Билет №1 “Меҳнатни муҳофаза қилиш” нима дегани?


Билет №24 Ходимнинг меҳнат муҳофазаси бўйича билимини текшириш турларини санаб ўтинг?


Download 150.06 Kb.
bet44/54
Sana08.11.2023
Hajmi150.06 Kb.
#1758004
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   54
Bog'liq
савол ва жавоблар

Билет №24

  1. Ходимнинг меҳнат муҳофазаси бўйича билимини текшириш турларини санаб ўтинг?

Ходимнинг меҳнат муҳофазаси бўйича қуйидаги билимини текшириш турлари мавжуд:

  • бирламчи;

  • даврий;

  • навбатдан ташқари

  1. Ишдан четлаштириш” тушунчаси ва унинг қўлланилиши тартиби?

Ходимни ишдан четлаштиришга, қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари, йўл қўйилмайди.
Алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик ҳолатида ишга келган ходим шу куни (сменада) ишга қўйилмайди.
Ходим мажбурий тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаган ёки ўтказилган текширишлар натижалари бўйича тиббий комиссия тавсияларини бажармаган тақдирда, иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақлидир.
Ходим ишдан четлаштирилган даврда унга иш ҳақи ҳисобланмайди.
Ходим иш берувчининг айби билан ғайриқонуний равишда ишдан четлаштирилганда ходимга етказилган зарарни Меҳнат Кодексида назарда тутилган тартибда тўлаш мажбурияти иш берувчига юклатилади

  1. Электр токидан шикастланиш хавфлилиги нимада?

Электр токидан шикастланиш электр жароҳатларига олиб келади - организмнинг маҳаллий шикастланишга (куйиш, электр белгилари, терининг металланиши, электроофтальмия) ҳамда электр уришига –ўтувчи ток билан тўқималарни қўзғалиши билан боғлиқ умумий шикастланишга (марказий асаб тизими, нафас органлари ва қон айлайниши фаолиятини тўхташига қадар бузилиши, бир лаҳзада ўлим).

  1. Ўт-ўчиргичларни ишлатиш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича йўриқномада қандай маълумотлар бўлиши керак, у ким билан келишилади?

Бир турдаги ўт ўчириш моддаси билан тўлдирилган ўт-ўчиргичларга ташкилот (корхона) махаллий ўт ўчирувчилар ташкилоти билан келишилувчи ишлатиш ва техник хизмат кўрсатиш йўриқномасини расмийлаштиради.
Йўриқномада қуйидаги маълумотлар бўлиши зарур: ўт-ўчиргич маркаси, ўт-ўчиргичнинг асосий параметрлари, ўт-ўчиргичдан фойдаланишда температура даражаси чекловлари, ёнғин вақтида персоналлар ҳатти-ҳаракати, ўт-ўчиргичларни қўллаш тартиби, қўриқланадиган объектларда асосий тактик усуллар, ўт ўчирилгандан кейин персоналнинг ҳатти-ҳаракати, хажми ва ўт-ўчиргичга техник хизмат кўрсатиш даврийлиги, ўт-ўчиргичлардан фойдаланишда ва техник хизмат кўрсатишда техника хавфсизлиги қоидалари.


  1. Download 150.06 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling