Билиш жараёнлари. Сезги


Download 1.1 Mb.
bet2/4
Sana28.02.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1237918
1   2   3   4
Bog'liq
Diqqat, sezgi, idrok

Интерорецептив сезгиларнинг объектив аҳамияти жуда юқори, чунки улар ички жараёнларни ўзаро ўрин алмаштириш балансини таъминлаб туришнинг асоси ҳисобланади. Бошқача сўз бштан айтганда, улар организмлардаги жараёнларни ўзаро ўрин алмашиб туришидир. Ичдан пайдо бўладиган сигналлар хатти-ҳаракатни вужудга келтиради, стресс, зўриқиш, аффект ҳолатларини йўкотиш, туғилиб келаётган майлларни эса қониқтиришга йўналтирилган бўлади.

Проприорецептив сезгилар тана ва гавданинг фазодаги ҳолати тўғрисида сигналлар билан таъминлаб туради. Улар инсон ҳаракатииинг регуляторини ва афферент асосини ташкил қиладилар.

Периферик рецепторлар мускулларда, пайларда ва бўгимларда жойлашган бўлиб, махсус таначаяари шаклига эгадирлар.

2. Психология фанида сезги назариялари

Психология фанида шундай илмий далиллар мавжудки, мабодо инсон ахборотларнинг шахобчасидаи маҳрум бўлса, у ҳолда у уйқу ҳолатига шўнғийди.

Немис файласуфи Христиан Вольф "Рационал психология" (1732 йил) ва "Эмпирик психология" (1734 йил) китобларида: онгнинг ички ҳолати, ақлий фикр юритишга қобилиятлилик табиий моддий асос замиридан келиб чиқиб, ташқи оламдан келиб тушадиган ахборотлар шахобчасига, яъни сезги каналига, ҳеч кандай боглиқ эмас деб |ушунтиришга ҳаракат қилди. Сезгиларга мана бундай ёндашиш назариётчиси "фанга рационализм" тушунчаси билан бирга кириб келди. X. Вольф ва унинг тарафдорлари психик жараёнлар (сезги, идрок, хотира ва бошқалар) мураккаб ижтимоий - тарихий тараққиёт маҳсули эмас, деган ғояни илгари сурдилар. Шунинг билан бирга "'Онг", "Ақл" тарихий эволюция натижаси эмас деб, инсон психикасига ўзгача ёндашиб, уни изоҳлаб бериш мушкул бўлган "бирламчи" хусусият эканлигини тушунтиришга интилдилар.

3. Сезгининг нейрофизиологик асослари.

Инсондаги аниқ сезгиларнинг даражада тараққий этишига ижтимоий муҳит, жараён муҳим омил бўлиб хизмат қилган.

Сезгининг ўсиши кўзғатувчиларнинг рецепторга таъсири натижасида юзага келади, яъни рецепторлар ривожланиши билан боғлиқ.


Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling