Билет №1 “Меҳнатни муҳофаза қилиш” нима дегани?
Инсон танасининг электр қаршилиги, қайси омилларга боғлиқ?
Download 150.06 Kb.
|
савол ва жавоблар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мансабдор шахсларнинг ёнғин хавфсизлиги бўйича мажбуриятлари ва жавобгарлиги
- Биринчи тиббий ёрдам” нимани англатади Биринчи тиббий ёрдам
Инсон танасининг электр қаршилиги, қайси омилларга боғлиқ?
Минимал қаршилик 1000 Ом, максимал 50000 Ом, организмнинг умумий ҳолатига (чарчаганлик, озғинликка, касалликларга), тери қопламасининг ҳолатига (кесилганлик, намлик) боғлиқ. Мансабдор шахсларнинг ёнғин хавфсизлиги бўйича мажбуриятлари ва жавобгарлиги? Корхона ва ташкилотларда ёнғин хавфсизлиги тадбирларини ўз вақтида амалга оширилишига, белгиланган талабда ёнғин хавфсизлиги режимини ушлаб турилишига шу корхона ва ташкилот раҳбарлари жавоб беради. Цехлар, устахоналар, омборлар ва бошқа объектларда ёнғин хавфсизлиги бўйича жавобгарлик, ҳамда уларда ёнғин хавфсизлиги тадбирларини ўз вақтида амалга оширилишига жавобгарлик цех, омбор, устахона бошлиғига юклатилади. Ёнғин хавфсизлиги жавобгарлар цех, устахона ва омбор ишчи-хизматчиларига ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва ёнғин даврида ҳатти-ҳаракат тартиби тўғрисида тушунча бериши, ишлаб чиқариш технологияси жараёнини хусусиятларини эътиборга олган ҳолда ёнғин хавфсизлиги йўриқномаларини ишлаб чиқаришда иштирок этиши, ушбу йўриқномалар бўйича ишчи-хизматчиларни, муҳандис-техник персоналларни ўқитиши, иситгичлар, ҳаво сўргичлар, электр ускуналар, электр симларни созлиги назоратини олиб бориб, аниқланган нозозликларни бартараф этиши чораларини кўриши, иш вақти тугаши билан тозалаш ишларини олиб бориб, электр тизими ўчирилишини (навбатчи ёруғликдан ташқари) текшириб туришга мажбур. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ёнғин хавфсизлиги тадбирларини олиб борилишидан ташқари, ёнғин хавфсизлиги ускуналари ва анжомлари билан ўз вақтида таъминланиши, тўғри ишлатилиши ва сақланишига жавобгардир. “Биринчи тиббий ёрдам” нимани англатади? Биринчи тиббий ёрдам – бу тиббиёт ходими бўлмаган ёки жабрланганни ўзи амалга оширувчи, жабрланганни ҳаёти ва соғлиғини тиклаш ва сақлаб қолишга йўналтирилган тадбирлар жамланмаси. Ҳар бир ходим лавозим мажбуриятларини бажариши каби малакали ёрдам кўрсатишни билиши зарур. Ёрдам кўрсатувчи: одам организмининг ҳаёт учун муҳим бўлган функциялари бузилишларининг асосий белгиларини; жабрланганни олган жароҳати ҳарактерига қўлланиладиган биринчи ёрдам кўрсатишнинг умумий принциплари ва усулларини; жабрлангаларни ташиш ва эвакуация қилишни асосий усулларини билиши зарур. Ёрдам кўрсатувчи: жароҳатланганни ҳолатини баҳолашни ва у биринчи навбатда қайси ёрдамга мухтожлигини аниқлашни; юқори нафас олиш йўлларини бемалол ўтказувчанлигини таъминлашни; “оғиздан оғизга” (оғиздан бурунга) сунъий нафасни амалга оширишни, юракни ёпиқ уқалашни ва унинг эффектини баҳолашни; жгут, босувчи бойлагич қўйиш, бармоқ билан томирни босиш йўли билан вақтинчалик қон оқишини тўхтатишни; жарохатланганда (жарохатланиш, куйиш, совуқ олдирганда, лат еганда) бойлагични қўйишни; суяк синганда, қаттиқ лат еганда ва бошқа ҳолатларда жароҳатланган қисмни иммобилизатсия қилиш; иссиқ ва қуёш урганда, чўкишда, кучли заҳарланишда ёрдам беришни; одамларни кўчиришда қўл остидаги воситалардан фойдаланиш; жабрланганни тез ёрдам машинаси ёки бошқа йўли бир бўлган транспорт билан етказишни мақсадга мувофиқлилигини аниқлашни; биринчи ёрдам қутисидан фойдаланишни билиши керак. Download 150.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling