Билет №1 “Меҳнатни муҳофаза қилиш” нима дегани?
Download 150.06 Kb.
|
савол ва жавоблар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёнғинда эвакуация йўларига қўладиган талаблар
Фармойиш – ишни бажаришга, унинг мазмунини, жойини, вақтини, хавфсизлик чораларини ва электр хавфсизлик бўйича малакаси кўрсатиб ўтилган ҳолда уни бажарилиши зиммасига юкланган шахсларни белгиловчи топшириқ.
Фармойишга асосан қуйидаги ишлар бажарилади: кучланиш олинмасдан, кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмлардан узоқда; кучланиш олинмасдан, кучланиши 1000 Вга қадар ток ўтказувчи қисмларга яқин; кучланиш олиниб, кучланиши 1000 Вга қадар электр қурилмаларда алоҳида иш турлари. Ёнғинда эвакуация йўларига қўладиган талаблар? Қуйидагилар тақиқланади: эвакуация йўллари ва чиқишларни материаллар, буюмлар, асбоб-ускуналар, чиқиндилар билан тўсиб қўйиш, ҳамда эвакуация чиқишларни михлаб ташлаш; чиқиш тамбурларида уст - кийим, анжомлар ва материаллар сақланадиган жойлар ташкиллаштириш; эвакуация йўлларида одамларни бемалол эвакуациясига тўсиқ бўлувчи остоналар, икки ёққа суриладиган, кўтариладиган, айланадиган эшикларни ва бошқа мосламаларни ўрнатиш; зина остида ёнувчи материалларни сақлаш; девор ва шифтларга, ҳамда эвакуация йўлларининг зинапоя ва зина майдончаларига пардоз бериш, сиртини қоплаш, бўяш учун ёнувчи материалллардан фойдаланиш; эвакуация мақсадида лифтлар ва эскалаторлардан фойдаланиш; иш вақтида эвакуация йўллари эшикларини қулф билан маҳкамлаш. Ичкаридан бемалол очиладиган қулфдан (калит билан маҳкамланмайдиган) фойдаланиш мумкин. Эвакуация чиқишлар алоҳида жойлаштирилиши зарур. Эвакуация чиқишлар 2 тадан кам бўлмаслиги зарур. Ишловчи ходимлар сони 50 кишидан ортмайдиган биноларда битта эвакуация чиқишлари рухсат берилади. Эшиклар эвакуация йўналиши бўйича очилиши зарур. Деразаларга панжаралар ўрнатишни ўт-ўчирувчилар билан келишиш зарур. Йўлаклар, вестибюллар, зинапоя панжаралари эшикларида ичкаридан бемалол калитсиз очилишига халақит берувчи қулф бўлмаслиги зарур. Биноларда технологик, кўргазмали ва бошқа ускуналарни жойлаштиришда лойиҳалаш меъёрларига асосан зинапоя панжаралари ва бошқа эвакуация йўлларига эвакуация вақтида ўтиш таъминланиши керак. Одамлар оммавий келадиган биноларда электр энергияси ўчирилиши ҳолатида хизмат кўрсатувчи персоналларда электр фонарлари бўлиши зарур. Фонарлар сони, муассасанинг ўзига хос хусусиятлари, навбатчи персоналлар мавжудлиги, бинода одамлар сонини ҳисобга олган ҳолда, аммо навбатчи персоналларни хар бир ходимига бир донадан кам бўлмаган ҳолда, раҳбар томонидан белгиланади. Одамлар оммавий келадиган биноларда гиламлар, гилам тўшамалари ва бошқа пол тўшамалари полга мустахкам маҳкамланиши зарур. Download 150.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling