Билет 1 Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонуннинг мақсади


Қандай ҳолатларда ўлчаш воситаларидан (манометр) фойдаланиш мумкин эмас


Download 147.08 Kb.
bet77/80
Sana28.01.2023
Hajmi147.08 Kb.
#1136344
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   80
Bog'liq
3-ИЛОВА ТЕСТ САВОЛ-ЖАВОБ

8. Қандай ҳолатларда ўлчаш воситаларидан (манометр) фойдаланиш мумкин эмас.
А) Шкаласининг кўриниши имкони бўлмаган, шикастланган ёки ўчирилганда шкаланинг кўрсаткичи «нолга» қайтмаган ўлчаш воситаларидан фойдаланиш мумкин эмас.
Б) Тамғаси бўлмаган, текшириш муддати ўтиб кетган, шикастланган ёки ўчирилганда шкаланинг кўрсаткичи 10% гача хатолик кўрсатган ўлчаш воситаларидан фойдаланиш мумкин эмас.
В) Тамғаси бўлмаган, текшириш муддати ўтиб кетган, шикастланган ёки ўчирилганда шкаланинг кўрсаткичи «нолга» қайтмаган ўлчаш воситаларидан фойдаланиш мумкин эмас.
Г) Ўчирилганда шкаланинг кўрсаткичи «нолга» қайтмаган ўлчаш воситаларидан фойдаланиш мумкин эмас.
9. Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган ҳолда зарар етказганлик учун жавобгарликни мажбурий суғурта қайси хужжат асосида қилинади?
А) Ишлаб чиқариш корхоналарида авария юз берган ҳолда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун жавобгарлик суғурта қилиниши мажбурий эмас.
Б) Хавфли ишлаб чиқариш объекти ходимларининг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига зарар етказганлик учун Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисидаги 57-сонли қонуннинг 19-моддасига асосан суғурта қилинади.
В) “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекцияси бошлиғининг 2014 йил
9-январдаги 5-сонли буйруғининг иловаси Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги аварияларни техник жиҳатдан текшириш тартиби тўғрисидаги низомга асосан мажбурий суғурта қилиниши керак.
Г) Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисидаги 57-сонли қонуннинг 20-моддасига асосан, хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган ҳолда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун иш берувчининг жавобгарлиги мажбурий суғурта қилинади.
10. Қандай шарт билан газ қувурларига бандаж, ёғоч понаси, лойли бинт ёки хомут ўрнатишга рухсат этилади.
А) Ҳар 2 соатда назорат қилиш шарти билан ташқи газ қувурларида газ сизиб чиқиш ҳолатларини вақтинчалик (ўн беш кунгача) тўхтатиш учун хавфсизлик қоидаларига риоя этган ҳолда бандаж, ёғоч понаси, лойли бинт ёки хомут ўрнатишга рухсат этилади.
Б) Ҳар куни назорат қилиш шарти билан ташқи газ қувурларида газ сизиб чиқиш ҳолатларини вақтинчалик (ўн беш кунгача) тўхтатиш учун хавфсизлик қоидаларига риоя этган ҳолда бандаж, ёғоч понаси, лойли бинт ёки хомут ўрнатишга рухсат этилади.
В) Ҳар хафтада бир маротаба назорат қилиш шарти билан ташқи газ қувурларида газ сизиб чиқиш ҳолатларини вақтинчалик (ўн беш кунгача) тўхтатиш учун хавфсизлик қоидаларига риоя этган ҳолда бандаж, ёғоч понаси, лойли бинт ёки хомут ўрнатишга рухсат этилади.
Г) Ўн беш кунгача бандаж, ёғоч понаси, лойли бинт ёки хомут ўрнатишга рухсат этилади.

Download 147.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling