Билет №1 Ис газидан захарланганда биринчи ёрдам кўрсатиш тартибини айтиб беринг
Биринчи ва иккинчи даражали куйишда
Download 0.9 Mb.
|
2023 йил ММҚ ва ТХ билетлари савол ва жавоблари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Учинчи даражали куйишда
- Билет №10 1. Темир йўл худудида юрганда қандай техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинади. Жавоби
Биринчи ва иккинчи даражали куйишда куйган жойни сувга тиқиб ёки унга сув қуйиб совутилади, бироқ сув ҳаддан ташқари совуқ бўлмаслиги керак. Зарарланган жойни совутгач, инфекция тушиши, ҳаво тегишига йўл қўймаслик ҳамда оғриқни енгиллаштириш учун тоза салфетка ўралади.
Пуфакчаларни ёриш мумкин эмас, чунки терининг бутунлиги инфекция тушишидан сақлайди. Пуфакчалар ўзи ёрилган бўлса, зарарланган жойни жароҳатлангандаги каби, совунлаб ювиб, стерилланган боғлам боғланади. Учинчи даражали куйишда тез ёрдам чақирилади ва нафас йўллари ёки ўпка куйганидан гумон қилинса, нафас олинишини мунтазам кузатиб борилади. (Нафас йўллари куйса, шишиб, жабрланувчининг нафас олишини қийинлаштириб қўйиши мумкин). Иккиламчи кўздан кечиришда, куйганликни кўрсатувчи биронта қўшимча белги бор-йўқлигини текширилади. Куйган жойга ҳўлланган сочиқ ёки бошқа биронта мато босилади. Бу компресс устига сув қуйиб, уни доим совуқ тутиб турилади. Акс ҳолда дарров исиб, қуриб қолади. Учинчи даражали куйиш шок ҳолатига олиб келиши мумкин. Агар жабрланувчи нафас олишда қийналмаётган бўлса, ундан ётиб олишини илтимос қилинади. Куйишдан жабрланган одам, одатда, титрайди. Унинг тана ҳароратини бир хилда тутиб туриш лозим. Агар куйган жой катта бўлса, бутун жароҳатланган жойни бирваракай совутишга уринмаслик керак, бу ҳол жабрланувчи тана ҳароратининг умумий пасайиб кетишига олиб келиши мумкин. Куйган жойнинг бир қисмини совутиб, қолган жойига тоза мато ёпиб қўйилади. Билет №10 1. Темир йўл худудида юрганда қандай техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинади.? Жавоби: - пост ва пикет ҳамда бошқа иншоотлардан йўлга чиқишда, даставвал ҳаракатланаётган ҳаракат таркиби(состав) йўқлигига ишонч ҳосил қилиш. - темир йўл худудининг махсус белгиланган жойларидан юриш (кўприк, ер ости йўли) агар махсус йўлаклар бўлмаса темир йўлнинг ён томони бўйлаб 2,5 метр узоқликда юрилиши. -хизмат постига тезроқ етиб олиш мақсадида ҳаракатланаётган таркибга сакраб чиқиш ва ҳаракатланётган таркибдан сакраб тушиш қатъиян тақиқланади. - кўринувчи ва овозли сигналларга эътибор бериши . - йўналишни кўчириш (стрелка) майдонидан ўтмаслиги. - (рельс) темир йўл изларини босмаслик, устида, ёнига ва ичига ўтирманг. - яқинлашиб келаётган поезддан 400 метрдан кам бўлмаган масофада темир йўл изларини тўғри бурчак остида кесиб ўтиш. - вагон остидан ўтмаслик. - вагон устига чиқиш қатъиян тақиқланади. - вагонларга суянмаслик. - излар (рельс) орасидан (туман вақтларда) юрмаслик. -харакатланаётган поездни кўрганда энг охирги темир йўл изларидан 2,5 метр масофага четга чикилсин, тез юрар поезд бўлганда 5-метрдан кам бўлмаган масофага; -темир йўлни кесиб ўтиш чоғида, шу йулда харакатланаётган поезд, локомотив ва бошка транспорт турлари йўқлигига ишонч хосил қилиб, (рельсларга) темир изларга оёк қўймасдан тўғри бурчак остида ўтиш; -станцияда турган поездларни айланиб ўтиш чоғида, охирги вагондан ёки локомотив дан 5 метр узоқликда, икки вагон ораси очик турган холда эса 10 метрдан кам бўлмаган масофада темир йўл изларини босмасдан тўғри бурчак остида кесиб ўтиш ; -вагонлар билан банд бўлган парк бекатларида темир йўлни кесиб ўтишда фақат вагонларнинг ўтиш майдончаларидан фойдаланилсин; - вагон олдидан ҳаракатланаётган вақтингизда қарама – қарши томондан тез юрар поезд, йўловчи поезди, ногабарит ортилган юк поезди келаётган вақтда сизнинг хавфсиз жойга ўтишнинг имкони бўлмаганда зудлик билан келаётган томонга ерга бош билан юзтубан ҳолда ётиб олинг. - хизматга келишда ва хизмат вақтида спиртли ичимликлар, токсик ва наркотик моддалар истеъмол қилиш қаътиян тақиқланади. -хизмат вақтида қўл телефонидан нотўғри мақсадаларда (кино, музика, ўйин ўйнаш, китоб ўқиш каби в.ҳ.к.) фойдаланиш қаътиян тақиқланади. Download 0.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling