Билет №1 “Меҳнатни муҳофаза қилиш” нима дегани?
Одамни электр токи таъсиридан қутқариш тартиби?
Download 150.06 Kb.
|
савол ва жавоблар
Одамни электр токи таъсиридан қутқариш тартиби?
Кучланиш остидаги ток ўтказувчи қисмларга тегиниш кўп ҳолларда нафас олиш ва қон айланишни тўхтатишига олиб келиши мумкин бўлган мушкларнинг тартибсиз тортишиб қисқаришига ва умумий сесканишга олиб келади. Шунинг учун ёрдам берувчининг биринчи ҳаракати жабрланганни тегиб турган электр ускунаси шу қисмини тезда ўчиришдир. Ўчириш ўчиргич, рубильник ёки бошқа коммутацион аппарати ёрдамида, ҳамда химояловчи қурилмаларни ечиш ёки бураб олиш, штепсел боғламларни ажратиш йўли билан адратишдир. Агар жабрланган баландликда бўлса баландликдан йиқилишини олдини олиш чораларини кўриши шарт. Жабрланувчини 1000 Вга қадар ток ўтказувчи қисмлардан ёки симдан ажратиш учун арқон, таёқ, ёғочдан ёки ҳар қандай электр токи ўтказмайдиган қуриқ жисмдан фойдаланиши зарур, уни уст-кийимидан тортиб олиш мумкин (агар у қуруқ ва танадан ажарлувчи бўлса), масалан, жабрланувчининг уст-кийим билан қопланмаган танасини қисмларига ва атрофдаги метал жисмларга тегиб кетишни олдини олиб пиджаги ёки пальтосининг таг қисмидан, ёқасидан. Жабрланганни оёғидан тортишда, қўллар яхши ҳимояланмаган бўлса ёрдам берувчи пойабзалига ва уст кийимига тегмаслиги керак, чунки пойабзал ва уст кийим нам бўлиши ва яхши электр токи ўтказгичи бўлиши мумкин.Шу жумладан, ёрдам берувчи қўлларига диэлектрик қўлқоплар кийиши ёки қўлларни шарф билан ўраши, унга мовут фуражкасини кийгизиши, пиджак ёки пальтонинг енгини тортиши, жавбрланган устига резинали гиламча, резина сифат мато (плаш)ни ёки оддий қуруқ матони тўшаши зарур. Резинали гиламча, қуруқ ёғоч ёки бирон-бир электр токи ўтказмайдигантўшама, уст кийим ўрамасига туриб олиб ўзини ҳимоялаши мумкин. Жабрланганни ток ўтказувчи қисмлардан ажратишда бир қўллаб ҳаракатланиш, иккинчи қўлни эса чўнтакда ёки белнинг орқасида ушлаш тавсия этилади.Агар электр токи жабрланувчи орқали ерга ўтаётган бўлса ва у тортишиб қўлида биронта ток ўтувчи элемент (масалан сим)ни сиқиб турган бўлса, ўзига ва жабрланганга нисбатан юқорида кўрсатилган хавфсизлик чораларига риоя этиб, жабрланганни ердан узиши (тагига қуруқ ёғоч суқиш ёки арқон билан оёғларини ердан тортиш ёки уст-кийимидан тортиш) осон. Симларни қуруқ ёғоч сопли болта билан чопиш ёки изоляцияланган дастали асбоб (ўткир жағли омбир, пассатиж ва бошқалар) билан кесиб ташлаш мумкин. Симларни алоҳида чопиб ва кесиб ташлаш зарур, шу қаторда имконият даражасида қуруқ ёғочда, ёғоч нарвонда туриш тавсия этилади. Дастасини қуруқ мато билан ўраган ҳолда изоляцияланмаган асбоб билан ҳам фойдаланиш мумкин. Download 150.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling