Билет №1 “Меҳнатни муҳофаза қилиш” нима дегани?


Download 150.06 Kb.
bet9/54
Sana08.11.2023
Hajmi150.06 Kb.
#1758004
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   54
Bog'liq
савол ва жавоблар

Электр токи – ўтказгичда зарядланган заррачаларнинг тартибли ҳаракати.
Электр кучланиши – электр майдонида икки нуқтадаги потенциалларнинг фарқи.

  1. Ёнғинда эвакуация йўларига қўладиган талаблар?

Қуйидагилар тақиқланади:

  • эвакуация йўллари ва чиқишларни материаллар, буюмлар, асбоб-ускуналар, чиқиндилар билан тўсиб қўйиш, ҳамда эвакуация чиқишларни михлаб ташлаш;

  • чиқиш тамбурларида уст - кийим, анжомлар ва материаллар сақланадиган жойлар ташкиллаштириш;

  • эвакуация йўлларида одамларни бемалол эвакуациясига тўсиқ бўлувчи остоналар, икки ёққа суриладиган, кўтариладиган, айланадиган эшикларни ва бошқа мосламаларни ўрнатиш;

  • зина остида ёнувчи материалларни сақлаш;

  • девор ва шифтларга, ҳамда эвакуация йўлларининг зинапоя ва зина майдончаларига пардоз бериш, сиртини қоплаш, бўяш учун ёнувчи материалллардан фойдаланиш;

  • эвакуация мақсадида лифтлар ва эскалаторлардан фойдаланиш;

  • иш вақтида эвакуация йўллари эшикларини қулф билан маҳкамлаш. Ичкаридан бемалол очиладиган қулфдан (калит билан маҳкамланмайдиган) фойдаланиш мумкин.

Эвакуация чиқишлар алоҳида жойлаштирилиши зарур.
Эвакуация чиқишлар 2 тадан кам бўлмаслиги зарур. Ишловчи ходимлар сони 50 кишидан ортмайдиган биноларда битта эвакуация чиқишлари рухсат берилади.
Эшиклар эвакуация йўналиши бўйича очилиши зарур.
Деразаларга панжаралар ўрнатишни ўт-ўчирувчилар билан келишиш зарур. Йўлаклар, вестибюллар, зинапоя панжаралари эшикларида ичкаридан бемалол калитсиз очилишига халақит берувчи қулф бўлмаслиги зарур.
Биноларда технологик, кўргазмали ва бошқа ускуналарни жойлаштиришда лойиҳалаш меъёрларига асосан зинапоя панжаралари ва бошқа эвакуация йўлларига эвакуация вақтида ўтиш таъминланиши керак.
Одамлар оммавий келадиган биноларда электр энергияси ўчирилиши ҳолатида хизмат кўрсатувчи персоналларда электр фонарлари бўлиши зарур. Фонарлар сони, муассасанинг ўзига хос хусусиятлари, навбатчи персоналлар мавжудлиги, бинода одамлар сонини ҳисобга олган ҳолда, аммо навбатчи персоналларни ҳар бир ходимига бир донадан кам бўлмаган ҳолда, раҳбар томонидан белгиланади.
Одамлар оммавий келадиган биноларда гиламлар, гилам тўшамалари ва бошқа пол тўшамалари полга мустахкам маҳкамланиши зарур.


  1. Download 150.06 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling