Билет №1 “Меҳнатни муҳофаза қилиш” нима дегани?


Билет №4 “Иш қобилияти” тушунчаси?


Download 150.06 Kb.
bet6/54
Sana08.11.2023
Hajmi150.06 Kb.
#1758004
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54
Bog'liq
савол ва жавоблар

Билет №4

  1. Иш қобилияти” тушунчаси?

Иш қобилияти - инсоннинг талаб этиладиган вақт оралиғида топширилган сифатида ишнинг аниқ миқдорини бажариш қобилиятини тавсифлайдиган организмнинг физиологик ва психологик функциялари имкониятлари билан белгиланадиган инсоннинг ҳолати.

  1. Қайси ҳолатларда тўлиқсиз иш вақти белгиланиши мумкин?

Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ишга қабул қилиш чоғида ҳам, кейинчалик ҳам тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилаб қўйилиши мумкин.
Иш берувчи ушбу Кодексда, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда ходимнинг илтимосига кўра тўлиқсиз иш вақтини белгилаб қўйиши шарт.
Тўлиқсиз иш вақти шарти билан ишлаш ходимнинг йиллик асосий меҳнат таътилининг муддатини, меҳнат стажини ҳисоблашни ҳамда бошқа меҳнат ҳуқуқларини бирон бир тарзда чеклашга асос бўлмайди ва ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда ҳақ тўланади.

  1. Электр хавфсизлиги” нимани англатади?

Электр хавфсизлиги – одамларни электр токи, электр ёйи, электр магнит майдони ва статик электрнинг зарарли ва хавфли таъсиридан сақлашни таъминловчи ҳуқуқий, ташкилий ва техникавий тадбирлар ва воситалар тизими.

  1. Ўз-ўзидан ёниш сабаби ва хавфи?

Ўз-ўзидан ёниш – модда таркибидаги кимёвий, физик-кимёвий ва биологик жараёнлар оқибатида келиб чиққан ёниш жараёни ҳисобланади. Ўз-ўзидан ёниш очиқ алангага яқинлашиш ва ташқаридан иссиқлик оқими оқибатида келиб чиқади. Оксидланиш (ҳаводаги кислород билан бирикиш) оқибатида иссиқлик йиғилиши, жумладан ҳароратни ошиши атрофдаги муҳитга иссиқликни тарқалиш миқдоридан ошиб кетса ўз-ўзидан ёниш жараёни тезлашади.
Ўз-ўзидан ёнувчан моддалар уч гуруҳга бўлинади:

  • ҳаво таъсирида ўз-ўзидан ёнувчи моддалар. Уларга ўсимлик ва хайвон ёғлари, тош ва кулранг кўмир, торфлар, тозалашдан кейинги материаллар, ёғоч қириндилар ва бошқалар киради.

  • сув таъсирида ўз-ўзидан ёнувчи моддалар. Уларга кальций карбиди ва ишқор моддалар карбидлари, металли калий, сўндирилмаган оҳак ва бошқалар киради.

  • бир-бири билан бирикиши оқибатида ўз-ўзидан ёнувчи моддалар. Бу гуруҳга ҳар ҳил газсимон, суюқ ва қаттиқ оксидловчилар, масалан, кучли оксидловчилар хисобланган галогенлардан хлор, бром, фтор ва йод киради. Ацетилен, водород, метан ва этиленнинг хлор билан бирикмаси кундузги ёруғликда ўз-ўзидан ёнади, шу сабали хлор ва бошқа галогенларни тез ёнувчи моддалар билан биргаликда сақланишига йўл қўйилмайди.


  1. Download 150.06 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling