти ва ундаги қурилмаларнинг жойлашиш зичлиги, шунингдек, йил фаслига кўра амалга оширилади.
Г) Ер остидаги газ қувурларини текшириш муддати газ таъминоти ташкилоти фойдаланиш бўлими бошлиғи томонидан белгиланиб, текшириш газ қувурларининг техник ҳолати, улардан қачондан бери фойдаланилаётгани, емирилиш хавфи ва электр кимёвий ҳимояловчи воситаларнинг ишлаш самарадорлиги, газ босими, ертўлаларнинг газланиши, газанализаторларнинг мавжудлиги, тупроқнинг ҳолати, тоғ силжиш ва сейсмик ҳолатлар, жойнинг тафсилоти ва ундаги қурилмаларнинг жойлашиш зичлиги, шунингдек, йил фаслига кўра амалга оширилади.

  1. Ер остидаги пўлат газ қувурлари техник текширувдан ўтказиш муддатлари.

А)Йигирма беш йилгача фойдаланилган ер остидаги пўлат газ қувурлари
3 йилда камида бир марта, йигирма беш йилдан ортиқ фойдаланилганлари эса 2 йилда камида бир марта техник текширувдан ўтказилади. Мукаммал таъмирлаш ёки алмаштириш режасига киритилган пўлат газ қувурлари йилига камида тўрт марта текширувдан ўтказилиши керак.
Б) Йигирма беш йилгача фойдаланилган ер остидаги пўлат газ қувурлари
10 йилда камида бир марта, йигирма беш йилдан ортиқ фойдаланилганлари эса 5 йилда камида бир марта техник текширувдан ўтказилади. Мукаммал таъмирлаш ёки алмаштириш режасига киритилган пўлат газ қувурлари йилига камида икки марта текширувдан ўтказилиши керак.
В) Йигирма беш йилгача фойдаланилган ер остидаги пўлат газ қувурлари
5 йилда камида бир марта, йигирма беш йилдан ортиқ фойдаланилганлари эса 3 йилда камида бир марта техник текширувдан ўтказилади. Мукаммал таъмирлаш ёки алмаштириш режасига киритилган пўлат газ қувурлари йилига камида бир марта текширувдан ўтказилиши керак.
Г) Йигирма беш йилгача фойдаланилган ер остидаги пўлат газ қувурлари
15 йилда камида бир марта, йигирма беш йилдан ортиқ фойдаланилганлари эса 10 йилда камида бир марта техник текширувдан ўтказилади. Мукаммал таъмирлаш ёки алмаштириш режасига киритилган пўлат газ қувурлари йилига камида бир марта текширувдан ўтказилиши керак.


  1. Download 147.08 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling